Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Мухомод-Умар Бахридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Тасвирий санъат) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4968.
Илмий тадқиқот иши бажариладиган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Байметов Ботир Болтабаевич, педагогика фанлари номзоди, профессори; Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш методларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг имкониятлари педагогик тарихий ворисийлик, конструктив меҳнацеварлик, ишлаб чиқаришни технологик модернизасиялаш ҳамда фанлараро ўзаро алоқадорликни амалий-функсионал, рефлексив, коррексион интеграсиялаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш модели  индивидуал ишлашга қўйиладиган конструктив талабларни назария ва амалиёт интеграцияси жараёнига  эркин танловли алгоритмда уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ёғоч ўймакорлигини ўргатиш тўгаракларида ижодий фаолиятни ривожлантиришнинг методик тизими ўқувчиларда содда ва мураккаб тасвирларни мустақил моделлаштириш мотивациясини жадаллаштирувчи иш турларини ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятига адаптив дидактика тамойилида киритиш асосида такомиллаштирилган;
дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти амалий ишлашга йўналтирилган мултимедиали электрон ресурларни дифференциал ўқув муҳитида графикли дизайнда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёғоч ўймакорлиги тўгараклари машғулотларида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг имкониятларини педагогик тарихий ворисийлик, конструктив меҳнацеварлик, ишлаб чиқаришни технологик модернизасиялаш ҳамда фанлараро ўзаро алоқадорлик амалий-функсионал, рефлексив коррексион интеграсиялаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар асосида «Қаламтасвир» ўқув қўлланмаси яратилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабр даги 676-сонли буйруғига асосан берилган 676-112-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини мақсадли ташкил қилиш ва ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш модели  индивидуал ишлашга қўйиладиган конструктив талабларни назария ва амалиёт интеграцияси жараёнига  эркин танловли алгоритмда уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш ҳамда ёғоч ўймакорлигини ўргатиш тўгаракларида ижодий фаолиятни ривожлантиришнинг методик тизими ўқувчиларда содда ва мураккаб тасвирларни мустақил моделлаштириш мотивациясини жадаллаштирувчи иш турларини ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятига адаптив дидактика тамойилида киритишга оид тавсиялардан «Ёғоч ўймакорлиги» номли дарслик яратилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007-йил 1-июндаги 125-буйруғига асосида берилган 0996-сонли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш технологияларини муаммога мантиқий ҳамда ностандарт ёндашиш ёки масалани алоҳида тизим сифатида лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти амалий ишлашга йўналтирилган мултимедиали электрон ресурларни  дифференциал ўқув муҳитида графикли дизайнда қўллашга оид таклифлардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-30 рақамли “Миллий тимсоллар ва рамзлар энциклопедиясини нашрга тайёрлаш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 28-январдаги 02-07-252/04-сон далолатномаси). Натижада, дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ижодий фаолияти мултимедиали электрон ресурсларини амалий-кўргазмали, изчил, мантиқий тарзда ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish