Sayt test rejimida ishlamoqda

Дехқонов Хасанбой Убайдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Таълим кластери муҳитида бўлажак кимё ўқитувчиларининг креатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped755.
Илмий тадқиқод иши бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Мирхамитова Дилором Худайбердиевна, кимё фанлари доктори, доцент; Шерназаров Искандар Эргашевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятфа молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим кластери муҳитида бўлажак кимё ўқитувчиларининг креатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак кимё ўқитувчисининг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг психологик-педагогик омиллари кимё ўқитиш методикасини таълим кластери муҳитида талабаларнинг кимё фанига оид билимлари ва уларнинг фундаментал асосларини касбий мотивациянинг юқори даражасида таълимий моделлаштириш ва лойиҳалаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчисининг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик модели ижтимоий буюртма, мақсад ва вазифаларни мувофиқлаштириш орқали назарий-методологик компонентлар билан мазмунли жараёнли ҳамда ташкилий-методик блокларни когнитив, фаолиятга доир адаптив усулларда талабалар креатив фаолиятининг ижобий динамикасига барқарор эришиш асосида такомиллаштирилган;
кластер муҳитида бўлажак кимё ўқитувчисининг касбий билим ва малакаларига қўйиладиган умумлашма талаблар таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларини педагогик фаолият мазмуни ва унинг когнитив, конструктив-прогностик, ташкилий-технологик функсияларига креативлик компетенсиялари аспектида эмперик ва прагматик жиҳатдан мақсадли йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
кластер муҳитида табиий фанларни интегратив асосда ўқитишнинг муаммоли изланиш ва репродуктив методларини талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан индивидуал-ижодий қўллаш ҳамда бўлажак кимё ўқитувчиларининг креатив компетентлиги ривожланганлигининг функсионал ва тизимли касбий таъминоти интерактив муҳитда даврий мониторингли муносабатда такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Таълим кластери муҳитида бўлажак кимё ўқитувчиларининг креатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
кимё ўқитиш методикасини таълим кластери муҳитида талабаларнинг кимё фанига оид билимлари ва уларнинг фундаментал асосларини касбий мотивациянинг юқори даражасида таълимий моделлаштириш ва лойиҳалаштириш орқали такомиллаштирилган бўлажак кимё ўқитувчисининг креатив компетентлигини интегратив ёндашув асосида ривожлантиришнинг психологик-педагогик омиллари, бўлажак кимё ўқитувчисининг креатив компетентлигининг ривожланганлик даражасини белгилашга доир ишлаб чиқилган диагностик воситалар бўйича хулоса ва таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан бажарилган АЛ-442105872-рақамли “Кимё атамалари изоҳли луғатини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2023-йил 13-февралдаги 111-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида кимё фанини ўқитишнинг методик ва дидактик таъминотини бойитишга хизмат қилган;
ижтимоий буюртма, мақсад ва вазифаларни мувофиқлаштириш орқали назарий-методологик компонентлар (ёндашувлар, тамойиллар) билан мазмунли жараёнли ҳамда ташкилий-методик блокларни когнитив, фаолиятга доир ва методик жиҳатдан тизимлаштириш орқали талабалар креатив фаолиятининг ижобий динамикасига барқарор эришиш асосида такомиллаштирилган бўлажак кимё ўқитувчисининг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик модели, бўлажак кимё ўқитувчисининг креатив компетентлигини такомиллаштириш даражалари ва мезон кўрсаткичлари бўйича таклиф ва тавсиялар 5110300 – Кимё ўқитиш методикаси таълим йўналиши учун тайёрланган “Кимёвий технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғига асосан тақдим қилинган 110-076-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, дарслик мазмуни креатив компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган методикалар билан бойитилган;
таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларини педагогик фаолият мазмуни ва унинг когнитив, конструктив-прогностик, ташкилий-технологик функсияларига креативлик компетенсиялари аспектида эмперик ва прагматик жиҳатдан мақсадли йўналтириш асосида аниқлаштирилган кластер муҳитида бўлажак кимё ўқитувчисининг касбий билим ва малакаларига қўйиладиган умумлашма талаблар, кластер муҳитида табиий фанларни интегратив асосда ўқитишнинг муаммоли изланиш ва репродуктив методларини талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан индивидуал-ижодий қўллаш ҳамда бўлажак кимё ўқитувчиларининг креатив компетентлиги ривожланганлигининг функсионал ва тизимли касбий таъминоти бўйича ишлаб чиқилган методик тавсиялар 5110500 – География ўқитиш методикаси таълим йўналиши учун тайёрланган “Кимё” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 6-октябрдаги 522-сонли буйруғига асосан тақдим қилинган 522-176-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчисининг креатив компетентлигини такомиллаштириш методикаси ишлаб чиқилган ва бу манбалар орқали таълим жараёни самарадорлигини оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish