Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиева Махбубахон Рахимжоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли трансформация шароитида таълим платформасини яратиш ва амалиётга жорий этиш”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped551.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ.
Илмий раҳбар: Арипов Мерсаид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Жабборов Насриддин Мирзоодилович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ахмеджонов Дилмурод Гуломович, техника фанлари доктори, доцент; Ибраймов Аскар Есбосинович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли трансформация шароитида таълим платформасини яратиш ва амалиётга жорий этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли технологияларни таълимга интеграциясига таъсир этувчи омиллари рақамли трансформация ҳамда мактабларнинг рақамли салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда рақамлаштириш стратегияси, рақамли инфратузилма, рақамли маълумотларни бошқариш, рақамли саводхонлик, стандартлар ва ўқув дастурлар, таълим ёндашувлари ва модели, малака ошириш курслари, ўқувчилар ва мактабларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини рационал талқин қилиш асосида аниқлаштирилган;
рақамли трансформация шароитида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани мазмуни рақамли технологияларнинг виртуал борлиқ, тўлдирилган борлиқ, катта маълумотлар, сунъий интеллект, буюмлар интернети, мобил технологиялар, булутли технологиялар, смарт технологиялар, контентни бошқарув тизимлари, таълимни бошқарув тизимлари, оммавий очиқ онлайн курслар каби турларини таълимга тизимли ва изчил интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли трансформация шароитида таълим платформаларини яратишнинг педагогик лойиҳаси мақсад, педагогик ёндашув, рақамли воситалар, таълим мазмуни, топшириқлар, баҳолаш каби таркибий қисмлари ва педагогик, психологик, дидактик, дизайн, техник, муаллифлик ҳуқуқи талаблари ҳамда лойиҳани ишлаб чиқиш, вақтни тасдиқлаш, дастурий таъминотни яратиш ва синовдан ўтказиш босқичларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим платформасини амалиётга жорий этишнинг дидактик модели АДДИЕ, АССУРЕ, Меррил, Гагне, АСАДДИЕ каби педагогик дизайн моделлари ва рақамли технологиялардан таълимда фойдаланишнинг ташкилий, бошқарув, технологик, педагогик, аҳлоқий, дизайн, баҳолаш каби компонентлари ҳамда пассив, интерактив, креатив, алмаштириш, кенгайтириш, оъзгартириш каби ёндашувларини уйғунлашуви асосида такомиллаштирилган;
рақамли трансформация шароитида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг хусусий-методик асослари “браинскетчинг (мия эскизи)”, “таск-басед (топшириққа асосланган таълим)”, “прожеcт-басед (лойиҳавий таълим)”, “тенгдошларни ўқитиш”, “cоллаборативе (ҳамкорликдаги таълим)”, “гамифаcитион (ўйинли таълим)” технологияларини рақамли таълим платформасига асосланган аралаш таълим шароитида интенсив жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли трансформация шароитида таълим платформаларини яратиш ва амадиётга жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли технологияларни таълимга интеграциясига таъсир этувчи омилларини рақамли трансформация ҳамда мактабларнинг рақамли салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда рақамлаштириш стратегияси, рақамли инфратузилма, рақамли маълумотларни бошқариш, рақамли саводхонлик, стандартлар ва ўқув дастурлар, таълим ёндашувлари ва модели, малака ошириш курслари, ўқувчилар ва мактабларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини рационал талқин қилиш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан умумий оърта, профессионал ва олий таълим тизимларида Информатика таълимининг узвийлигини таъминлаш консепсияси ва миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 04-02/3-486-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда рақамли технологияларни тадбиқ этиш самарадорлиги ошган.
рақамли трансформация шароитида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани мазмунини рақамли технологияларнинг виртуал борлиқ, тўлдирилган борлиқ, катта маълумотлар, сунъий интеллект, буюмлар интернети, мобил технологиялар, булутли технологиялар, смарт технологиялар, контентни бошқарув тизимлари, таълимни бошқарув тизимлари, оммавий очиқ онлайн курслар каби турларини таълимга тизимли ва изчил интеграциялашуви асосида такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсияларидан умумий оърта таълим мактабларининг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани 8-синф дарслигини яратишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 04-02/3-486-сон маълумотномаси). Мазкур миллий ўқув дарсликлари умумий оърта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда асосий адабиёт сифатида ўқувчиларнинг рақамли саводхонлигини шакллантириш ҳамда информатик билимларини ривожлантиришга хизмат қилган.
рақамли трансформация шароитида таълим платформаларини яратишнинг педагогик лойиҳасини мақсад, педагогик ёндашув, рақамли воситалар, таълим мазмуни, топшириқлар, баҳолаш каби таркибий қисмлари ва педагогик, психологик, дидактик, дизайн, техник, муаллифлик ҳуқуқи талаблари ҳамда лойиҳани ишлаб чиқиш, вақтни тасдиқлаш, дастурий таъминотни яратиш ва синовдан ўтказиш босқичларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан 2021-2023 йилларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-202004165 “Умумий оърта таълимнинг бошланғич синф оъқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компитенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” лойиҳасининг дастурий таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023 йил 2-июндаги 01/10-1084 рақамли маълумотномаси). Натижада таълим платформаларини яратиш ва амалиётган тадбиқ этишдаги замонавий талабларни аниқлаш имконияти оширилган.
рақамли таълим платформасини амалиётга жорий этишнинг дидактик моделини АДДИЕ, АССУРЕ, Меррил, Гагне, АСАДДИЕ каби педагогик дизайн моделлари ва рақамли технологиялардан таълимда фойдаланишнинг ташкилий, бошқарув, технологик, педагогик, аҳлоқий, дизайн, баҳолаш каби компонентлари ҳамда пассив, интерактив, креатив, алмаштириш, кенгайтириш, оъзгартириш каби ёндашувларини уйғунлашуви асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи асосида берилган 232-220- рақамли нашр гувоҳномаси). Мазкур таклифлар рақамли трансформация жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг таълим платформалари билан ишлаш ва уларнинг элементларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.
рақамли трансформация шароитида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг хусусий-методик асосларини “блендед леарнинг (аралаш таълим)”, “флиппед cлассроом (тескари таълим)”, “прожеcт-басед (лойиҳавий таълим)”, “cоллаборативе (ҳамкорликдаги таълим)”, “гамифаcитион (ўйинли таълим)” технологияларини рақамли таълим платформасига асосланган аралаш таълим шароитида интенсив жорий этиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари умумий оърта таълим мактабларининг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани 10,11-синфлари дарсликлари мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 04-02/3-486-сон маълумотномаси). Мазкур дарсликлар ўқувчиларнинг рақамли технологияларни таълим жараёнига интеграциясини таъминлаш ҳамда ўқитувчиларнинг методик компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish