Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Қодирбек Абдуқодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги ва унинг оқибатлари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Yu427.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Синдаров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Аминжонова Матлуба Ахмедовна, юридик фанлар доктори, профессор; Қаландарова Маликахон Пирназаровна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги ва унинг оқибатларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонунда назарда тутилган ҳолларда суд қасддан ҳаракат қилган битим тарафлари олган барча нарсани давлат даромадига ундириши ёки қонунда белгиланган бошқа оқибатларни қўллаши мумкинлиги асослантирилган;
қонунчилик талабларига зид бўлган битим, агар қонунда қонунчилик талаблари бузилиши битимни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа оқибатлари қўлланилиши назарда тутилган бўлмаса, низоли ҳисобланиши асосланган;
агар битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига зид ёхуд инсофли эгалловчи манфаатларига зарар етказадиган бўлса суд битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўлламаслиги асосланган;
йўловчилар ва юк эгалари билан ташувчининг, аралаш ташишлар чоғида эса аралаш ташишлар операторининг қонунда белгиланган жавобгарлигини чеклаш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишувлари ҳақиқий эмаслиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
суд қасддан ҳаракат қилган битим тарафлари олган барча нарсани давлат даромадига ундириши ёки қонунда белгиланган бошқа оқибатларни қўллаши мумкинлигига оид таклиф янги таҳрирда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 24-августдаги 12/21-57-сон маълумотнома). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши битим тузувчиларнинг белгиланган талабларга риоя этишларига нисбатан қатъий режимни белгилашга хизмат қилган;
битим тузишда қонунчилик талаблари бузилиши уни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа оқибатлари қўлланилиши назарда тутилган бўлмаса, низоли ҳисобланиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси 2022-йил 24-августдаги 12/21-57-сон маълумотнома). Мазкур таклиф қонунчилик талабларига зид бўлган битимга нисбатан низоли битимга оид қоидаларни татбиқ этиш масаласини аниқлаштиришга хизмат қилган;
битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига зид ёхуд инсофли эгалловчи манфаатларига зарар етказадиган бўлса суд битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини  қўлламаслигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси 2022-йил 24-августдаги 12/21-57-сон маълумотнома). Мазкур таклиф суд томонидан битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларни қўллашда суд томонидан эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларни белгилаш имконини берган;
йўловчилар ва юк эгалари билан ташувчининг, аралаш ташишлар чоғида эса аралаш ташишлар операторининг қонунда белгиланган жавобгарлигини чеклаш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишувлари ҳақиқий эмаслигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 9-августдаги “Транспорт тўғрисида” ЎРҚ-706-сон Қонунининг 39-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 22-ноябрдаги
06-13-66-сон маълумотнома). Ушбу таклиф ташиш шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик чораларини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish