Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбергенов Бехзод Бахтиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тўловга қобилияцизликни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари: санация ва банкротлик”, 12.00.03. – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Yu202.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Синдоров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билолович, юридик фанлар доктори, профессор; Ашурова Наргиза АЪзамовна, юридик фанлар доктори, доцент; Бобоқулов Зафар Қурбонназарович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўловга қобилияцизликни ҳуқуқий тартибга солиш, санация ва банкротликнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф  ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қарздор юридик шахсга нисбатан тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун қарздорнинг вақтинча тўловга қобилияцизлиги (қарздор томонидан мажбуриятларнинг уч ой (айрим қарздорлар учун 6 ой)  давомида бажарилмаслиги) ёки доимий тўловга қобилияцизлиги (қарздор мажбуриятларининг унинг активлари қийматидан ошиб кетиши) муҳим шартлар ҳисобланиши, тўловга қобилияцизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш тўғрисида судга мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилияцизлик ҳолати, қарздорни банкрот деб топишга қарздорнинг доимий тўловга қобилияцизлик ҳолати аниқланиши лозимлиги асослантирилган;
суд бошқарувчиси давлат хизматларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан ҳақ тўламасдан фойдаланиш ҳамда қарздор корхона ва унинг мол-мулки тўғрисида ахборотга эга бўлган бошқа давлат органларидан ахборот олиш ҳуқуқига эгалиги асослантирилган;
суд бошқарувчисига қўшимча ҳақ унинг фаолияти натижаларига қараб (қарздорлик тўлиқ қопланганда талаблар суммасининг беш фоизигача миқдорда, қарздорликнинг етмиш беш фоизидан кўпроғи қопланганда талаблар суммасининг уч фоизигача миқдорда, қарздорликнинг эллик фоизидан ортиғи қопланганда талаблар суммасининг бир фоизигача миқдорда) белгиланиши ва ушбу рағбатлантириш тартиби кредиторлар йиғилишининг қарори билан тасдиқланиши кераклиги асослантирилган;
қарздор  юридик шахсга нисбатан тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда суд санацияси, ташқи бошқарув, кузатув, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари, қарздор жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, банкротликни тан олиш ва мол-мулкни сотиш тартиб-таомиллири жорий қилиниши асослаб берилган;
тўловга қобилияциз қарздор билан тузилган (шубҳали, нотенг ва имтиёзли) битимларни суд томонидан ҳақиқий эмас деб топиш тартиби ҳамда тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёни бошлангандан кейин пайдо бўладиган талаблар – жорий тўловларни аниқлаш меʼзонлари, жорий тўловлар кредиторлар талабларининг реестрида акс эттирилмаслиги ва  ушбу талабларни қаноатлантириш навбати асослантириб берилган;
кузатув тартиб-таомилини жорий этиш оқибатида қарздорнинг контрагентлари томонидан шартномаларни бажаришдан бир томонлама воз кечиш ёки шартномаларни ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўловга қобилияцизликни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, санация ва банкротликнинг ҳуқуқий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги ишни қўзғатишга вақтинчалик ва доимий тўловга қобилияцизлик муҳим шартлар ҳисобланишига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5 ва 37-моддаларини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022-йил 27-июндаги 04/1-10-2878-сон маълумотномаси). Бу таклифлар ишни қўзғатиш тартибларининг халқаро стандартларга мослаштиришга, қарздор юридик шахсни соғломлаштиришга вақтинча тўловга қобилияцизлик, уни банкрот деб топишга доимий тўловга қобилияцизлик асос бўлишини белгилашга хизмат қилган;
тўловга қобилияцизлик ишида суд бошқарувчиларининг фаоллигини ошириш, уларнинг давлат органлари билан ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022-йил 27-июндаги 04/1-10-2878-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф суд бошқарувчиси давлат хизматларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан ҳақ тўламасдан фойдаланиш, қарздорнинг мулки, ҳисобварақлари ва  депозитлари, шу жумладан кредит карталари, электрон  баланслари  ва электрон пул  ўтказмалари тўғрисида жисмоний ва юридик шахслардан  (шу жумладан кредит ташкилотларидан) ҳамда давлат органларидан бепул ахборот олиш, ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун божхона органлари ва давлат солиқ хизмати органларидан, кўчмас мол-мулкка оид ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи давлат органлардан ҳамда қарздор корхона ва унга тегишли мол-мулк тўғрисида ахборотга эга бўлган бошқа давлат ваколатли органлардан ахборот олиш ҳуқуқига эга бўлишига имкон берган;
суд бошқарувчисига қўшимча ҳақ унинг фаолияти натижаларига қараб белгиланишига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022-йил 27-июндаги 04/1-10-2878-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф суд бошқарувчисига қарздорлик тўлиқ қопланганда талаблар суммасининг беш фоизигача миқдорда, қарздорликнинг етмиш беш фоизидан кўпроғи қопланганда талаблар суммасининг уч фоизигача миқдорда, қарздорликнинг эллик фоизидан ортиғи қопланганда талаблар суммасининг бир фоизигача миқдорда қўшимча ҳақ белгиланишига хизмат қилган;
тўловга қобилияцизлик ишида қарздор юридик шахсга ва жисмоний шахсга суд томонидан қўлланилиши мумкин бўлган тартиб-таомиллар ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022-йил 27-июндаги 04/1-10-2878-сон маълумотномаси). Бу таклифлар қарздор  юридик шахсга нисбатан тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда суд санацияси, ташқи бошқарув, кузатув, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари, қарздор жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, банкротликни тан олиш ва мол-мулкни сотиш тартиб-таомиллири жорий қилинишини ўрнатишга имкон берган;
тўловга қобилияциз қарздор билан тузилган (шубҳали, нотенг ва имтиёзли) битимларнинг ҳақиқий эмас деб топишга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги Қонунининг олтинчи бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022-йил 27-июндаги 04/1-10-2878-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар тўловга қобилияциз қарздор билан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топишнинг умумий ва махсус меʼзонларини белгилаш ва уларнинг оқибатларини қўллашнинг ҳуқуқий асосларини ўрнатишга хизмат қилган;
тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёни бошлангандан кейин пайдо бўладиган талаблар – жорий тўловларнинг меъзонларига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022-йил 13-июндаги 14/13-18-1055-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёни бошлангандан кейин пайдо бўлган мажбуриятларнинг ҳуқуқий асосларини ўрнатиш, кредиторлар талаблари реестрида акс эттирилмайдиган талабларга аниқлик киритиш, иш қўзғатилгандан сўнг вужудга келган талаблар қайси навбат бўйича қаноатлантиришни белгилашга хизмат қилган;
кузатув тартиб-таомилини қўллаш оқибатлари ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги Қонунининг 79-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022-йил 13-июндаги 14/13-18-1055-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар қарздор контрагентининг шартномаларни бажаришдан бир томонлама воз кечиш ёки шартномани ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, ушбу ҳолат бўйича низолар суд томонидан кўриб чиқилишининг ҳуқуқ асосларини ўрнатишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish