Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмоналиев Икромжон Муроджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарих ўқитувчилари касбий компетентлигини тарихий тафаккур асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5205.
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/29.12.2022.Ped.32.02.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Сафарова Роҳатой Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарих ўқитувчилари касбий компетентлигини тарихий тафаккур асосида такомиллаштиришнинг илмий-методологик, когнитив ва эмпирик асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
тарих фанларини ўқитиш жараёнида манба билан ишлаш, ўқув материалини муайян изчилликда, режали тарзда баён қилиш, қадимги сўзларнинг моҳиятидан хабардор бўлиш, уларнинг изоҳлай олиш, таянч тушунчаларнинг моҳиятини ёритиш, улар ёрдамида ўқув материалини қайта баён қилиш, тарихий жараёнларни гуруҳлаштириш ҳамда туркумлаштиришга оид топшириқлар ёрдамида талабаларнинг ўқув-билиш имкониятлари мавжуд дидактик омилларини ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;  
бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий тафаккури ҳамда касбий компетентлик сифатлари тарихий воқейлик, ҳодиса, жараён ва  феноменларни, муаммоли вазиятларни ҳал этиш, қиёслаш, интерпретизациялаш ҳамда визуаллаштириш каби таълим методларининг дидактик имкониятлари ўқув лойиҳаларни тайёрлашга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларида тарихий феноменларнинг замонавий тарихий ҳодисаларга мос келишини баҳолаш, турли ижтимоий-маданий тузилмалар ўртасидаги алоқадорлик моҳиятини англаш, тарихий ҳодисаларнинг динамик характери, хронологик ривожланиш диалектикасини тушуниш, тарихий далилларни қабул қилишга рационал ёндашиш тажрибасини ҳосил қилиш жараёнини оптималлаштириш “Қиёсий тарих” ва “Визуал тарих” технологияларини, шунингдек, “Хаммураппи қонуни” моддаларининг аҳамиятини баҳоловчи индикаторни асослашга кўра такомиллаштирилган;
замонавий таълим диагностикаси талабларига мувофиқ бўлажак тарих ўқитувчиларида тарихий тафаккур ҳамда касбий компетентлик сифатларининг ривожланганлик даражаси талабаларнинг ўқув лойиҳаларини рефлексив ҳамда форсайт (эксперт) баҳолаш орқали ижодий, эркин ва мажбурий тарзда белгиланган балл кўрсаткичларига мувофиқ қўйилган баллар бўйича даражалаш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарих ўқитувчилари касбий компетентлигини тарихий тафаккур асосида такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
тарих фанларини ўқитиш жараёнида манба билан ишлаш, ўқув материалини муайян изчилликда режали тарзда баён қилиш, архаик сўзларни аниқлаш ва изоҳлаш, таянч тушунчаларни аниқлаш, улар асосида мавзуни қайта баён қилиш, гуруҳлаштириш ҳамда туркумлаштириш, таҳлил, муаммоли вазиятларни ҳал қилиш, қиёслаш ҳамда визуаллаштиришга оид топшириқларни бажаришга жалб қилиш орқали махсус методикани та'лим амалиётида қўллашга оид амалий-методик тавсияларидан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаларини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 10-апрелдаги 174-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тарих фанлари асосларини пухта ўрганиш, тарихий тафаккур асосида касбий компетентлик сифатлари (компетенсиялари)ни самарали ўзлаштириш, мавжуд билимлардан амалиётда мақсадли фойдаланиш борасида кутилган натижаларни қайд этиш малакалари ривожланган;
тарихий тафаккур асосида бўлажак тарих ўқитувчиларида касбий компетентлик сифатлари (компетенсиялари)нинг ривожланганлик даражаси улар томонидан ишлаб чиқилган ўқув лойиҳаларининг амалий-методик қийматга эга, шу билан бирга ўқитиш амалиётида фаол фойдаланиш имкониятининг юқори бўлишини та'минлашга доир амалий-методик тавсиялардан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган 574097-ЭПП-1-2016-1-CЙ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли РУЕCВЕТ: “Полирование европейской системы перевода зачетных единиц (кридитов) для профессионалного образования и обучения (ЭВЕТ) в националных системах профессионалного оброзавания и обучения России и Узбекистана (2016-2019 г.г.)” номли халқаро лойиҳасининг методикаси ҳамда монографиясини тайёрлаш ва чоп этишда назарий, амалий материал сифатида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 4-мартдаги 95-сон ма'лумотномаси). Натижада тарихий тафаккур асосида касбий компетентлик сифатлари (компетенсиялари)нинг самарали ривожланганлик даражасини тадқиқотчи томонидан асосланган “Қиёсий тарих” ва “Визуал тарих” технологиялари ёрдамида ташхислаш механизми такомиллашган;
тарихий тафаккурли ёшларни педагогик та'лим жараёнида тарбиялаш меҳанизмлари такомиллаштиш ва тадқиқ этилганлиги, тарих фанларини ўқитиш жараёнида манба билан ишлаш, улар ёрдамида ўқув материалини қайта баён қилиш, тарихий жараёнларни гуруҳлаштириш ҳамда туркумлаштиришга оид топшириқлар ёрдамида талабаларнинг ўқув-билиш имкониятлари мавжуд дидактик омилларни ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилганлиги, бўлажак тарих ўқитувчиларини касбий компетентлигини тарихий тафаккур орқали такомиллаштириш методларининг асосланганлиги, илмий-назарий таҳлиллар, хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятнинг “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ўзбекистон ёшлари” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда (2021-2022-йиллар) самарали фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 23-январдаги 04-36-201-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методик ёндашувларнинг кенг миқёсида оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish