Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Ғолиб Жаҳонгировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги (1991 – 2021 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar879.
Илмий раҳбар: Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор; Имамов Бобир Хужаназарович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021 йилларда Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги тарихи билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида соғлиқни сақлаш соҳаси халқаро муносабатларини йўлга қўйиш бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун зарур ҳуқуқий кафолатларнинг яратилганлигига қарамай, вилоятларда ушбу соҳада хориж тажрибасини ўрганиш бўйича етарлича чора-тадбирлар олиб борилмаганлиги, тиббиёт ходимларини хорижий мамлакатларга малака ошириш курсларига ўқишга юбориш ёки хорижлик етук мутахассисларнинг илғор тажрибаларини тарғиб этиш ишлари кўламининг талабдан орқада бўлганлиги каби муаммолар мавжуд бўлганлиги асосланган;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик кўламининг кенгайишига тўсиқ бўлиб келган сабаблар (турли хорижий давлатлар билан бу соҳадаги ҳамкорлик алоқаларининг тизимли йўлга қўйилмаганлиги, муносабатлар кўп ҳолларда инсонпарварлик ёрдами характерида эканлиги, тиббий таълим тизимида хорижий ҳамкорликнинг етарли даражада ривожланмаганлиги, хориж тажрибасини Ўзбекистонда қўллашда тиббий техникаларнинг замон талабларидан орқадалиги) ва хорижий ҳамкорликни ривожлантиришдаги муаммолар (кўп жойларда тиббиёт ходимларининг хорижлик ҳамкасблари билан алоқаларини ўрнатиш ва хорижий тилларни ўрганиш даражасининг сустлиги) аниқланган;
тизимдаги ислоҳотларда Европа ва Осиё давлатлари билан алоқаларининг ўсиб бориш динамикаси Германия, Япония, Жанубий Корея каби давлатлар билан ҳамкорлик мисолида шакллантирилиб, натижада Ўзбекистон тиббиётидаги аҳоли орасида сил касаллиги тарқалишининг камайиши, она ва бола касалланиши ҳамда ўлим кўрсаткичи динамикасининг пасайиши, тиббий кадрлар тайёрлаш жараёнида хориж тажрибасининг қўлланилиши каби ижобий ўзгаришлар ҳудудлар кесимида исботланган;
ЖССТнинг “Барча инсон саломатлигини таъминлаш”, “Касалхона болага меҳрибондир” дастурлари ва “Саломатлик ҳамма учун” стратегиясини, ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг “Болага дўстона муносабатда бўлган тиббиёт муассасаси” дастурини амалга оширилиши натижасида чақалоқларни кўкрак сути билан эмизиш кўрсаткичининг ортганлиги, чақалоқларда септик, сариқ ҳамда ичак парези камайганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини йўлга қўйишда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида соғлиқни сақлаш соҳаси халқаро муносабатларини йўлга қўйиш бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун зарур ҳуқуқий кафолатларнинг яратилганлигига қарамай, вилоятларда ушбу соҳада хориж тажрибасини ўрганиш бўйича етарлича чора-тадбирлар олиб борилмаганлиги, тиббиёт ходимларини хорижий мамлакатларга малака ошириш курсларига ўқишга юбориш ёки хорижлик етук мутахассисларнинг илғор тажрибаларини тарғиб этиш ишлари кўламининг талабдан орқада бўлганлиги каби муаммолар мавжуд бўлганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик кўламининг кенгайишига тўсиқ бўлиб келган сабаблар (турли хорижий давлатлар билан бу соҳадаги ҳамкорлик алоқаларининг тизимли йўлга қўйилмаганлиги, муносабатлар кўп ҳолларда инсонпарварлик ёрдами характерида эканлиги, тиббий таълим тизимида хорижий ҳамкорликнинг етарли даражада ривожланмаганлиги, хориж тажрибасини Ўзбекистонда қўллашда тиббий техникаларнинг замон талабларидан орқадалиги) ва хорижий ҳамкорликни ривожлантиришдаги муаммолар (кўп жойларда тиббиёт ходимларининг хорижлик ҳамкасблари билан алоқаларини ўрнатиш ва хорижий тилларни ўрганиш даражасининг сустлиги) аниқланганлиги бўйича тарихий далиллар ва илмий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2021-йил 14-апрелда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021-йил 5-майдаги 02-40-669-сон маълумотномаси). Бу эса Ўзбекистонда аҳоли саломатлиги муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ҳамкорлик алоқаларининг қанчалик муҳим вазифалардан бири эканлигини кўрсатиб беришга хизмат қилган.
тизимдаги ислоҳотларда Европа ва Осиё давлатлари билан алоқаларининг ўсиб бориш динамикаси Германия, Япония, Жанубий Корея каби давлатлар билан ҳамкорлик мисолида шакллантирилиб, натижада Ўзбекистон тиббиётидаги аҳоли орасида сил касаллиги тарқалишининг камайиши, она ва бола касалланиши ҳамда ўлим кўрсаткичи динамикасининг пасайиши, тиббий кадрлар тайёрлаш жараёнида хориж тажрибасининг қўлланилиши каби ижобий ўзгаришлар ҳудудлар кесимида исботланганлиги ҳамда ЖССТнинг “Барча инсон саломатлигини таъминлаш”, “Касалхона болага меҳрибондир” дастурлари ва “Саломатлик ҳамма учун” стратегиясини, ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг “Болага дўстона муносабатда бўлган тиббиёт муассасаси” дастурини амалга оширилиши натижасида чақалоқларни кўкрак сути билан эмизиш кўрсаткичининг ортганлиги, чақалоқларда септик, сариқ ҳамда ичак парези камайганлиги аниқланганлиги каби илмий натижаларидан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (гувоҳнома №302-0330) 2022 йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи). Бу маълумотлар Янги Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида ҳамкорлик алоқалари тарихи бугунги кунда ҳам долзарб масала эканлиги ҳақидаги тушунчаларни талабалар онгига етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish