Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Илҳом Бахриддин оғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): ХХ – ХХИ аср бошларида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг ижтимоий ҳолати ва моддий маданияти тарихи), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1088.
Илмий раҳбар: Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Хасанов Акрам Муминович, тарих фанлари доктори, доцент; Турсунов Сайпулла Нарзиллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззих давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ–ХХИ аср бошларида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг этник таркиби ва моддий маданиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг иккинчи ярмида маҳаллий ҳукумат томонидан олиб борилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, янги экин-тикин майдонларининг ўзлаштирилиши, шу мақсадда воҳага мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларидан аҳоли кўчириб келиниши натижасида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг таркибида сезиларли ўзгаришлар юз бергани, маҳаллий аҳолиси асосан ўзбек ва қозоқлардан иборат воҳага республикамизнинг водий (Фарғона) ва воҳа (асосан Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва б.) каби турли ҳудудларидан кўчиб келган аҳоли ҳисобига бойигани далилланган;
Мирзачўл воҳасида қадимдан маҳаллий аҳоли вакиллари сифатида туркий тилли (ўзбек, қозоқ, қирғиз) ва форсий (тожик) тилли аҳоли яшаганлиги ва улар орасида этномаданий жиҳатдан ўзаро яхлитлик юзага келганлиги, бунинг тасдиғи айниқса ушбу халқлар вакилларига хос ўтроқ деҳқонлар ва даштлик чорвадорларга хос маънавий ва моддий маданият билан боғлиқ атамаларда ўз ифодасини топганлиги аниқланган;
Мирзачўл воҳаси аҳолисининг хўжалик турмуш тарзи ва моддий маданиятида қадимий анъаналар бирмунча сақлангани, шу билан бирга, воҳанинг маҳаллий аҳолиси ва республикамизнинг турли ҳудудларидан кўчиб келган аҳолига хос анъаналар ўзаро қоришуви натижасида трансформация жараёнлари юзага келганлиги исботланган;
воҳа аҳолисининг оила ва никоҳ маросимлари, қариндош-уруғчилик атамалари, маъанавий ва моддий маданияти билан боғлиқ урф-одатларнинг қадимий илдизлари этнографик (оила ава никоҳ, тураржой, от анжомлари, таомланиш маданияти) ва лингвистик маълумотлар (ўзбек, қозоқ, қирғиз тилларига хос умумий атамалар) асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ–ХХИ аср бошларида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг этник таркиби ва моддий маданияти тадқиқ қилиш жараёнида эришилган натижалар асосида:
ХХ асрнинг иккинчи ярмида маҳаллий ҳукумат томонидан олиб борилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, янги экин-тикин майдонларининг ўзлаштирилиши, шу мақсадда воҳага мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларидан аҳоли кўчириб келиниши натижасида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг таркибида сезиларли ўзгаришлар юз бергани, маҳаллий аҳолиси асосан ўзбек ва қозоқлардан иборат воҳага республикамизнинг водий (Фарғона) ва воҳа (асосан Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва б.) каби турли ҳудудларидан кўчиб келган аҳоли ҳисобига бойигани ҳамда Мирзачўл воҳасида қадимдан маҳаллий аҳоли вакиллари сифатида туркий тилли (ўзбек, қозоқ, қирғиз) ва форсий (тожик) тилли аҳоли яшаганлиги ва улар орасида этномаданий жиҳатдан ўзаро яхлитлик юзага келганлиги, бунинг тасдиғи айниқса ушбу халқлар вакилларига хос ўтроқ деҳқонлар ва даштлик чорвадорларга хос маънавий ва моддий маданият билан боғлиқ атамаларда ўз ифодасини топганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” каналида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 26-декабрдаги 02ҒРв-33-22-сон маълумотномаси). Бу кўрсатувлар илдизлари қадимги бориб туташувчи минтақа халқлари, уларнинг ўзаро моддий ва маънавий алоқалари тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган;
Мирзачўл воҳаси аҳолисининг хўжалик турмуш тарзи ва моддий маданиятида қадимий анъаналар бирмунча сақлангани, шу билан бирга, воҳанинг маҳаллий аҳолиси ва республикамизнинг турли ҳудудларидан кўчиб келган аҳолига хос анъаналар ўзаро қоришуви натижасида трансформация жараёнлари юзага келганлиги ҳамда воҳа аҳолисининг оила ва никоҳ маросимлари, қариндош-уруғчилик атамалари, маъанавий ва моддий маданияти билан боғлиқ урф-одатларнинг қадимий илдизлари этнографик (оила ава никоҳ, тураржой, от анжомлари, таомланиш маданияти) ва лингвистик маълумотлар (ўзбек, қозоқ, қирғиз тилларига хос умумий атамалар) асосида очиб берилган таклиф ва тавсиялардан халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йил 28-ноябрдаги 01-44-сон маълумотномаси). Натижада Мирзачўл воҳаси аҳолисининг сўнгги ўрта асрлар ва яқин тарихдаги этнографик хусусиятлари бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга янги маълумотлар бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish