Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Муродали Суннатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
 “Қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fal401.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жоърабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хажиева Максуда Султановна фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрал Муродович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий фалсафий моҳиятини очиб бериш ва уни юксалтириш боъйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ аҳолиси тиббий маданиятини шакллантириш ва юксалтиришда тарихий тажриба ҳамда илғор мамлакатларнинг потенсиал имкониятлари (мослашувчи, оъзлаштирувчи, истеъмол қилувчи)га асосланган ютуқларидан фойдаланиш зарурлиги мантиқий далилланган;
қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришга оид инновацион моделлар (янгича типдаги тиббий турмуш, ақлли тиббиёт, соғломлаштириш туризми) методологик жиҳатдан асосланган.
қишлоқ аҳолиси турмуш тарзининг моддий ва маънавий фаровонлигини таъминлашда аҳоли эҳтиёжларини ҳар томонлама оъсиб бораётганлигини қондириш миқдор оъзгаришларидан сифат оъзгаришларига оътиш қонуни ва диалектик категориялар асосида исботланган;
қишлоқ аҳолиси тиббий маданиятини шакллантиришда таълим-тарбия институтларининг узлюксиз назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи принципларини праксиологик жиҳатларини кучайтириш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалаларини тадқиқ этиш асосида:
қишлоқ аҳолиси тиббий маданиятини шакллантириш ва юксалтиришда тарихий тажриба ҳамда илғор мамлакатларнинг потенсиал имкониятлари (мослашувчи, оъзлаштирувчи, истеъмол қилувчи)га асосланган ютуқларидан фойдаланиш зарурлиги мантиқий далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш боъйича чора-тадбирлар дастурининг Х йўналишида белгиланган “Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар, тарихий саналарни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш" мавзусидаги “Оъзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги санаси муносабати билан "инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” номли 49-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 13-февралдаги 44-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз аҳолисини тиббий маданиятини ривожлантиришда, маҳалла институтини ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришга оид инновацион моделлар (янгича типдаги тиббий турмуш, ақлли тиббиёт, соғломлаштириш туризми) методологик жиҳатдан асосланганлигига боғлиқ таклиф ва тавсиялардан Оъзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга моължалланган Сайловолди дастуридаги “Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари”нинг банди “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, турмуш сифатини ошириш соҳасида” номли 4.1 банди “Жамиятда оила институтини ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасида” номли банди 4.2 ижросини таъминлашда фойдаланилган (Оъзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023 йил 21 февралдаги 02/02-07-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз қишлоқ аҳолисининг тиббий ҳаёти ва маданиятига амал қилувчи қоидалар ва механизмларини шакллантириш ва юксалтиришга хизмат қилган;
қишлоқ аҳолиси турмуш тарзининг моддий ва маънавий фаровонлигини таъминлашда аҳоли эҳтиёжларини ҳар томонлама оъсиб бораётганлигини қондириш миқдор оъзгаришларидан сифат оъзгаришларига оътиш қонуни ва диалектик категориялар асосида исботланганлигига оид илмий асосланган хулосалари ва таклиф-тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2023 йил 22 февралдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш борасидаги чора - тадбирларида, таълим тизимида талабаларнинг тиббий маданиятини ошириш борасидаги амалий ишларда таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларида муҳим манба боълиб хизмат қилган;
қишлоқ аҳолиси тиббий маданиятини шакллантиришда таълим-тарбия институтларининг узлюксиз назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи принципларини праксиологик жиҳатларини кучайтириш зарурияти асосланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2022-йилда эфирга узатилган “Соғлом ҳаёт сирлари” коърсатувининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 23-августдаги 01-12/305-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган илмий фикр ва мулоҳазалар қишлоқ аҳолисининг соғлом турмуш тарзи ва маданиятини шакллантириш, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, умрни узайтириш, ижтимоий касалликларнинг олдини олиш ва даволашдаги тиббий маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish