Sayt test rejimida ishlamoqda

Панжиев Суҳробнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳақиқат тушунчасининг фалсафий-методологик таҳлили”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fal613.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Туленова Карима Жондоровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Султанова Гулноза Сабировна, фалсафа фанлари доктори (DSc),  доцент; Усмонов Фаррух Насирдинович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳақиқат тушунчасининг фалсафий-консептуал жиҳатларини таҳлил қилиш орқали постноклассик мазмун-моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳақиқат феноменинг шахс камолотидаги регулятив (тартибга солувчи) функсияси унинг эпистемологик ва гносеологик жиҳатлари асосида исботланган;
ҳақиқат тушунчасининг замонавий жамиятда намоён бўлаётган динамик хусусиятлари шахс мақсад, мўлжалларининг флуктацион (ўзгарувчан) ривожланишига таъсир кўрсатиши исботланган;
ҳақиқат феноменини постиндустриал жамиятда намоён бўлиши, прагматик ва когерент хусусиятларининг янгиланиши, билиш жараёнида эътиқод билан диалектик алоқадорлиги мантиқий - семантик жиҳатдан далилланган;
Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари қарашларида баён этилган ҳақиқат консепсиясининг прагматик хусусиятлари, гносеологик асослари ва эвристик имкониятлари фалсафий нуқтаи назардан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳақиқат тушунчасининг фалсафий-методологик таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳақиқат феноменинг шахс камолотидаги регулятив (тартибга солувчи) функсияси унинг эпистемологик ва гносеологик таҳлили асосида исботланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш” мавзусидаги “Ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланишнинг артпедагогик асосларини тадқиқ қилиш” номли 35-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва марифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 12-декабрдаги 382-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик ва миллий қадриятларга содиқ этиб тарбиялашга хизмат қилган;  
Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари қарашларида баён этилган  ҳақиқат консепсиясининг прагматик хусусиятлари, гносеологик асослари ва эвристик имкониятлари қиёсий таҳлил асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий-назарий таклиф-тавсиялардан Термиз давлат университетида 2018-2019 йилларда бажарилган “Сурхондарё” вилояти тарихий экотуризм салоҳияти” мавзусидаги ИЗ-20170927504-рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2023-йил 5-январдаги 04/12-30-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада белгиланган вазифаларни бажариш билан бир қаторда мамлакатимизда ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга содиқлик руҳинида тарбиялашга, уларни зарарли одатлардан ҳимоя қилиш ҳамда соғлом тафаккурни шакллантириш учун хизмат қилган;
ҳақиқат тушунчасининг замонавий жамиятда намоён бўлаётган динамик хусусиятлари шахс мақсад, мўлжалларининг флуктацион (ўзгарувчан) ривожланишига таъсир кўрсатиши исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашиш” мавзусидаги тадбир ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 29-ноябрдаги 4-13-23-4054-сон маълумотномаси). Натижада глобаллашув жараёни ва маънавий таҳдидлар шароитида ҳодиса ва жараёнларнинг қанчалик ҳақиқатга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини кўрсатиб беришда, тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этишда  назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилган;
ҳақиқат феноменини постиндустриал жамиятда намоён бўлиши, прагматик ва когерент хусусиятларининг янгиланиши, билиш жараёнида эътиқод билан диалектик алоқадорлиги мантиқий - семантик жиҳатдан далиллангани борасидаги таклиф ва тавсиялардан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Мунаввар кун”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Тил миллат кўзгуси” каби кўрсатувларнинг дастур ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 16-майдаги 01-02/30-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашда, сўз эркинлигини таъминлаш, бу соҳадаги янгиликлар асосида таҳлилий телерадио материалларнинг аҳамиятини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish