Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Жонибек Шодиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг маънавий тараққиётида диний тафаккур эволюциясининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal497.
Илмий раҳбар: Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори,  профессор; Исроилов Бектош Эркинович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон маънавий тараққиётида диний тафаккур эволюциясининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб бериш орқали миллий тараққиётнинг янги босқичида оқилона диний дунёқарашни шакллантирувчи конструктив таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг янгиланган маънавий қиёфасини шакллантириш ва ахлоқий тартиб назоратини ўрнатишда соғлом диний тафаккурнинг праксиологик (амалий) аҳамияти далилланган;
шахс диний тафаккурида намоён бўлувчи синергетик хусусиятлар (барқарорлик ва беқарорлик, хаос ва тартибот, ўз-ўзини ташкиллаштириш) рационал, конструктив диний билим шаклланишининг асоси эканлиги исботланган;
диний билим модернизациялашуви  жараёнида шахс диний тафаккурини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий, маънавий-маърифий асослари, обектив ва субектив омиллари, эврестик имкониятлари фалсафий-консептуал методология асосида аниқланган;
диний қадриятларнинг полифунксионал, коммуникатив, интегратив жиҳатлари ёшлар диний тафаккурини илмий-маърифий консептга (асос) кўра ривожлантириш омили эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон маънавий тараққиётида диний тафаккур эволюциясининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини тадқиқ этиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
жамиятнинг янгиланган маънавий қиёфасини шакллантириш ва ахлоқий тартиб назоратини ўрнатишда соғлом диний тафаккурнинг праксиологик (амалий) аҳамияти далилланганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом сивилизацияси марказининг “Буюк алломалар юрти” китобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом сивилизация марказининг 2022 йил 17-ноябрдаги 855-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолини турли маънавий тажовузларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлашга хизмат қилган;
шахс диний тафаккурида намоён бўлувчи синергетик хусусиятлар (барқарорлик ва беқарорлик, хаос ва тартибот, ўз-ўзини ташкиллаштириш) рационал, конструктив диний билим шаклланишининг асоси эканлиги исботланганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Абу Исо Термизийнинг “Сунани Термизий” асарини таржимасини тайёрлашда фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022-йил 10-октябрдаги 01-07/160-сон маълумотномаси). Натижада, марказ маънавий-маърифий, тарбиявий ҳамда тарғибот ишларини янада такомиллаштиришга, кенг жамоатчиликка кишилар онгида соғлом маънавий ривожланишда консептуал асос сифатида хизмат қилган;
диний билим модернизациялашуви  жараёнида шахс диний тафаккурини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий, маънавий-маърифий асослари, обектив ва субектив омиллари, эврестик имкониятлари фалсафий-консептуал методология асосида аниқлангани борасидаги илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг “Ўрта аср шарқ алломалари” китобини ва “Маънавият: Асосий тушунчалар” изоҳли луғатини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022-йил 26-октябрдаги 02-03/8775-сон маълумотномаси). Натижада, диний соҳа вакилларида илмий дунёқарашни шаклалантиришга, диний тафаккурнинг маънавий соҳадаги ўрнини кўрсатиш ва уни шакллантириш усуллари ҳамда воситалари кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
диний қадриятларнинг полифунксионал, коммуникатив, интегратив жиҳатлари ёшлар диний тафаккурини илмий-маърифий консептга (асос) кўра ривожлантириш омили эканлиги асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан эфирга узатилган “Халқ мулки” ва “Мавзу” туркум кўрсатувлари дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 17-ноябрдаги 33-49-433-сон маълумотномаси). Натижада, Имом Бухорий ва Имом Термизий каби алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish