Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражапова Эътибор Бекбергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришда ёшлар тадбиркорлигининг ўрни”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fa1865.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исахонович,фалсафа фанлари доктори, профессор; НорқуловСухробДусмуратович, фалсафа фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлатиқтисодиёт университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришда ёшлар тадбиркорлигининг ўрнини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан асослаш ва илмий-методологик таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ёшлар тадбиркорлиги” тушунчасини этимологик, ретроспектив, назарий-фалсафий моҳиятиочиб берилиб, унинг ижтимоий-иқтисодий фаолият билан боғлиқ атрибутив, коммуникатив функсиялари бугунги замонавий жамият тараққиётининг бирламчи асоси эканлиги мантиқий исботланган;
тадбиркорлик фалсафасинингҳудудий социумдаги амалий тажрибалари, детерминистик белгилари ва дифференциал жиҳатларига кўра ижтимоий меҳнат тури (эмпиризм) эканлиги илмий-методологик аргументлар билан асосланган;
ёшлар тадбиркорлигининг аҳолини иш билан банд этиш, жамият аъзоларида илмий-техник билимлар ва бадиий ижодга қизиқиш уйғотиш, кишилар бўш вақтини уюштириш, замонавий билимларни тарғиб қилиш орқали ҳудудларни маданий ривожлантиришдаги конструктив аҳамияти ва  ишбилармонликнинг коммерсия, соҳибкорлик, рақобатбардош тижорат, маркетинг, логистика сингари истиқболли моделларифалсафий- консептуал жиҳатдан асосланган;
ёшлар тадбиркорлигининг Янги Ўзбекистонни барпо этиш, ҳудудий социумни ривожлантириш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва “янги массив”ларни шакллантиришдаги регулятив, интеграцион, инновацион механизмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришда ёшлар тадбиркорлигининг ўрни таҳлилибўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“ёшлар тадбиркорлиги” тушунчасини этимологик, ретроспектив, назарий-фалсафий моҳиятиочиб берилиб, унинг ижтимоий-иқтисодий фаолият билан боғлиқ атрибутив, коммуникатив функсиялари бугунги замонавий  жамият тараққиётининг бирламчи асоси эканлиги мантиқий исботланганлиги биланбоғлиқ илмий янгилик, таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг И йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самародорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштриш ҳамда бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар 2-банди “Янги Ўзбекистон “Маънавий тараққиёт стратегияси” ва 2022-2026-йилларга мўжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 16-мартдаги 103-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янги Ўзбекистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришда ёшлар тадбиркорлигини ўрнини ошишига хизмат қилган;
тадбиркорлик фалсафасининг ҳудудий социумдаги амалий тажрибалари, детерминистик белгилари ва дифференциал жиҳатларига кўра ижтимоий меҳнат тури (эмпиризм) эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланганлигига доир илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг Ўзбекистонда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2023-йил 3-апрелдаги 11/03-08-3669-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ривожланиши ҳамда юксалиши билан боғлиқ давлатни ривожлантириш дастурларни ҳамда давлат ва жамият қурилишини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш бўйича тадбиркорлик фалсафаси ғояларини ишлаб чиқиш ишларини янада такомиллаштиришга ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришда ёшлар тадбиркорлигининг ўрни шаклланишига хизмат қилган;
ёшлар тадбиркорлигининг Янги Ўзбекистонни барпо этиш, ҳудудий социумни ривожлантириш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва “янги массив”ларни шакллантиришдаги регулятив, интеграцион, инновацион механизмлари аниқланганлигига доир илмий хулосалар ва амалий таклифлардан Урганч давлат университети иқтисодиёт факултетида бажарилган“Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш” деб номланган ПЗ-201709202-сонли амалий лойиҳада фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2023-йил 16-мартдаги 03-58/1-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ишбилармонлик тафаккурини бойитиш, тадбиркорликка қизиқишларини, илмий дунёқараши, кўникмаларини шакллантириш ва кучайтиришга хизмат қилган;
ёшлар тадбиркорлигининг аҳолини иш билан банд этиш, жамият аъзоларида илмий-техник билимлар ва бадиий ижодга қизиқиш уйғотиш, кишилар бўш вақтини уюштириш, замонавий билимларни тарғиб қилиш орқали ҳудудларни маданий ривожлантиришдаги конструктив аҳамияти ва  ишбилармонликнинг коммерсия, соҳибкорлик, рақобатбардош тижорат, маркетинг, логистика сингари истиқболли моделлари фалсафий- консептуал жиҳатдан асосланганлигига оид илмий - амалий таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканали” томонидан 2022-2023-йилларда эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 13-мартдаги 04-36-394-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар тадбиркорлигини ошириш орқали Янги Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга ҳамда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish