Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Фарҳод Фурқат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикаси”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2755.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Насибахон Жўраевна,  педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Қодирова Феруза Усмоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Собирова Махбуба Юсуфжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “Тарбия” фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “Тарбия” фанини ўқитишга тайёрлашнинг таркибий тузилмаси  қадриятлилик, ҳаёт билан боғлиқлик тамойилларини талабаларнинг ижтимоий-академик фаолияти мазмунига рефлексивлик муносабатида сингдириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “Тарбия” фанини ўқитишга тайёрлашнинг методик хусусиятлари дидактик компонентларни ўқитишнинг якка, жамоавий шакллари ҳамда лойиҳа, муаммоли, шахсга йўналтирилган таълим технологияларини интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
«Тарбия» фанини ўқитишга бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларни тайёрлаш модели иродалилик, Ватанга садоқат, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, бағрикенглик, масъулиятлилик, инновацион фикрлаш, ҳуқуқий маданият, меҳнацеварлик каби ижобий фазилатларни одатга айлантирувчи қадриятли ёндашувларга йўналтирилган таъсир блокларини киритиш асосида бойитилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида касбий-методик  компетенсияларни ривожлантириш  технологиялари талабаларда дарсларни лойиҳалаштириш кўникмаларини ривожлантирувчи иш турларини интегратив ўқув муҳитида педагогик амалиётга йўналганликда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “Тарбия” фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “Тарбия” фанини ўқитишга тайёрлашнинг таркибий тузилмаси  қадриятлилик, ҳаёт билан боғлиқлик тамойилларини талабаларнинг ижтимоий-академик фаолияти мазмунига рефлексивлик муносабатида сингдиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-мартдаги 02-07-940/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “Тарбия” фанини ўқитишга тайёрлашда эгалланган билим, кўникма ва малакалардан касбий фаолиятда фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “Тарбия” фанини ўқитишга тайёрлашнинг методик хусусиятлари дидактик компонентларни ўқитишнинг якка, жамоавий шакллари ҳамда лойиҳа, муаммоли, шахсга йўналтирилган таълим технологияларини интегратив қўллашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Умумий педагогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9 сентябрдаги 302-сон бўйруғи, 302-0905-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида “Тарбия” фанини ўқитишга доир методик имкониятлардан фойдаланиш малакаларини ривожлантириш таъминланган;
“Тарбия” фанини ўқитишга бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш модели иродалилик, Ватанга садоқат, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, бағрикенглик, масъулиятлилик, инновацион фикрлаш, ҳуқуқий маданият, меҳнацеварлик каби фазилатларни одатга айлантирувчи қадриятли ёндашувларга йўналтирилган таъсир блокларини киритиш асосида бойитишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида 2020-2022-йилларда бажарилган ФЗ-202002146 “Марказий Осиё мутафаккирлари асарлари асосида бузғунчи ғояларга қарши маърифий, тарбиявий кураш асосларини ўзида жамлаган мултимедиа дастури ҳамда мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон халқаро Ислом академиясининг 2023-йил 29-апрелдаги 05-614-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида “Тарбия” фанини ўқитишга доир компетенсияларини умумпедагогик технологиялар асосида шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish