Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирхонов Абдулбоситхон Тохирхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб табиий географияси дарсларида бадиий ижод намунларидан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география)  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1395.
Илмий раҳбар: Ходжиматов Алишер Нигматович, география фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Собирова Маҳбуба, педагогика фанлари доктори, профессор; Мақсуджон Назаров, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб табиий география дарсларида бадиий ижод намуналаридан фойдаланиш асосида оʻқитишнинг методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб табиий географияси дарсларида ўқувчилар умуммаданий компетентлигини шакллантириш модели бадиий ижод намуналаридан фойдаланишнинг педагогик босқичларини прогрессив кўрсаткичли методларга синергетик оптималлаштириш  жараёни ўқитишнинг репродуктив, эвристик ва муаммоли таълим компонентларига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида география фанини ўқитиш жараёнида бадиий ижод намунларидан фойдаланиш методикасининг ўқувчиларда мустақил билиш фаоллигини оширишда  вариативлик ва индивидуалликни таъминлашга хизмат қиладиган эврологик лаёқатлар билан қайта алоқага киришув даражаси даврий мониторинг натижалари барқарорлигини таъминлаш контекстида асосланган;
ўқувчиларга география фанини ўргатишнинг дидактик асослари бадиий майдонда географик билим ва тасаввурлар ифодаланишини визуал англашга йўналтирилган бадиий ижод намуналаридан фойдаланиш компетенсиявий ёндашув тамойиллари ҳамда интегратив ўқув муҳитини таълим жараёнида тизимли қўллаш орқали аниқлаштирилган;
география фанини ўқитишда география+топонимика+этноекология узвийлигини таъминлашда бадиий ижод намуналаридан фойдаланган ҳолда ўқувчиларда геобадиий ахборотлар кўламини оширишнинг ахборот-методик моделининг функсионал хусусиятлари фанлараро алоқадорлик тамойилларини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб табиий географияси дарсларида бадиий ижод намуналаридан фойдаланиш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактаб табиий географияси дарсларида ўқувчилар умуммаданий компетентлигини шакллантириш модели бадиий ижод намуналаридан фойдаланишнинг педагогик босқичларини прогрессив кўрсаткичли методларга синергетик  оптималлаштириш  жараёни ўқитишнинг репродуктив, эвристик ва муаммоли таълим компонентларига уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар асосида 5-6-7-синфларнинг “Табиий география бошланғич курси”, “Материклар ва океанлар географияси”, “Ўрта Осиё ва Ўзбекистон табиий герографияси” фанларини дарс ўтиш жараёнларини такомиллаштиришга доир таклифлари асосида 5-6-7-синфларнинг “Табиий география бошланғич курси”, “Материклар ва океанлар географияси”, “Ўрта Осиё ва Ўзбекистон табиий герографияси” фанларини дарс машғулотларини такомиллаштириш ва таҳлил сифатини оширишга доир таклифлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2023-йил 14-февралдаги 01/11-01/1-79-сон маълумотномаси). Натижада табиий география дарсларининг самарадорлигини ҳар томонлама оширишга хизмат қилган;
умумтаълим мактабларида география фанини ўқитиш жараёнида бадиий ижод намунларидан фойдаланиш методикасининг ўқувчиларда мустақил билиш фаоллигини оширишда  вариативлик ва индивидуалликни таъминлашга хизмат қиладиган эврологик лаёқатлар билан қайта алоқага киришув даражаси даврий мониторинг натижалари барқарорлигини таъминлаш контекстида асосланган ва география фанини ўргатишнинг дидактик асослари бадиий майдонда географик билим ва тасаввурлар ифодаланишини визуал англашга йўналтирилган бадиий ижод намуналаридан фойдаланиш компетенсиявий ёндашув тамойиллари ҳамда интегратив ўқув муҳитини таълим жараёнида тизимли қўллаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан география фани ўқитувчиларининг таълим амалиётига татбиқ этилган ҳамда табиий фанлар методикаси бўлимларини ташкилий тузилмаси ва ўқув услубий таъминотини такомиллаштириш асосида таълим сифатини оширишга имкон яратди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2023-йил 14-февралдаги 01/11-01/1-79-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ўсиши, шунингдек, мактаб ўқувчиларида табиий географик билим ва дунёқарашни шакллантиришда бадиий ижод намуналаридан фойдаланишнинг методик тизими ва дарс ўтиш жараёни такомиллаштиришга хизмат қилган;
география фанини ўқитишда география+топонимика+этноекология узвийлигини таъминлашда бадиий ижод намуналаридан фойдаланган ҳолда ўқувчиларда геобадиий ахборотлар кўламини оширишнинг ахборот-методик моделининг функсионал хусусиятлари фанлараро алоқадорлик тамойилларини қўллаш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурнинг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз маънавий тарбия тизимини такомиллаштириш, жумладан ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятни ошириш” 31-банди “Мамлакатда  ёшлар маънавий тарбиясини тизимли ташлик этишга қаратилган “Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси” асосида барча тизимларда белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишни услубий таъминлаш”да фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқоқтлар институти 2023-йил 16-мартдаги 101-сон маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда ёшларни китобхонликка кенг жалб қилиш, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф каби адибларнинг асар ва шеърларини, унинг мазмун-моҳияти ҳамда хусусиятларини таҳлил қилиш ва аҳамиятини илмий асослашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish