Sayt test rejimida ishlamoqda

Лутфуллаев Абдували Абдунабиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро ягона ахборот майдонининг кенгайиши шароитида маънавий таҳдидларга қарши курашиш”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fal488.
Илмий раҳбар: Эркаев Абдураҳим Панжиевич, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Тўраев Шавкат Нишонович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи  ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро ахборот майдонининг кенгайиши шароитида маънавий таҳдидларга қарши курашишга оид ижтимоий-фалсафий муаммоларни аниқлаш ва ва уларнинг ечимларига оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ягона ахборот майдонида инсон ижтимоий моҳиятини белгиловчи ҳаётий мақсад, ижтимоий рол, амал қилинаётган принциплар ва бажарилаётган вазифалар каби тушунчалар ҳамда уларни ривожлантирувчи миллий ғоя, таълим-тарбия, ижтимоий муҳит, ўзини-ўзи англаш ва тарбиялаш каби омилларни барқарорлаштиришда жамият маънавият хусусан урф-одатлар, дунёқараш, эътиқод, ҳис-туйғулар, орзу-интилишларни инобатга олиш зарурлиги очиб берилган;
узатилаётган ахборот орқали ёшлар дунёқараши, маънавий мўлжаллари ўзгариши, ёшлар онгига ва ахлоқий тарбиясига қадриятлар тизимига салбий таъсир этувчи ахборот ҳавфли тус олаётгани асослаб берилган;
глобаллашув шароитида, халқаро интеграциянинг кучайиши, ягона ахборот майдонига заруриятнинг тўғилиши, бугунги ахборот майдонини кенгайтириб, уни ўзаро зид баъзан фейк ахборотлар билан тўлдирилиши, одамлар онгини бошқаришга интилиш ўзига хос хусусиятлари экани, постмодерн жамиятда маънавиятга хавф солувчи янги таҳдидларнинг пайдо бўлаётгани, замонавий маънавий таҳдидларнинг Оммавий маданият билан боғлиқ турлари ва уларга қарши кўрашишда “Соғлом ахлоқий-маънавий муҳит” шакллантиришнинг аҳамияти асосланган;
тарбия жараёни ягона ахборот майдонида мавжуд маънавий таҳдидлардан ҳимоялаш омиллари сифатида мумтоз ва замонавий креатив билим, ахборотни қайта тиклаш механизмини ишга тушириши ижобий прагматик ҳамда рационал хусусиятга (фойдали амалий иш ҳаракатига ва ақлий жараён) ларга ижобий таъсир этиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро ягона ахборот майдонининг кенгайиши шароитида маънавий таҳдидларга қарши курашишнинг ижтимоий-фалсафий муаммоларини таҳлил этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ягона ахборот майдонида инсон ижтимоий моҳиятини белгиловчи ҳаётий мақсад, ижтимоий рол, амал қилинаётган принциплар ва бажарилаётган вазифалар каби тушунчалар ҳамда уларни ривожлантирувчи миллий ғоя, таълим-тарбия, ижтимоий муҳит, ўзини-ўзи англаш ва тарбиялаш каби омилларни барқарорлаштиришда жамият маънавият хусусан урф-одатлар, дунёқараш, эътиқод, ҳис-туйғулар, орзу-интилишларни инобатга олиш зарурлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият-маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг И. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий ишлар тизимили ва самарали ташкил қилиш “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё-бош устувор йўналиш” тамойилини амалга тадбиқ этиш мақсадида “Марказий Осиёда яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантиришда Янги Ўзбекистон ташаббуси” мавзусидаги халқаро илмий-назарий тадбирлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият-маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 23 августдаги 238-сон маълумотномаси). Натижада, миллий қадриятлар, моддий ва маънавий ҳаёт уйгушшгига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилишига, ахборот ва сўз эркинлиги, ёшлар маънавий-ахлоқий олами ва яшаш тарзини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар мазмунини бойитишга хизмат қилган;
узатилаётган ахборот орқали ёшлар дунёқараши, маънавий мўлжаллари ўзгариши, ёшлар онгига ва ахлоқий тарбиясига қадриятлар тизимига салбий таъсир этувчи ахборот ҳавфли тус олаётганига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон МТРК Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Бу кун” ва “Маънавиятимиз сарчашмаси” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 17 ноябрдаги, 12-15/189-сон маълумотномаси). Натижада, Натижада, ахборот майдони, шунингдек, маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишга доир кўрсатувларнинг мазмунан бойишига, телетомошабинларнинг бу борадаги билим ва дунёқарашининг кенгайишига хизмат қилган;
глобаллашув шароитида, халқаро интеграциянинг кучайиши, ягона ахборот майдонига заруриятнинг тўғилиши, бугунги ахборот майдонини кенгайтириб, уни ўзаро зид баъзан фейк ахборотлар билан тўлдирилиши, одамлар онгини бошқаришга интилиш ўзига хос хусусиятлари экани, постмодерн жамиятда маънавиятга хавф солувчи янги таҳдидларнинг пайдо бўлаётгани, замонавий маънавий таҳдидларнинг Оммавий маданият билан боғлиқ турлари ва уларга қарши кўрашишда “Соғлом ахлоқий-маънавий муҳит” шакллантиришнинг аҳамиятига оид хулоса ва умумалашмалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 30 августдаги  4-13-23-2794-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар дунёқарашида ахборотлашув жараёнининг шаклланиши, жамият маънавий муҳитининг барқарорлашуви,маънавий таҳдидларга қарши билим эгаллаш заруратини асослашга хизмат қилган;
тарбия жараёни ягона ахборот майдонида мавжуд маънавий таҳдидлардан ҳимоялаш омиллари сифатида мумтоз ва замонавий креатив билим, ахборотни қайта тиклаш механизмини ишга тушириши ижобий прагматик ҳамда рационал хусусиятга (фойдали амалий иш ҳаракатига ва ақлий жараён)ларга ижобий таъсир этишига доир хулосалардан ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўқувватлаш жамоат фондида бажарилган “Ахборот очиқлигини таъминлаш ва коррупсияга қарши курашда ННТ ва ФЖБИ фаолиятини ошириш ва кенг кўламли жамоатчилик назоратини йўлга қуйиш” давлат гранти  22-14-10/2т-07 рақамли “Коррупсиядан холи дунё-умумбашарий орзуси” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўқувватлаш жамоат фондининг 2023 йил 10-апрелдаги 19-сон маълумотномаси). Натижада, амалий тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish