Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Мадамин Саотбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Махтумқули Фироғий маънавий меросининг фалсафий таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fal798.
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Қурбон Бадриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исақова Замирахон Руҳитдиновна, фалсафа фанлари доктори, доцент
Етакчи  ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Махтумқули Фироғий маънавий меросининг фалсафий хусусиятлари ва ижтимоий-ахлоқий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Махтумқули Фироғий ҳикматларидаги диний-тасаввуфий, илмий-фалсафий, маънавий-ахлоқий ғоялар ҳамда гуманистик қарашларнинг демократик қадриятларни ривожлантириш, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш ғояларига асос эканлиги мантиқий далилланган;
мутафаккирнинг ҳалоллик, поклик, инсоф-диёнат, сабр-қаноат, фоний дунё молига ружу қўймаслик каби ғояларида мутасавиффларнинг қарашлари асос бўлганлиги ретроспектив асосда очиб берилган;
Фироғий фалсафий қарашларидаги олам, инсон, унинг борлиғи, камолоти масаласи ҳамда жамиятда рўй берувчи ижтимоий зиддиятларни бартараф қилишга қаратилган ижтимоий ҳамжиҳатлик, бағрикенглик (толерантлик), муросавийлик каби умуминсоний ғоялари бугунги давр характерига адекват эканлиги фалсафий категориялар контекстида аниқланган;
мутафаккирнинг жамият барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи  маънавий-ахлоқий ғоялари ёшларда ватанпарварлик, кучли қатъият, меҳнацеварлик, масʼулият ва сабр-қаноат, инсоф ва диёнат сингари хусусиятларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махтумқули Фироғий маънавий меросининг фалсафий таҳлили бўйича илмий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
Махтумқули Фироғий ҳикматларидаги диний-тасаввуфий, илмий-фалсафий, маънавий-ахлоқий ғояларнинг ҳамда гуманистик қарашларнинг демократик қадриятларни ривожлантириш, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш ғояларига асос эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йилда Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг “Ё'Л ХАРИТАСИ”сидаги маданий меросни асраб-авайлаш чора-тадбирлари доирасида “Туркий тилли халқаро ёшлар фестивали ва Ёшлар туризми ИИ қурултойи”ни ташкил этиш ва ўтказиш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 6-мартдаги 04-12-08-1318-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда маданий-маърифий ривожланишни таъминлашга, фуқароларнинг маънавий-ахлоқий қадриятлар ва аждодлар меросига садоқат ҳиссини шакллантиришга хизмат қилган;
мутафаккирнинг ҳалоллик, поклик, инсоф-диёнат, сабр-қаноат, фоний дунё молига ружу қўймаслик каби ғояларида мутасавиффларнинг қарашлари асос бўлганлигига доир тавсиялар ва амалий таклифлардан Республика Туркман маданият марказининг Марказ ва униг .иойлардаги бўлимлари фаолиятида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги ПҚ-5040-сон “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўг'рисида” қарор ижросини таъминлашда ҳамда 2023-йил л5-мартда Хоразм вилоятида ўтказилган “Махтумқули Фирог'ий - ўзбек-туркман дўстлиги кўприги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Республика Туркман маданият марказининг 2023-йил 20-апрелдаги 12-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек-туркман халқлари дўстлигини янада мустаҳкамлаш, миллий-маданий меросни асраб-авайлаш ҳамда аллома илмий-фалсафий тафаккурини янада кенгроқ ўрганишга хизмат қилган;
Фироғий фалсафий қарашларидаги олам, инсон, унинг борлиғи, камолоти масаласи ҳамда жамиятда рўй берувчи ижтимоий зиддиятларни бартараф қилишга қаратилган ижтимоий ҳамжиҳатлик, бағрикенглик (толерантлик), муросавийлик каби умуминсоний ғоялари бугунги давр характерига адекват эканлигига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадбиқ этиш" (2017-2020-йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 8-июндаги 244/1-сон маълумотномаси). Натижада, фалсафий таълимотлар  тарихидаги онтологик, аксиологик, гносеологик қарашларнинг жамият тараққиётидаги ўрнини ўрганишга, динлараро ва миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришдаги аҳамиятини очиб беришга хизмат қилган;
мутафаккирнинг жамият барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи  маънавий-ахлоқий ғоялари ёшларда ватанпарварлик, кучли қатʼият, меҳнацеварлик, масʼулият ва сабр-қаноат, инсоф ва диёнат сингари хусусиятларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигига доир илмий янгиликлар, амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти фаолиятида, “Ғазал бўстони”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Адабий жараён” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда (2022-2023 йй) фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2023-йил 19-апрелдаги Ўз/РВ-23-25-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг, жумладан, ёшларнинг ахлоқий-эстетик маданиятини ривожлантириш, ўзбек-туркман халқлари дўстлик ва маданий алоқаларининг мустаҳкамланишига, фуқароларимизнинг маънавий-ахлоқий камолотига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатган ҳолда мамлакатимизда маданий-маърифий ҳаётни янада ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish