Sayt test rejimida ishlamoqda

Жаҳонгиров Юсуфбек Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида ислом диний ташкилотларини кадрлар билан таъминлаш масалалари (1991-2021 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1399.
Илмий раҳбар: Шамситдинов Равшанбек Рустамбекович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Усмонов Бахриддин Ахмедович, тарих фанлари доктори, профессор в.б.; Адилов Аброр Анварович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021 йиллар даврий чегарасида Ўзбекистонда ислом диний ташкилотларини кадрлар билан таъминланишидаги ўзгаришларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик йилларида мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият натижасида Ўзбекистонда диний сиёсатнинг амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилгани ва такомиллаштириб борилгани, натижада мамлакатда замонавий деструктив таҳдидларга қарши тура оладиган мутхассислар таркибини шаклланишига олиб келгани асосланган;
республика мустақиллигининг дастлабки йилларида таълим тизимида ўқув дастурларида анъанавийлик ва замонавийлик синтезини яратишга уринишлар бўлса-да, аксарият ҳолларда анъанавийликнинг кузатилиши, замонавий ўқув-услубий таълим воситаларининг жорий қилиниши кадрлар малакасини ошириш ҳамда улардаги касбий сифатларнинг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
диний ходимларни тайёрлаш жараёнида ўқув жараёнига ходимлар малакаси бойича замонавий эҳтиёжларга мос ўзгаришларни фаол татбиқ этилмаганлиги, турли диний масалаларда илмий мунозарага кириша оладиган мутахассис диний ходимларнинг танқислиги каби муаммоларга ислом билимларини чуқур эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш консепсиясининг ишлаб чиқилиши Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний ходимлар таркибини малакали кадрлар билан мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги далилланган;
“Учинчи ренессанс” пойдеворини яратиш йўлидаги кенг қамровли ислоҳотларнинг таркибий қисми бўлган диний-маърифий соҳанинг ривожига, диний кадрларни тайёрлашга эътиборнинг кучайтирилгани натижасида миллий тараққиёт учун асос бўлган ижтимоий барқарорлик таъминланаётгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида ислом диний ташкилотларини кадрлар билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
           мустақиллик йилларида мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият натижасида Ўзбекистонда диний сиёсатнинг амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилгани ва такомиллаштириб борилгани, натижада мамлакатда замонавий деструктив таҳдидларга қарши тура оладиган мутхассислар таркибини шаклланишига олиб келгани ҳамда республика мустақиллигининг дастлабки йилларида таълим тизимида ўқув дастурларида анъанавийлик ва замонавийлик синтезини яратишга уринишлар бўлса-да, аксарият ҳолларда анъанавийликнинг кузатилиши, замонавий ўқув-услубий таълим воситаларининг жорий қилиниши кадрлар малакасини ошириш ҳамда улардаги касбий сифатларнинг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатганлигига оид натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5186-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2022 йил 1 декабрдаги 908-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистондаги Ислом свилизацияси маркази томонидан чоп этилган “Учинчи ренессанс – Янги Ўзбекистон” китоб албомининг исломий таълим муассасаларига оид масаларни ёритишда асос бўлган ҳамда диншуносликка оид қўлланмалар, рисолалар ишлаб чиқишга манбавий асос бўлиб хизмат қилиши белгиланган;
диний ходимларни тайёрлаш жараёнида ўқув жараёнига ходимлар малакаси бойича замонавий эҳтиёжларга мос ўзгаришларни фаол татбиқ этилмаганлиги, турли диний масалаларда илмий мунозарага кириша оладиган мутахассис диний ходимларнинг танқислиги каби муаммоларга ислом билимларини чуқур эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш консепсиясининг ишлаб чиқилиши Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний ходимлар таркибини малакали кадрлар билан мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги ҳамда “Учинчи ренессанс” пойдеворини яратиш йўлидаги кенг қамровли ислоҳотларнинг таркибий қисми бўлган диний-маърифий соҳанинг ривожига, диний кадрларни тайёрлашга эътиборнинг кучайтирилгани натижасида миллий тараққиёт учун асос бўлган ижтимоий барқарорлик таъминланаётгани бўйича натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ – 5416-сон фармони 1-илова “Диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш, диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизимини яратиш” га доир устувор вазифаларни амалга ошириш, хусусан, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жаҳолатга қарши – маърифат каби улуғвор мақсадни жойларда тарғиб қилиш, мазкур тадбирларни ўтказишда малакали имомлардан фойдаланиш, имом-хатиблар, отинойиларни малакасини оширишни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2022 йил 27 декабрдаги 02-03/9759-сон маълумотномаси). Натижада мазкур соҳа тарихини фактик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдиришга кўмак бериб, диний соҳада малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш тизими тарихини илмий асосда ёритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish