Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарова Иродахон Равшанбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон бошланғич таълимидаги ўзгаришлар  (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари мисолида, 1991-2021 йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar89.
Илмий раҳбар: Ишанхаджаева Замирахон Раимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Бахтиёржон Махмудович, тарих фанлари доктори, профессор; Шамсиева Махфузахон Хўжа қизи, тарих фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD)
Етакчи ташкилот:  Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги бошланғич таълимнинг ривожланиш жараёни, таълим модернизацияси хусусиятларини тарихийлик аспектида очиб беришдан иборат.   
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика бошланғич таълими модернизацияси учун жаҳон стандартларига мос келадиган ўқув қуроллари, анжомлар, хорижий мутахассисларни жалб қилиниши натижасида бўғинда ижобий ўзгаришлар кузатилганлиги, хорижий инвестициялар ажратилиши натижаси ўлароқ Фарғона водийси вилоятлари қуйи таълим босқичида тараққиёт тенденсиялари йўлида муҳим ютуқлар қўлга киритилганлиги ҳамда трансформацион жараёнлар содир бўлганлиги асослаб берилган;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳоли сонининг кескин ўсиши эътиборга олинган ҳолда, шаҳар ва чекка қишлоқ жойларида умумтаълим мактабларининг барпо этилиши натижасида кичик ёшдаги ўқувчиларнинг бошланғич таълим олиш эҳтиёжлари тўла қондирилганлиги, бироқ баъзи ҳудудларда мактаб бинолари қурилиш ишларининг кечикиши ортида ўқувчиларнинг саводхонлиги ва билим савиясининг пасайганлиги далилланган;
истиқлол йиллари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги хусусий таълим муассасалари фаолиятининг йўлга қўйилиши, ўқитиш тизимида замонавий фанларнинг ўқув дастурларига киритилиши, хусусий бошланғич таълимга ихтисослашган мактабларга жаҳон стандартларига мувофиқ бўлган ИТ, роботатехника, ментал арифметика, чет тили фанларининг чуқурлаштирилиб ўқитилишига эътибор кучайтирилиши натижасида қуйи синф ўқувчиларининг республика ва халқаро миқёсда ўтказилган олимпиадаларда юксак ўринларга эришиши бу бўғиннинг халқаро меъёрларга тўла мос келишини англатиши асосланган;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги бошланғич таълимни халқаро андозаларга мувофиқ равишда тараққий эттириш юзасидан “Таълим тўғрисида”ги қонунга биноан унга халқаро тус берилиши натижасида замонавий баҳолаш дастурларининг бошланғич таълим босқичига татбиқ этилиши асосан аниқ фанлар ўқитилишини оммалаштиришга қаратилгани, бошланғич синф ўқувчиларининг фан ва технология, муҳандислик ва санъат фанларидан билим олиш қобилиятларини орттирилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида Фарғона водийси вилоятларида бошланғич таълимнинг ривожланиши тарихини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
республика бошланғич таълими модернизацияси учун жаҳон стандартларига мос келадиган ўқув қуроллари, анжомлар, хорижий мутахассисларни жалб қилиниши натижасида бўғинда ижобий ўзгаришлар кузатилганлиги, хорижий инвестициялар ажратилиши натижаси ўлароқ Фарғона водийси вилоятлари қуйи таълим босқичида тараққиёт тенденсиялари йўлида муҳим ютуқлар қўлга киритилганлиги ҳамда трансформацион жараёнлар содир бўлганлиги асослаб берилганлиги ҳамда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳоли сонининг кескин ўсиши эътиборга олинган ҳолда, шаҳар ва чекка қишлоқ жойларида умумтаълим мактабларининг барпо этилиши натижасида кичик ёшдаги ўқувчиларнинг бошланғич таълим олиш эҳтиёжлари тўла қондирилганлиги, бироқ баъзи ҳудудларда мактаб бинолари қурилиш ишларининг кечикиши ортида ўқувчиларнинг саводхонлиги ва билим савиясининг пасайганлиги далилланганлигига оид маълумотлар Германия Федерацияси А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ илмий тадқиқот марказининг “Замонавий бошланғич таълим” деб номланган ҳисоботини статистик ва архив манбалари билан таъминлашга кўмак берган (Бремендаги Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ илмий тадқиқот марказининг 2020 йил 31 октябрдаги сертификати). Марказга берилган бошланғич таълим бўйича материаллар бу ердаги ҳисоботлар тўпламларини янада мукаммалашувига ва уларни рақамлар орқали маълумотлар билан бойитишга ёрдам берган;
истиқлол йиллари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги хусусий таълим муассасалари фаолиятининг йўлга қўйилиши, ўқитиш тизимида замонавий фанларнинг ўқув дастурларига киритилиши, хусусий бошланғич таълимга ихтисослашган мактабларга жаҳон стандартларига мувофиқ бўлган ИТ, роботатехника, ментал арифметика, чет тили фанларининг чуқурлаштирилиб ўқитилишига эътибор кучайтирилиши натижасида қуйи синф ўқувчиларининг республика ва халқаро миқёсда ўтказилган олимпиадаларда юксак ўринларга эришиши бу бўғиннинг халқаро меъёрларга тўла мос келишини англатиши ҳамда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги бошланғич таълимни халқаро андозаларга мувофиқ равишда тараққий эттириш юзасидан “Таълим тўғрисида”ги қонунга биноан унга халқаро тус берилиши натижасида замонавий баҳолаш дастурларининг бошланғич таълим босқичига татбиқ этилиши асосан аниқ фанлар ўқитилишини оммалаштиришга қаратилгани, бошланғич синф ўқувчиларининг фан ва технология, муҳандислик ва санъат фанларидан билим олиш қобилиятларини орттирилганлиги далилланганлиги бўйича тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-69-сонли “Бошланғич синф ўқувчиларига таълим бериш жараёнида ота-оналарнинг иштироки ва ролини ошириш” мавзусидаги илмий лойиҳа шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 23 июндаги 01-09/972-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар водий вилоятларида бошланғич таълим тизими ҳолати бўйича тарихий билимларни ойдинлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish