Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Шохрух Холмурзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Автоматик электр иситиш тизимларининг математик моделлари, алгоритмлари ва аппарат дастурий таъминоти”, 05.01.06 – “Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/T3799
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бубнов Владимир Петрович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети ва Император Александр I номидаги Петербург давлат темир йўллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.08.2022.T.73.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алиев Равшан Маратович – техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Хуршид Абдишукурович – техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион музлаш сенсори ёрдамида темир йўлда автоматик электр иситиш тизимининг ишлашини ишончлилиги ва аниқлилигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назорат қилинадиган юзани иситиш даражасини назорат қилишда, муайян атроф-муҳит ҳароратини ҳисобга олган ҳолда огоҳлантирувчи таъсирларни ҳисоблаш имконини берувчи аналитик ифодалар ва математик моделлар ишлаб чиқилган;
маълум бир мавжудлик коеффициенти ва текширув оралиғининг давомийлиги учун музлаш сенсорининг ўртача ишламай қолиш частотасининг ҳисоб-китобини аниқлаш имкониятини берувчи рақамли усул ва эҳтимолий модели ишлаб чиқилган;
назорат қилинадиган юзада музлаш ёки қорни аниқлаш усули ишлаб чиқилган ва усулни амалга ошириш имконини берувчи автоматик бошқарувли электр иситиш тизимининг метеорологик блоки ва музлаш сенсори яратилган;
махсус шароитларда музлаш сенсори дастурий таъминотини ишлашини назарий таҳлил қилиш ва экспериментал ўрганиш ва назорат қилинадиган юзада муз ёки қорни аниқловчи бошқарув қурилмаларнинг иситиш элементларини ёқишдаги вақт тафовутларини аниқлаш мақсадида тажриба стенди ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат:
Инновацион музлаш сенсори ёрдамида темир йўл транспортида автоматик электр иситиш тизимининг ишлашининг ишончлилиги ва аниқлилигини ошириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
назорат қилинадиган юзада музлаш ёки қорни аниқлаш усулини амалга ошириш учун автоматик электр иситиш тизимининг метеорологик блоки, музлаш сенсорлари ва ишлаб чиқилган алгоритмлар, оғир об-ҳаво ва иқлим шароитида “Тошкент метрополитени” ДУКнинг эстакада шаклидаги ҳалқа ер усти линиясидаги стрелкали ўтказгичларини қор ва муздан автоматик тозалаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023 йил 10-июлидаги № 2/4709 маʼлумотномаси). Натижада “Тошкент метрополитени” ДУК линияларидаги стрелкали ўтказгичларнинг назорат қилинадиган юзасида муз ёки қорни аниқлаш имконини берди, бу эса ҳаракатланувчи таркиб хавфсизлигини таъминлашдаги асосий вазифа ҳисобланади.
назорат қилинадиган юзада қор ёки муз кўринишидаги ёғингарчиликни аниқлаш учун музлаш сенсори билан тажрибалар ўтказиш учун ишлаб чиқилган дастур ҳамда музлаш сенсорининг назорат қилинадиган юзасида музлаш ёки қорни аниқлаш учун дастурий таъминот ва муайян атроф-муҳит хусусиятлари учун музлаш сенсори иситиш элементларини вақт тафовутларини аниқлаш методологияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Йўл хўжалиги бошқармаси” таркибига кирадиган корхоналарда жорий этилган, (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023 йил 10-июлидаги № 2/4709 маълумотномаси). Натижада, кутилаётган ҳарорат қиймати муайян вақт оралиғи учун ҳисоблаб чиқилади (ёғингарчилик мавжудлиги аломатини ишлаб чиқиш), шу билан атроф-муҳитнинг ҳарорати ва намлигига қараб релсларни керакли ҳароратда сақлаб туради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish