Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанова Машхура Мадияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқлим ўзгаришининг буғдой ҳосилига таъсирини иқтисодий баҳолаш”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1975
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Султанов Баҳодир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Мухторов Абдухолиқ Халимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқлим ўзгаришининг буғдой ҳосилига таъсирини иқтисодий баҳолаш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқлим ўзгаришининг буғдой ҳосилига таъсирини баҳолаш бўйича услубий ёндашув иқлим (йил фасллари кесимида) ва тупроқ шўрланиши каби омилларни кўзда тутган ҳолда такомиллаштирилган;
республикада буғдой ҳосилига таъсир этувчи иқлим ва шўрланиш омилларини ҳисобга олган ҳолда ҳосилдорлик ўзгаришининг 2030 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган;
иқлим ўзгариши шароитида ҳудудлар кесимида “Иқлим ўзгаришига мойиллик индекси” усули асосида баҳолаш бўйича услубий ёндашув таклиф этилган ҳамда “энг паст”, “паст”, “ўрта”, “юқори” ва “энг юқори” меъзонлари ишлаб чиқилган;
иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш ва иқтисодий ёʼқотишларни олдини олишга қаратилган “эрта огоҳлантириш тизими” таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқлим ўзгаришининг буғдой ҳосилига таъсирини иқтисодий баҳолаш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
туманлар кесимида буғдой ҳосилига иқлим омилларининг фасллардаги ҳарорат, ёғингарчилик ва шўрланишнинг таъсирини баҳолаш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 сентябр 03/26-2667-сон ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 январ 07/34-06/64-сон маълумотномалари). Натижада, ёзги ҳароратнинг 1 фоизга ошиши ҳосилнинг 16,2 фоизга яʼни 9,434 минг тоннага, шўрланишнинг 1 фоизга ортиши 0,5 фоизга, яʼни 2,911 минг тоннага камайиши асосланган;
 республикада иқлим ўзгариши омиллари ҳисобига буғдой ҳосилдорлиги ўсишининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичларини аниқлаш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 сентябр 03/26-2667-сон ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 январ 07/34-06/64-сон маълумотномалари). Натижада, республикада иқлим ўзгаришининг салбий таъсири ҳисобига 2030 йилда ҳосилдорликнинг 41,7 с/га га камайиши прогноз қилинган;
республика ҳудудларида иқлим ўзгаришига мойиллик индекси бўйича ишлаб чиқилган услубий ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 сентябр 03/26-2667-сон ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 январ 07/34-06/64-сон маълумотномалари). Натижада, республика ҳудудларида ҳарорат, ёғингарчилик ва тупроқ шўрланишига кўра «Иқлим ўзгаришига мойиллик индекси» беш баллик даража асосида иқлим ўзгаришига мойил ҳудудлар аниқланган;
республикада иқлим ўзгариши шароитида буғдой ҳосилини сақлаб қолиш учун «эрта огоҳлантириш тизими» бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 сентябр 03/26-2667-сон ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 январ 07/34-06/64-сон маълумотномалари). Натижада, республика ҳудудларидаги бошоқли дон этиштирувчи хўжаликларнинг ҳосилини 8-9 фоизга сақлаб қолиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish