Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллакулиев Болта Жумабоевичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан
доктори  (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Г.тҳурбери Тод. ва Г.раимондии Улбр. турлари иштирокида тезпишар ва тола сифати юқори бўлган ғўза навини яратиш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1. PhD/Qx701.
Илмий маслаҳатчи: Хожамбергенов Насим Маменович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғозанинг С-9090 нави (НАП 00284).
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанинг Г.тҳурбери Тод. ва Г.раимондии Улбр. турлари иштирокида олинган амфидиплоид тизмалари асосида тезпишар, тола чиқими ва сифати юқори янги ғўза навини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғўзанинг Г.тҳурбери Тод. ва Г.раимондии Улбр. амфидиплоид дурагайлари ва Г.ҳирсутум Л. турига мансуб С-4880 нави иштирокида олинган оилаларни популяция биотиплари кўринишида ўрганиш асосида С-9090 нави яратилган;
ғўзанинг Г.тҳурбери Тод. ва Г.раимондии Улбр. амфидиплоид дурагайлари ва Г.ҳирсутум Л. турига мансуб С-4880 нави иштирокида олинган оилаларни популяция биотиплари кўринишида ўрганиш асосида амфидиплоид Т-4933 тизмасидан тола пишиқлиги ва В.даҳлиае Клеб. замбуруғи чақирувчи вилт касаллигига бардошлилик, оталик сифатида иштирок этган С-4880 навидан тезпишарлик ва тола чиқими белгиси бир генотипга жамланган рекомбинант ўсимликлар ичидан қимматли хўжалик белгилари устун бўлган янги биотиплар ажратилган ва улар асосида тезпишар ҳамда тола сифати юқори бўлган селексион навлар яратиш имкониятлари илмий асосланган;
ажратилган биотиплар иштирокида олинган оилаларнинг белги ва хусусиятларини баҳолаш натижалари тола узунлиги белгиси олдинги авлодларга нисбатан кейинги авлодларда ижобий томонга ўзгариб бориши ва навдорликни муттасил яхшиланиб боришида аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
янги яратилган навнинг гуллаш фазасини андоза навга нисбатан 2-5 кунга кечикиши, бироқ кўсакларнинг очилиш сур'атининг 3-4 кунга юқори бўлганлиги ундаги тезпишарлик хусусиятининг намоён бўлишида муҳим жиҳат эканлиги аниқланган;
ишлаб чиқариш синовлари натижасида бошланғич манба сифатида иштирок этган ёввоий турларнинг узоқ эволюсия жараёнида орттирилган қурғоқчиликка чидамлилик хусусияти янги яратилган навнинг сувсизликка чидамлилик хусусиятини намоён этишида муҳим жиҳат эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Г.тҳурбери Тод. ва Г.раимондии Улбр. турлари иштирокида олинган амфидиплоид дурагай ўсимликлар ичидан хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуаси бўйича фарқ қилувчи янги биотипларни ажратиш ва танлаш, биотиплар асосида яратилган янги оилаларда белгиларнинг шаклланиши ва барқарорлашувини ўрганиш асосида:
ғўзанинг янги С-9090 нави 2020 йилда Фарғона ИЦда, ғўзанинг янги навлар уруғларини дастлабки кўпайтирувчи элита уруғчилик хўжалигида 2,0 гектар майдонга жорий қилинган. Ҳосилдорлик мос равишда 40,5-45,0 сентнерни ташкил этган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 07 ноябрдаги 07/35-04/8213-сон маълумотномаси). Натижада 2021 йилда уруғлик кўчатзорларидан 1,6 тонна элита авлоди ва Р1 авлодига мансуб 10,8 тонна уруғлик пахта жамғарилган;
2021 йилда Жиззах вилояти Ш.Рашидов туман “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ да 2,5 гектар майдонга экиб, ишлаб чиқариш синовидан ўтказилган ва ҳосилдорлиги 37,8 с/га ни ташкил этган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 07 ноябрдаги 07/35-04/8213-сон маълумотномаси). Натижада назорат навга нисбатан юқори самарадорликка эришилган;
дастлабки уруғ кўпайтириш ишлари Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти майдонларида 2017 йилда 0,25 га, 2018 йилда 0,30 га ва 2019 йилда 0,60 га майдонда олиб борилган. Ҳосилдорлик мос равишда 37,5-38,0-40,0 сентнер бўлган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 07 ноябрдаги 07/35-04/8213-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш синови учун етарли навдор уруғликлар тайёрлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish