Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаджанова Муборак Машариповнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гестацион қандли диабет: тарқалиши, хавф омиллари, башоратлаш, ҳомиладорликнинг кечиши ва туғиш жараёнига таъсири» 14.00.03 – «Эндокринология» хамда 14.00.01 «Акушерлик ва Гинекология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tib302.
Илмий маслаҳатчилар: Алимов Анвар Валиевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Дилфуза Абдуллаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aкадемик Й.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Тib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Насирова Хуршидахон Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. Ниязметов Рахматулла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.     
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гестацион қандли диабетнинг тарқалиши, унга чалинган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик ва туғишнинг асоратлари, хавф омилларини баҳолаш, ҳомиладорликнинг дастлабки босқичида гестацион диабетни башорат қилиш дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик пайтида семириш, кўп сонли ҳомиладорлик ва артериал гипертензия мавжуд бўлганда гестацион қандли диабетнинг ривожланиш хавфи асосланган;
гестацион қандли диабетни аниқлаш алгоритми такомиллаштирилган ва даволаш босқичлари (компенсацияга эришилишига, ултра-товушли тадқиқот бўйича ҳомила вазнига қараб) ҳамда аёлларни туғруқдан кейинги юритиш асосланган;
3,5 кг.дан ортиқ туғилиш вазни, ҳомиладорлик давридаги 30 дан катта ёш, ҳомиладорликнинг 1-триместрида бел айланаси 90 см.дан ошиши ва қалқонсимон без патологияси (аутоиммун тиреоидит, субклиник гипотиреоз) мавжудлиги гестацион қандли диабет ривожланишига ёрдам берадиган омиллар эканлиги исботланган;
олдинги ҳомиладорликда ҳомиладор аёлда преэклампсия мавжудлиги, C-пептид даражаси >1,67 нг/мл (ҳомиладорликнинг 1-триместрида) ва оилада 2-тур қандли диабет мавжудлиги гестацион диабетни юзага келиш хавфини ошириши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aкадемик Й.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 11 августдаги 32 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик пайтида семириш, кўп сонли ҳомиладорлик ва артериал гипертензия мавжуд бўлганда гестацион қандли диабетнинг ривожланиш хавфи асосланган. Илмий янгиликнинг жорий қилиниши: академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиалининг 2023 йил 3 июлдаги 42-I-сон буйруғи ва Андижон вилоят филиалининг 2023 йил  28 майдаги 18/2 «U»-сон буйруғи билан амалиётга татбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анамнез маълумотларини тўплаш ва ҳомиладор аёлларда тана вазни индексини баҳолаш гестацион диабетни эрта ташхислаш ҳамда оналик ва перинатал асоратларнинг олдини олиш имконини беради. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анамнезни тўғри йиғиш ва оч қоринга глюкозани бир марта аниқлаш билан биргаликда антропометрияни ўтказиш гестацион диабетнинг борлиги ёки йўқлигини аниқлаш имконини беради. Бу битта бемордан ўртача 180 000 сўм тежашга олиб келади. Хулоса: анамнез маълумотларини тўплаш ва ҳомиладор аёлларда тана вазни индексини баҳолаш орқали гестацион қандли диабет ташхислаш битта беморга сарфланган маблағдан 180 минг сўм тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: гестацион қандли диабетни аниқлаш алгоритми такомиллаштирилган ва даволаш босқичлари (компенсацияга эришилишига, ултра-товушли тадқиқот бўйича ҳомила вазнига қараб) ҳамда аёлларни туғруқдан кейинги юритуви билан тўлдирилган. Илмий янгиликнинг жорий қилиниши: академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиалининг 2023 йил 3 июлдаги 42-I-сон буйруғи ва Андижон вилоят филиалининг 2023 йил 28 майдаги 18/2 «U»-сон буйруғи билан амалиётга татбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган алгоритм гестацион диабетни эрта ташхислаш, даволанишни ўз вақтида бошлаш имконини беради, бунинг натижасида ҳомиладорлик ва туғиш асоратлари камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган алгоритм ёрдамида гестацион қандли диабетни эрта аниқлаш харажатларни тежашга олиб келади, чунки беморлар амбулатория шароитида назорат қилинади, инсулин терапияси ўтказилмайди ёки кейинроқ (32-36 ҳафтадан кейин) буюрилади. Хулоса: ҳомиладор аёлларда углевод алмашинуви бузилишларини эрта аниқлаш ҳар бир беморда ўртача 300 000 сўмдан 4 000 000 сўмгача тежаш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: 3,5 кг.дан ортиқ туғилиш вазни, ҳомиладорлик давридаги 30 дан катта ёш, ҳомиладорликнинг 1-триместрида бел айланаси 90 см.дан ошиши ва қалқонсимон без патологияси (аутоиммун тиреоидит, субклиник гипотиреоз) мавжудлиги гестацион қандли диабет ривожланишига ёрдам берадиган омиллар эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг жорий қилиниши: академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилоят филиалининг 2022 йил 30 декабрдаги 111-сон буйруғи ва Қашқадарё вилоят филиалининг 2023 йил 3 майдаги 52-T-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гестацион диабетни ўз вақтида аниқлаш ва беморларнинг аҳволини кузатиш билан беморларни касалхонага ётқизиш зарурати йўқолади, бу уларнинг ҳаёт сифатига ва даволанишга риоя қилишга ижобий таъсир қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анамнез маълумотларидан фойдаланиш, антропометрия ва қалқонсимон без функциясини баҳолаш гестацион диабетни эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволашга ёрдам беради. Натижада беморларни касалхонага ётқизиш зарурати йўқолади, бу эса академик Ё.Х Тўрақулов номидаги Республика Эндокринология марказида кузатувда бўлган ҳар бир бемордан 5 000 000 сўм тежашга олиб келади. Хулоса: анамнез ва антропометрия маълумотларидан фойдаланиш гестацион қандли диабетни эрта ташхислашга ёрдам беради ва муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга.
туртинчи илмий янгилик: олдинги ҳомиладорликда ҳомиладор аёлда преэклампсия мавжудлиги, C-пептид даражаси >1,67 нг/мл (ҳомиладорликнинг 1-триместрида) ва оилада 2-тур қандли диабет мавжудлиги гестацион диабетни юзага келиш хавфини ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг жорий қилиниши: академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилоят филиалининг 2022 йил 30 декабрдаги 111-сон буйруғи ва Қашқадарё вилоят филиалининг 2023 йил 3 майдаги 52-T-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: C-пептид даражасини ва ҳомиладор аёлларнинг анамнез маълумотларини ўз вақтида баҳолаш гестацион қандли диабетни аниқлашга, эрта даволашга олиб келади, диабет компенсациясига эришишни тезлаштиради ва оператив туғруқ сонини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гестацион қандли диабетни эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволашда гестацион диабет билан касалланган аёлларга ихтисослашган учинчи даражали марказларда туғишга рухсат бериш зарурати йўқолади. Бу ҳар бир бемордан 4-8 млн сўм тежашга олиб келади. Хулоса: ҳомиладорликнинг эрта муддатларида гестацион диабет ташхисини оптималлаштириш ва уни ўз вақтида даволаш маблағ ва вақтни тежаш имконини беради. Шунингдек, ҳомиладор аёлларни учинчи даражали туғруқхоналарга ётқизиш сонини камайтириш ҳисобига ҳар бир бемордан қўшимча 4 000 000 - 8 000 000 сўм маблағ тежалади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Атаджанова Муборак Машариповнанинг «Гестацион қандли диабет: тарқалганлиги, хавф омиллари, прогнозлаш ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш жараёнига таъсири» мавзусидаги диссертация ишининг илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 2023 йил 6 январдаги 8н-з/14-сон хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish