Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Махмудхон Асатуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарқандда музей иши: шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва музейлаштириш тамойиллари (ХИХ асрнинг охири – ХХИ аср боши)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ва 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar386.
Илмий раҳбар: Исмаилова Жаннат Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар Аакадемияси Тарих институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи, PhD.02/09.07.2020.Tar.120.01.
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахрор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор; Арипджанов Отабек Юсупджанович,  санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ асрнинг охири – ХХИ аср бошида Самарқанд музейининг колониал тузум, совет даври ва мустақиллик йилларида ривожланишини даврлар кесимида Самарқанд музейи мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи ташкилий фаолияти тадрижи: шаклланиш босқичида 1874-1896-й.й.да “Зарафшон округи канселярияси қошидаги музей”; 1896-1911-й.й.да “Самарқанд вилояти статистика комитети музейи”; 1911-1920-у.й.да “Самарқанд шаҳар музейи”; 1920-1930-й.й.да “Вилоят музейи”: ривожланиш босқичида 1930-1937-й.й.да Ўзбекистон Марказий давлат музейи; 1937-1945-у.й.да Вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи; 1945-1953- у.й.да Ўзбек халқи маданияти Республика музейи; 1953-1969- у.й.да Маданият ва санъат тарихи Республика музейи; 1969-1982- у.й.да Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи давлат музейи”; 1982-йилдан Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси: такомиллаштириш босқичида унинг бой коллекциялари негизида 13 та музей ташкил этилганлиги очиб берилган;
ХИХ аср иккинчи ярмида Самарқандда дастлабки музей маҳаллий савдогарлар Мирза Абдулла Бухорий, Ҳафиз ва Саид Қори Умаровлар томонидан тўпланган коллекцияларнинг хорижий музейларга норасмий олиб кетилиши ҳамда сохталаштирилишининг олдини олиш зарурати туфайли очилганлигига қарамасдан, кейинги даврларда ҳам расмий равишда марказ рухсати билан амалга оширилганлиги асослаб берилган;
Самарқандда музей 1920-1945-йилларда Маориф Халқ Комиссарлиги таркибида илмий-маърифий ташкилот сифатида ривожланганлиги ва шу даврда Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига тамал тоши қўйилганлиги, 1945-йилдан эътиборан эса музей маданият ва санъат йўналишидаги ашёлар билан бойитилганлиги ҳамда музей кўпроқ совет мафкурасини тарғиб этувчи ташкилотга айлантирилганлиги далилланган;
Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси фондларида милоддан аввалги ХИВ - милодий ВИИ асрларга таалуқли бронза ойналар, Македониялик Александр тангалари, Кушонлар империяси даври маданият намуналари, милодий ВИИИ асрга тааллуқли фил суягидан ишланган шахмат доналари, Хитой чиннилари ва шу намунадаги темурийлар даврида яратилган идишлар, ипакдан ишланган кийим-кечаклар мавжудлиги аниқланиб, натижада хорижий давлатлар билан ҳамкорлик, дўстлик ва маданий алоқалари тарихини ўзида акс эттирувчи ҳамда Самарқанднинг туризмда тутган ўрни ва роли, унда сайёҳлар географиясининг кенгайишига хизмат қилувчи “Буюк ипак йўли тарихи музейи” ишланмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқандда музей иши: шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва музейлаштириш тамойиллари (ХИХ асрнинг охири – ХХИ аср боши) мавзусини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалар қуйидаги йўсинда жорий этилган:
Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи ташкилий фаолияти тадрижига оид илмий ва архив материалларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси Ўзбекистон тарихи телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУКнинг 2023-йил 10-январдаги 06-31-55-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Самарқанддаги музейлар тўғрисида тарғиб қилади ва бугунги ёш авлод онгида Самарқанд музейлари бўйича билим ва фикрларни кенгайтиришга хизмат қилган;
ХИХ аср иккинчи ярмида Самарқандда дастлабки музей маҳаллий коллекциёнерлар томонидан тўпланган коллекцияларнинг хорижий музейларга олиб кетилиши ҳамда сохталаштирилишининг олдини олиш зарурати туфайли очилганлиги, ушбу ашёлар Самарқанд музейининг илк тўпламини ташкил этганлигига оид архив материалларидан Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида “Самарқанд музейининг илк коллекцияси” экспозициясини такомиллаштиришда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлиги Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 10-январдаги 01-10/48 -сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Самарқандда дастлабки музейнинг ташкил этилиши, унда коллекцияларнинг тутган ўрни ва аҳамиятини илмий асосда ёритишга хизмат қилган;
Самарқанд музейи 1920-1945 йилларда Маориф Халқ Комиссарлиги таркибида илмий-ма'рифий ташкилот сифатида ривожланганлиги ва ана шу даврда Самарқанд давлат музей-қо'риқхонасига тамал тоши қо'йилганлиги, 1945 йилдан э'тиборан эса музей маданият ва сан'ат ё'налишидаги жамг'армалар бойитилганлиги ҳамда музей ко'проқ мафкурани тарг'иб этувчи ташкилотга айлантирилганлиги бўйича илмий материаллардан “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУКнинг 2023-йил 10-январдаги 06-31-55 сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Самарқанддаги музейлар фаолиятига оид янги материлларни кенг жамоатчиликка таргʻиб қилинишига эришилган;
Самарқанд давлат музей қўриқхонаси фондларидаги гиламлар коллекцияси, Ўзбекистон ҳалқлари маиший турмушига оид ашёлар коллекцияси, тош ва ёғоч ўймакорлиги намуналари, Ўзбекистон тарихининг турли даврларига оид археологик ва нумизматик ашёлар, ҳужжатлар, Буюк Ипак Йўли мамлакатлари маданиятига оид материаллардан “Буюк ипак йўли тарихи” музейи илмий консепсияси ишлаб чиқилган (Туризм ва маданий мерос вазирлиги Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 10-январдаги 01-10/48 -сон маълумотномаси). Натижада хорижий давлатлар билан ҳамкорлик, дўстлик ва маданий алоқалари тарихини ўзида акс эттирувчи ҳамда Самарқанднинг туризмда тутган ўрни ва роли, унда сайёҳлар географиясининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish