Sayt test rejimida ishlamoqda

Боймирзаев Сарвар Бойназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон тарихи давлат музейи археология фондининг шаклланиши ва ривожланиши», 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консерватсия қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/San172.
Илмий раҳбар: Каримова Дилафрўз Обиджоновна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи, PhD.02/09.07.2020.Tar.120.01.
Расмий оппонентлар: Курязова Дармонжон Тўраевна, тарих фанлар доктори (DSc), доцент; Кубаев Сурат Шавкатович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тарихи давлат музейи Археология фондининг шаклланиши ва ривожланиши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон тарихи давлат музейининг илмий-ташкилий фаолияти тадрижи: музей профили бўйича - 1876-1992-й.й.да  «Ўлкашунослик», «Бош», «Инқилоб тарихи», «Марказий  тарих», «Ўзбекистон халқлари тарихи», 1992-2022-й.й.да «Ўзбекистон тарихи», «Ўзбекистон тарихи Давлат музейи»;  идоравий бўйсунувига кўра, Статистика комитети (1877-й.), Халқ кутубхонаси (1883-й.), Туркистон музей ишлари ва қадимий ёдгорликлар, санъат ва табиатни муҳофаза қилиш комитети (1921-й.),  Ўрта Осиё музей ишлари ва қадимий ёдгорликлар, санъат ва табиатни муҳофаза қилиш комитети (1923-й.), Халқ Маорифи Комиссарлиги (1928-й.) Фанлар кометитети (1933-й.), Маданият вазирлиги (1963-1969-йй.), Ўзбекистон Фанлар академияси (1943-й.) тизимидаги фаолияти асосида очиб берилган;
Ўзбекистон тарихи давлат музейи археология фондида 1920-1990-йилларда археологик қазув ишлари натижалари асосида ашёлари сони 3,5 мингдан 70 мингтага етганлиги аниқланиб, улар М.Й. Массон, Т.М Миргиязов, М.Э. Воронетс, Я.Ғ. Ғуломов, Л.И. Албаум, В.И. Спришевский, Ю.Ф. Буряков каби музей мутахасис ва олимларининг хизмати билан амалга ошганлиги исботланган;
Археология фонди ашёлари Инвентар (Илмий рўйхатдан ўтказиш) китобини юритиш тарихи тадрижи: 1920-й.й.да шаклланиш босқичида 8 та; 1950-й.й.да ривожланиш босқичида 9 та; такомиллашув босқичида (Мустақиллик йиллар) 11 та, «Инвентар рақами», «Ёзилган вақти ва ёзган шахснинг имзоси», «Кирим китобдаги тартиб рақами», «Буюмнинг тўлиқ номи, ҳар томонлама тўлиқ тавсифи», «Сони», «Ишланган материал ва техникаси», «Ўлчами ва оғирлиги, «Сақланиш ҳолати», «Келиб тушиш услуби ва манбаси, баҳоси ва иловаланган ҳужжатлари», «Ҳисобдан чиқарилган эски илмий рўйхатдан ўтказиш китобидаги тартиб рақами ва шифри», «Эслатма» каби устунлар асосида юритилганлиги далилланган;
Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Маркасий Осиё давлатлари музейлари таққосланганда, Қозоғистонда фонднинг замонавий жиҳозлар билан таъминланиши, ҳарорат ва намлик режимига риоя этилиши, Қирғизистонда замонавий автоматик ҳавони намлаш тизими, ҳаво тозалагичлар, термогигрометр, ёруғлик ўлчагич, дезинфиксия тизими билан жиҳозланганлиги, Тожикистонда археологик ашёларни намойиш этиш билан бир қаторда уларнинг ясалиши ва ишлатиш техникаси каби жиҳатларига эътибор берганлиги, Туркманистонда археологик экспонатларни намойиш этиш учун ясалган витриналар шиша ва ёғочдан фойдаланилганлиги уларнинг алоҳида ютуқлари сифатида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тарихи давлат музейи Археология фондиниг шаклланиши ва ривожланиши бўйича тадқиқот олиб бориш давомида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон тарихи давлат музейининг ташкил этилиши илмий-ташкилий фаолияти тадрижига оид тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон тарихи давлат музейининг «Ўзбекистон ҳудуди тош даврида (мил.авв. 1.5 млн йил - мил. авв. В минг йил)» , «Ўзбекистон ҳудуди бронза даврида (мил.авв. ИИИ-ИИ минг йилликлар)», «Ўзбекистон ҳудуди давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши (мил.авв. И минг йиллик-милодий ИВ аср)», «Ўзбекистон ҳудудида давлатчилик кўринишлари (В-ВИИИ асрлар)», «Фан ва маданиятнинг ривожланиши (ВИИИ-ХИИИ асрлар)», «Амир Темур ва Темурийлар даври ренессанси (ХИВ-ХВ асрлар)» экспозитсияларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022-йил 29-июлдаги 3/1255-1786-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар фактик материаллар ва музей экспозитсиясини такомиллаштириш, мазмун моҳиятини илмий бойитишга хизмат қилган;
Ўзбекистон тарихи давлат музейи Археология фондида 1920-1990-йилларда археологик қазув ишлари натижалари асосида ашёлари сони 3,5 мингдан 70 мингтага етганлигининг аниқланишига оид материаллардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи Археология фондига оид янги, илмий-услубий материаллар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022-йил 29-июлдаги 3/1255-1786-сон ма'лумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистон тарихи давлат музейи Археология фондининг ташкил топиши ва ривожланиши ҳақидаги маълумотлар бугунги ёш авлод онгида музей ва Археология фонди ҳақидаги билимларни кенгайтиришда янги илмий маълумотлар олишга хизмат қилган;
Археология фонди ашёлари Инвентар (Илмий рўйхатдан ўтказиш) китобини юритиш тарихи тадрижига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканалида намойиш этилган «Тошкент тилсимлари» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси «Ўзбекистон тарихи» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 29-апрелдаги 06-28-507-сон ма'лумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон тарихи давлат музейида фондларни қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш, ҳамда ёшларда фонд иши бўйича тасаввурни янада орттириш каби жиҳатларни илмий назарий жиҳатдан тарғиб қилишга асос бўлган;
Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Маркасий Осиё давлатлари музейларини таққослаш орқали Археология фонди ашёларини сақлаш ҳамда намойиш этиш бўйича фарқларига оид илмий материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканалида намойиш этилган «Тошкент тилсимлари» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси «Ўзбекистон тарихи» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 29-апрелдаги 06-28-507-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон тарихи давлат музейида Археология фонди фаолиятини ҳам амалга ошириб келинаётган ишларни илмий асосда ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish