Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Алишер Турсуновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий тадқиқот усуллари тизимида оғзаки тарих ва уни Ўзбекистонда қўллаш тажрибаси”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Tar60.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Ахмадали, тарих фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Махкамова Нодира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Жумашев Аскар Мамбетович, тарих фанлари доктори, профессор; Хакназаров Худойберди Дилмуродович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оғзаки-тарихни (орал ҳисторй) ўзининг консептуал ёндашув ва услубиятига эга бўлган алоҳида фан сифатида Ўзбекистон тарихи фанига мослашувчанлик ҳолатини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғзаки тарих (орал ҳисторй) маълумотлари илк бор манба сифатида Ўзбекистон тарихшунослигида илмий ёндашувнинг янги замонавий ва ноан'анавий йўналиш эканлиги, оғзаки тарих бугунги кунгача бўлган тадқиқотлардаги мавжуд бўшлиқни тўлдириши ҳамда тарихий изланишларда оғзаки тарих усулларидан кенг фойдаланиш зарурлиги аниқланган;
Ўзбекистон тарихини замонавий тадқиқотларида АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Россия оғзаки тарих (орал ҳисторй) илмий изланишлари тажрибалари асосида ўрганишнинг аҳамияти, хорижий ва маҳаллий оғзаки-тарихий тадқиқотлар қиёсланиши муҳимлиги очиб берилган;
Ўзбекистон тарихи ХХ асрдаги сиёсий-ижтимоий жараёнларида иштирок этганлар, жумладан 20-30 йиллардаги “катта қирғин” ва 80-йиллардаги “пахта иши”да жабрланганлар томонидан олинган оғзаки тарих материаллари ёзма манбалардаги тарихий маълумотлар ҳамда фактларни тўлдириши исботланган;
илк бор Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивидаги оғзаки тарихга оид аудио ва видео кўринишидаги маълумотлар аниқланиб, улар асосида алоҳида архив фонди шакллантириш лозимлиги асосланган;
оғзаки тарих (орал ҳисторй) усули асосида Қатағон қурбонлари хотираси давлат  музейи илмий фондлари ва експозицияларини бойитиш, ХХ аср 30-50-йилларида Ўзбекистондаги сиёсий қатағон тарихига оид янги маълумотлар базасини яратиш ҳамда барча тарихий даврларга оид оғзаки тарих бўйича халқаро маълумотлар тўпламини тайёрлаш зарурлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлардан:
оғзаки тарих (орал ҳисторй) маълумотлари илк бор манба сифатида Ўзбекистон тарихшунослигида илмий ёндашувнинг янги замонавий ва ноан'анавий йўналиш эканлиги, оғзаки тарих бугунги кунгача бўлган тадқиқотлардаги мавжуд бўшлиқни тўлдириши  ҳамда тарихий изланишларда оғзаки тарих усулларидан кенг фойдаланиш зарурлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телекўрсатувларида, тадқиқотлар натижалари асосида “На перекрестках истины” (Ҳақиқат чорраҳаларида), “Этно”  ахборот-маърифий кўрсатувларида “Марказий Осиё тарих фанида оғзаки тарих тажрибаси” мавзусида маърузалар ўтилди, шунингдек, Ўзбекистонда оғзаки тарихни ўрганиш муаммоси, мақсад ва вазифаларининг ўрганилиш даражаси рус ва ўзбек тилларида “Ўзбекистон тарихи” телекўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон МТРКнинг 2022 йил 7 январдаги 02-30-20-сон маълумотномаси). Натижада илмий ва кенг жамоатчилик ушбу усулнинг келиб чиқиши, ривожланиши, қадриятлари ва имкониятлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган;
Ўзбекистон тарихини замонавий тадқиқотларида АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Россия оғзаки тарих (орал ҳисторй) илмий изланишлари тажрибалари асосида ўрганишнинг аҳамияти, хорижий ва маҳаллий оғзаки-тарихий тадқиқотлар қиёсий таҳлили муҳимлиги Конрад Аденауер жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган “Орал ҳисторй ас тҳе воисе оф тҳе «силент мажоритй»: эхпериенcе оф Германй анд Cентрал Асиа» (Оғзаки тарих сокин кўпчиликнинг овози сифатида: Германия ва Марказий Осиё тажрибаси)  мавзусида халқаро вебинар (маҳорат сабоғи)ни  тайёрлаш ва ўтказишда фойдаланилган (Конрад Аденауер фондининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатли вакили Ронни Хейненинг 2023-йил 27-январдаги гувоҳномаси). Натижада Марказий Осиё ёш илмий изланувчилари Ўзбекистон оғзаки тарих тадқиқотлари тажрибаси билан танишиб, ўзларининг тадқиқотларида фойланиш имкониятларига эга бўлишган;
Ўзбекистон тарихи ХХ асрдаги сиёсий-ижтимоий жараёнларида иштироқ этганлар, жумладан 20-30 йиллардаги “катта қирғин” ва 80-йиллардаги “пахта иши”да жабрланганлар томонидан олинган оғзаки тарих материаллари ёзма манбалардаги тарихий маълумотлар ҳамда фактларни тўлдириши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи илмий фондини шакллантиришда ва экспозицияларини ишлаб чиқишда ҳамда тарихнинг ўтган аср 30-50-йилларидаги сиёсий репрессия даврига оид номаълум саҳифаларини очиб берадиган нодир хотиралар, интервюлар, архив материаллари, видеороликлар асосида яратилган музейнинг электрон версиясини яратишда фойдаланилган (ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейининг 2021 йил 10 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада қатағон қилинганларнинг ўзлари ва уларнинг қариндошларининг хотиралари бўйича бир қатор материаллар шакллантирилиб, музей фондлари аудио ва видео кўринишидаги янги оғзаки тарих манбалари билан таъминланган;
илк бор Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивидаги оғзаки тарихга оид аудио ва видео кўринишидаги маълумотлар аниқланиб, Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви оғзаки материаллари фондини ўрганиш ва тизимлаштиришда фойдаланилган ҳамда илмий консултациялари давомида мазкур архив фондида сақланаётган оғзаки-тарихий материаллари топилган (ЎзР «Ўзархив» агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги ВР52272012-сон маълумотномаси). Натижада, архив фаолиятига оғзаки-тарихий тадқиқот усуллари киритилди, 72 сонли, 10 соат 45 минут миқдорида оғзаки тарих материаллари (хотиралар, фахрийлар ва тарихий воқеалар иштирокчиларининг интервюлари) аниқланиб, алоҳида рўйхат тузилган;
оғзаки тарих (орал ҳисторй) усули асосида Қатағон қурбонлари хотираси давлат  музейи илмий фондлари ва экспозицияларини бойитиш, ХХ аср 30-50-йилларида Ўзбекистондаги сиёсий қатағон тарихига оид янги маълумотлар базасини яратиш ҳамда барча тарихий даврларга оид оғзаки тарих бўйича халқаро маълумотлар тўпламини тайёрлаш зарурлиги «Қозоғистон халқларининг 1930-1950 йилларда депортация қилиниши: тарихдаги умумийлик» номли, бир вақтда, «Жамоатчилик фикри» мустақил тадқиқот институти (Астана, Қозоғистон) томонидан ўтказилган, Қозоғистон, АҚШ, Буюк Британия, Туркия, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар иштирокидаги «Келажак учун хотира» халқаро лойиҳасининг бир қисми бўлган тарихий-социологик лойиҳани амалга оширишда, Қозоғистоннинг «Хабар» Миллий телевидениеси орқали намойиш этилган  «Қозоғистон халқларининг 1930-1950 йилларда депортация қилиниши: тарихдаги умумийлик» ҳужжатли филмини ишлашда ҳам фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси «Жамоатчилик фикри» тадқиқот институтининг 2021 йил 6 декабрдаги 121-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ҳалқаро лойиҳани амалга ошириш жараёнида оғзаки-тарихий тадқиқотларнинг ўзбек тажрибаси жорий этилиб, хорижий респондентларининг базасини шакллантириш имконини берди хамда илмий тадқиқот хулосалари асосида нашр ишлари, илмий-оммабоп филмлар кенг халқ оммасига етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish