Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегимова Дилшода Комилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Кластерлаштириш асосида минтақалар табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш», 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt538
Илмий раҳбар: Содиқов Авазбек Мадаминович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Захидов Ғафуржон Эркинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудий  кластерларни ривожлантириш асосида минтақалар табиий-иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақанинг ер-сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги паст бўлган ҳудудларида пахта хомашёсини қайта ишлаш жараёнида қўшилган қийматни оширишга тупроғи шўрланган майдонларда фаолият юритувчи кластерларга давлат томонидан субсидиялар ажратиш орқали эришиш таклифи асосланган;
Бухоро шаҳри ва Ромитан туманини тўқимачиликни ривожлантиришга йўналтирилган махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш йўли билан пахта-тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳудуд табиий-иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини Вобкент туманида 2 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этиш орқали оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали ҳосилдорлик ва хомашёни чуқур қайта ишлаш даражасини ошириш орқали 2030 йилгача Бухоро вилоятида пахта-тўқимачилик тармоғини ривожлантиришнинг 3 хил ссенарий бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
минтақанинг табиий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги паст бўлган ҳудудларида пахта хомашёсини қайта ишлаш жараёнида қўшилган қийматни оширишга тупроғи шўрланган майдонларда фаолият юритувчи кластерларга давлат томонидан субсидиялар ажратиш орқали эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги 215-сон “2022-2026 йилларда Бухоро вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 2-иловасининг 41-бандини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 13 июндаги 02/22-426-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудда ҳосилдорлик, тармоқ маҳсулоти миқдори ва қўшилган қийматни ошириш  имконияти кенгаяди;
Бухоро шаҳри ва Ромитан туманини тўқимачиликни ривожлантиришга йўналтирилган махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш йўли билан пахта-тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги 215-сон “2022-2026 йилларда Бухоро вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 3-иловасининг 1 ва 9-бандларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 13 июндаги 02/22-426-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида мазкур ҳудудларда тўқимачиликни ривожлантиришга йўналтирилган махсус иқтисодий зоналар ташкил этилиб,  ҳудудлар иқтисодиёти пахта-тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади;
Бухоро вилояти табиий-иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини Вобкент туманида 2 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этиш орқали ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 апрелдаги 234-сон “2021-2023 йилларда Бухоро вилоятининг Вобкент туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2-иловасининг 2-бўлими 58 ва 59-бадларини  тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 13 июндаги 02/22-426-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Вобкент тумани марказида 2 та янги пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилади;
замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали ҳосилдорлик ва хомашёни чуқур қайта ишлаш даражасини ошириш орқали 2030 йилгача Бухоро вилоятида пахта-тўқимачилик тармоғини ривожлантиришнинг 3 хил ссенарий бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги 215-сон “2022-2026 йилларда Бухоро вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1-иловасининг 1-банди, 2-иловасининг 4 ва 42-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 13 июндаги 02/22-426-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида вилоятда тармоқни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва мақсадли параметрларини ишлаб чиқишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish