Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Шахноза Акрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёлларда папилломавирус инфекциясининг ривожланиши ва вирусга қарши иммунитет регуляцияси бузилишининг клиник ва иммуно-генетик аспектлари”, 14.00.11-Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1695.
Илмий раҳбар: Ваисов Искандар Адхамджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайниддин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор,
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўткир учли кондиломаларнинг клиник-лаборатор ва  иммуногенетик омилларни ўрганиш асосида касалликни эрта ташхислаш, клиник кечишини прогноз қилиш, даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир учли кондиломаларнинг қайталанувчи шакли, кўпинча, эрта жинсий ҳаёт бошлаган, икки ва ундан ортиқ жинсий шериги бор аёлларда кузатилиши, унинг экзофит кондилома тури эса беморларда энг кўп учраши исботланган;
IL – 10 (rs1800896) цитокини полиморф генининг A мутант аллели ва A/A генотипик вариантлари ўткир учли кондиломалар ривожланишида муҳим аҳамият касб этиб, унинг ривожланиш хавфини мос ҳолда 1,7 ва 3,7 баробар ошириши исботланган. Tp – 53 (rs1042522) полиморф генининг Arg минор аллелари (χ2=3,0; Р=0,1) ҳамда Arg/Arg генотипи ўткир учли кондиломарларнинг рецидивланувчи шаклида 1,6 ва 3,6 баробар кўп учраши аниқланган;
TLR – 9 генининг rs5743836 полиморфизми ва ўсма некрози омили генининг TNF – α rs1800629 полиморфизми ўткир учли кондиломалар пайдо бўлиши ва кечишида аҳамиятга эга эмаслиги исботланган;
ўтказилган клиник ва иммуногенетик таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган прогнозлаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда ўткир учли кондиломалар билан оғриган беморларни даволашнинг комбинацияланган маҳаллий усули (СО2 лазер + Имиквимод креми) (92,8%) даволашнинг фақат монотерапия усули (СО2 лазер)га нисбатан самаралилиги  (49,3%) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали Эксперт кенгашининг 2023 йил 26 июлдаги 6/74-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2022 йил 22 ноябрдаги 04/5058-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: ўткир учли кондиломаларнинг қайталанувчи шакли, эрта жинсий ҳаёт бошлаган, икки ва ундан ортиқ жинсий шериги бор аёлларда кузатилиши, унинг экзофит кондилома тури эса беморларда энг кўп учраши исботланганлиги, ўткир учли кондиломалар билан оғриган беморларда ўз вақтида самарали даволаш тактикасини белгилаши Тошкент шаҳар туманлараро 2-сон тери таносил касалликлари диспансери бўйича 2023 йил 20 февралдаги 30-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган тери-таносил касалликлари ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят ҳудудий филиали клиник бўлими амалиётига 2023 йил 20 февралдаги 10/1-И - сонли буйруқ билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жинсий ҳаётни эрта ёшда бошламаслик, битта жинсий шерик бўлиши ўткир учли кондиломаларнинг ривожланишини ва қайталанишини олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир учли кондиломаларнинг диагностик мезонларида хавф омилларни таҳлил қилиш орқали пайдо бўлиши мумкин бўлган қайталаниш частотасининг олдини олиш ва ўз навбатида ўткир учли кондиломалардан келиб чиқадиган асоратларни даволаш учун ажратиладиган сарф-харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. 125 нафар беморнинг харажатлари рецидивларни ҳисобга олган ҳолда 154000000 сўмни ташкил қилган. 176 000 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ўткир учли кондиломаларнинг диагностик мезонларида хавф омилларни таҳлил қилиш орқали даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда бир нафар беморга 328 000 сўмлик бюджет маблағлари ва 380000 сўмлик бюджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: IL – 10 (rs1800896) цитокини полиморф генининг А мутант аллели ва A/A генотипик вариантлари ўткир учли кондиломалар ривожланишида муҳим рол ўйнаши ҳамда унинг ривожланиш хавфини мос ҳолда 1,7 ва 3,7 баробар ошириши мумкинлиги аниқланган ва Tp – 53 (rs1042522) полиморф генининг Arg минор аллеллари ва Arg/Arg генотипи ўткир учли кондиломаларнинг рецидивланувчи шаклида 1,6 ва 3,6 марта кўп учраши аниқланганлиги - ўткир учли кондиломалар билан оғриган беморларда ўз вақтида самарали даволаш тактикасини белгилаши Тошкент шаҳар туманлараро 2-сон тери таносил касалликлари диспансери бўйича 2023 йил 20 февралдаги 30-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган тери-таносил касалликлари ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят ҳудудий филиали клиник бўлими амалиётига 2023 йил 20  февралдаги 10/1-И - сон буйруқ билан жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ушбу IL – 10 (rs1800896) ва Tp – 53 (rs1042522) цитокинининг полиморф гени локусларидан ўткир учли кондиломаларнинг қайталаниши ва клиник кечишини башоратловчи маркер сифатида фойдаланиш эрта ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир учли кондиломаларнинг диагностик мезонларига иммуногенетик таҳлилларни қўшиш орқали пайдо бўлиши мумкин бўлган қайталаниш частотасининг олдини олиш ва ўз навбатида ўткир учли кондиломалардан келиб чиқадиган асоратларни даволаш учун ажратиладиган сарф-харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. 125 нафар беморнинг харажатлари рецидивларни ҳисобга олган ҳолда 154 000 000 сўмни ташкил қилган. 176 000 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ўткир учли кондиломаларнинг диагностик мезонларига иммуногенетик таҳлилларни қўшиш орқали даволаш самарадорлигини ошиши бир нафар беморга 328000 сўмлик бюджет маблағлари ва 380 000 сўмлик бюджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: толл каби рецепторларининг TLR – 9 гени rs5743836 полиморфизми ва ўсма некрози омили TNF – α гени rs1800629 полиморфизми ўткир учли кондиломалар пайдо бўлиши ва кечишида аҳамиятга эга эмаслиги аниқланганлиги Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги туманлараро 2-сон тери таносил касалликлари диспансери бўйича 2023 йил 20 февралдаги 30-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган тери-таносил касалликлари ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят ҳудудий филиали клиник бўлимлари амалиётига 2023 йил 20 февралдаги 10/1-И - сон буйруқ асосида жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир учли кондиломалар ҳосил бўлишида TLR – 9 гени rs5743836 полиморфизми ва TNF – α гени rs1800629 полиморфизмларини ўрганиш ушбу полиморфизмларни касалликнинг клиник кечиши ва прогнозлашда аҳамиятга эга эмаслиги ортиқча диагностик муолажаларни бажармаслик ҳамда вақтни тежаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир учли кондиломаларнинг диагностик мезонларига иммуногенетик таҳлилларни қўшиш орқали пайдо бўлиши мумкин бўлган қайталаниш частотасининг олдини олиш ва ўткир учли кондиломалар туфайли юзага келувчи асоратларни даволаш учун ажратиладиган сарф-харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. 125 нафар беморнинг харажатлари рецидивларни ҳисобга олган ҳолда 154000000 сўмни ташкил қилган. 176000000 сўм иқтисод қилинган.  Хулоса: ўткир учли кондиломаларнинг диагностик мезонларига иммуногенетик таҳлилларни қўшиш орқали даволаш самарадорлигини ошиши бир нафар беморга 328000 сўмлик бюджет маблағлари ва 380000 сўмлик бюджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: ўтказилган клиник ва иммуногенетик таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган прогнозлаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги ҳамда ўткир учли кондиломалар билан оғриган беморларда комбинацияланган маҳаллий даволаш усули – СО2 + Имиквимод креми (92,8%) фақат монотерапия даволаш усули – СО2 лазерга нисбатан самарали (49,3%) эканлиги аниқланганлиги Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги туманлараро 2-сон тери таносил касалликлари диспансери бўйича 2023 йил 20 февралдаги 30-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган тери-таносил касалликлари ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят ҳудудий филиали клиник бўлимлари амалиётига 2023 йил 20 февралдаги 10/1-И - сон буйруқ асосида жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: маҳаллий комбинацияланган даволаш усули касалликнинг қайталанишларини камайтиради; асоратлар частотасини камайтириш орқали беморларда терапиядан кейинги реабилитация тез амалга ошиши, фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига тез қайтишига эришилади; ушбу касаллика чалинган аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир учли кондиломаларнинг диагностик мезонларига иммуногенетик таҳлилларни қўшиш орқали пайдо бўлиши мумкин бўлган қайталаниш частотасининг олдини олиш ва ўз навбатида ўткир учли кондиломалардан келиб чиқувчи асоратларни даволаш учун ажратиладиган сарф-харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. 125 нафар беморнинг харажатлари рецидивларни ҳисобга олган ҳолда 154000000 сўмни ташкил қилган. 176000000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ўткир учли кондиломаларнинг диагностик мезонларига иммуногенетик таҳлилларни қўшиш орқали даволаш самарадорлигини ошиши бир нафар беморга 328000 сўмлик бюджет маблағлари ва 380000 сўмлик бюджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish