Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанова Фания Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи минтақасида яшовчи болаларда юрак туғма нуқсонларида миокардиал адаптациянинг хусусиятлари», 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2438.
Илмий рахбар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов  Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арзикулов Абдурайим Шамшиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Республикa ихтисослаштирилган педиатрия илмий-aмaлий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти Хонқа шаҳарчасида яшовчи юрак туғма нуқсонлари бўлган болаларда жарроҳликдан кейинги даврда миокардиал адаптациянинг хусусиятларини аниқлаш ва унинг асосида соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини шароитида реабилитация тадбирларига комплекс ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ТЮН билан оғриган болаларда жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда соғлом болалардагига нисбатан мия натрийуретик пептиди (NT-proBNP) 4,0, юрак тропонини I (cTnI) 2,2 ва юқори сезгир C-реактив (CRPhs) оқсилнинг қон зардобидаги миқдори 12,4 бараварга сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) даражасига мос равишда ошиши натижасида, кардиомиоцитларнинг ишемик шикастланиши ва аста-секин кечувчи тизимли яллиғланиш жараёнининг ривожланиши исботланган;
ТЮН бор болаларда жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда  боланинг ёши билан узвий боғлиқ ҳолда миокардиал адаптация даражасининг пасайиши билан стандартлаштирилган қийматлар ва соғлом болаларнинг кўрсаткичларига нисбатан ўнг қоринча ўлчами ва ўпка артерияси диаметрининг катталашиши, параллел равишда чап бўлмача ўлчами ва қисқариш фракциясининг (ҚФ) камайиши хисобига чап қоринча фаолиятининг гипердинамик типи ва миокарднинг диастолик дисфункцияси ривожланиши исботланган.
ТЮН бор болаларда жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда миокардиал дисфункциясини эрта ташхислаш учун юракнинг морфометрик кўрсаткичлари, қон зардобидаги мия натрийуретик пептид, тропонин I ва юқори сезгир C реактив оқсилнинг миқдори боланинг ёши ва адаптив потенциалнинг уч даражасига мос равишда  мезонлари ишлаб чиқилган;
поликлиника шароитида  жарроҳлиқ амалиётидан кейинги кечки даврда ТЮН бор болаларда ўтказилган кардиореабилитация тадбирларининг самарадорлиги (12 ой давомида қўлланилган тежамкор, рационал пархез, даволовчи массаж, даволовчи гимнастика ва минималдан ўртача интенсивликгача бўлган кундалик жисмоний фаоллик) уларда жисмоний чидамлилигини ва жисмоний фаолликка толерантлиги 2,6 бараварга ошиши, NT-proBNP нинг 1,6 ва тропонин I нинг 1,4 баробарга қон зардобидаги миқдорининг пасайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кенгашининг 2023 йил 26 июл -6/73-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кентгашининг 2023 йил 21 июлдаги 04/4715-сонли хати юборилган):  
биринчи илмий янгилик: ТЮН билан оғриган болаларда жарроҳлик  амалиётидан кейинги даврда соғлом болаларга нисбатан мия натрийуретик пептиди (NT-proBNP) 4,0, юрак тропонини I (cTnI) 2,2 ва юқори сезгир C-реактив (CRPhs) оқсилнинг қон зардобидаги миқдори 12,4 баробаргача сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) даражасига мос равишда ошиши натижасида, кардиомиоцитларнинг ишемик шикастланиши ва аста-секин кечувчи тизимли яллиғланиш жараёнининг ривожланишини аниқланиши Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 03.03.2022 йилдаги №01/164-сонли буйруқ ҳамда Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси 01.03.2022 йилдаги № 585-cонли буйруқ билан  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган миокардиал адаптациянинг биокимъёвий мезонлари жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда ТЮН бор болаларда асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилаб, хаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги  қуйидагилардан иборат: жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда ТЮН билан оғриган 50 нафар бемор болаларнинг 19 нафарига I-функционал синф СЮЕ I даражаси эрта аниқланган (улардан 7 нафари 4-6 ёшдагилар ва 12 нафар 7-13 ёшдагилар). Юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сони 38% ва  стационарда даволаниш частотаси 2,6 мартага камайтирилган,  31 нафар беморнинг стационарда камида 2 марта даволаниши учун сарфланадиган 7 227 650 cўм маблағ тежалиши оркали иктисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: миокардиал адаптациянинг биокимъёвий маркерларни аниқлаш усули билан ташхислашни жорий қилиниши жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда беморларнинг ёшига мос равишда СЮЕ даражасини тўғри баҳолаш, хатолар сонини минималлаштириш, даволаш босқичини (стационар ёки амбулатор) танлаш ва 1 нафар бемор бола учун бюджет маблағларни 1165750 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ТЮН бор болаларда жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда  боланинг ёши билан узвий боғлиқ ҳолда миокардиал адаптация даражасининг пасайиши билан стандартлаштирилган қийматлар ва соғлом болаларнинг кўрсаткичларига нисбатан ўнг қоринча ўлчами ва ўпка артерияси диаметрининг катталашиши, параллел равишда чап бўлмача ўлчами ва қисқариш фракциясининг (ҚФ) камайиши хисобига чап қоринча фаолиятининг гипердинамик типи ва миокарднинг диастолик дисфункцияси ривожланиши исботланганлиги Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 03.03.2022 йилдаги №01/164-сонли буйруқ ҳамда Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси 01.03.2022 йилдаги № 585-cонли буйруқ билан  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳлик амалиётидан кейинги кечки даврда болани ёшига мос равишда ишлаб чиқилган юракнинг морфометрик ва гемодинамик мезонлари эхокардиографик текширувларнинг сифатини оширади, цефалгик миокардиал асоратларнинг келиб чиқиш хавфини олдини олади ва даволаш тактикасини  тўғри танлаш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги  қуйидагилардан иборат: жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда ТЮН билан оғриган 50 нафар бемор болаларнинг 31 нафарида (11 нафари 4-6 ёшли ва 20 нафари 7-13 ёшда) касалликнинг клиникасида СЮЕ ва эхокардиографик текширувда чап қоринча фаолиятининг гипердинамик тури ва миокарднинг диастолик дисфункцияси ёшига мос равишда аниқланган. Бунда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сони 38% га минималлаштирилган ва стационарда даволаниш частотаси 2,6 марта камайишига эришилган.  Бунда беморнинг стационарда даволаниши учун  сарф қилинадиган ҳаражати 1165750 cўмни ташкил қилган, 31 нафар беморга  36 138250 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса:  миокардиал адаптациянинг морфометрик ва гемодинамик меъзонларини аниқлаш усули билан ташхислашни жорий қилиниши жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда беморларнинг ёшига мос равишда СЮЕ даражасини тўғри баҳолаш, хатолар сонини минималлаштириш, даволаш босқичини (стационар ёки амбулатор) танлаш ва 1 нафар бемор бола учун бюджет маблағларни 1165750 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ТЮН бор болаларда жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда миокард дисфункциясини эрта ташхислаш учун болаларнинг ёши ва адаптив потенциалининг учта даражасига мос бўлган  юракнинг морфометрик кўрсаткичлари, қон зардобидаги мия натрийуретик пептид, тропонин I ва юқори сезгир C реактив оқсилнинг миқдорий   мезонлари ишлаб чиқилган бўлиб (№DGU26255 11.07.2023), улар Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 03.03.2022 йилдаги №01/164-сонли буйруқ ҳамда Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси 01.03.2022 йилдаги № 585-cонли буйруқ билан  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда туғма юрак нуқсонларининг жарроҳлик  усули билан даволашдан кейинги кечки даврда уларнинг ёшига мос равишда саломатлигини тўғри баҳолаш,  асоратларнинг ривожланишини эрта башоратлаш, даволаниш тактикасини танлаш ва даволаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги  қуйидагилардан иборат: шифохонада эрта амалга оширилган даволаш тактикаси асоратлар сонини 2 баробарга камайтирган. Шифохонада даволаниш даври  3 кунга қисқартирилиб, 6644775 сўм иқтисод қилинган. Хулоса:  жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда коррекцияланган туғма юрак нуқсонли болаларнинг  асоратлар ривожланмасдан олдин, ўз вақтида шифохонада даволаниши 1 нафар бемор бола учун бюджет маблағларини 349725 сўмга ва бюджетдан ташқари  маблағларни 349725 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: поликлиника шароитида  жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда ТЮН бор болаларда ўтказилган самарали кардиореабилитация тадбирлари (тежамкор, рационал пархез, даволовчи массаж, даволовчи гимнастика ва минималдан ўртача интенсивликгача бўлган кундалик жисмоний фаоллик, болаларнинг жисмоний чидамлилигини ва жисмоний фаолликка толерантлиги 2,6 бароварга ошган, қон зардобидаги NT-proBNP нинг 1,6 ва тропонин I нинг 1,4 баробарга миқдорлари пасайган) Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 03.03.2022 йилдаги №01/164-сонли буйруқ ҳамда Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси 01.03.2022 йилдаги № 585-cонли буйруқ билан  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ТЮН бор болалар учун амбулатор шароитда тиббий реабилитацияни ривожланиши болалик давридаги ногиронлик сонини камайтиради, жисмоний фаолликни оширади, ота-оналар томонидан болаларни парваришлашга бўлган гиперталабни камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги  қуйидагилардан иборат: I-функционал синф СЮЕ I (IФС)  ва адаптив механизмлари таранглашган даражаси бўлган ТЮН билан оғриган 19 нафар (улардан 7 нафари 4-6 ёшдагилар ва 12 нафари 7-13 ёшдагилар) беморга жарроҳлик  амалиётидан кейинги кечки даврда амбулатор шароитида 12 ой давомида реабилитация тактикасини белгилаш хисобига 31 693520 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: жарроҳлик  амалиётидан кейинги даврда коррекцияланган туғма юрак нуқсони бор болаларда поликлиника шароитида реабилитация дастурини жорий қилиниши 1 нафар бемор бола учун бюджет маблағларини 1668080  сўмга ва бюджетдан ташқари  маблағларни 1668080   сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish