Sayt test rejimida ishlamoqda

Насирова Гулмира Рамзитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси  ҳимояси хақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи номи): «Амбулатория шароитида болаларда ўткир тонзиллитни даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам :  В2021.3.PhD/Tib2100.
Илмий рахбар: Турдиева Шохида Толкуновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фазлитдин Сайфитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент  тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамияти молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини даражасида болаларда ўткир тонзиллитни даволаш ва иккиламчи профилактикасининг самарадорлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ўткир тонзиллит  бўлган бемор болаларнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги  секретор иммуноглобулин  (sIgА) ва яллиғланиш кўрсаткичи бўлган TNF-α ни ёш тоифасига монанд клиник ахамиятга эга бўлган кўрсаткичлари исботланган;
 ўткир тонзиллит  бўлган бемор болалар периферик қонида нейтрофилларнинг  лимфоцитларга бўлган нисбат коэффициенти (NLR) тахлил қилиниб, унинг қиймати секретор иммуноглобулин (sIgА) кўрсаткичига тўғри пропорционал равишда ўзгариши исботланган;
 ингаляцион бактериофаг терапияни ўткир тонзиллитли бемор болаларнинг комплекс даво жараёнида қўлланилиши, препаратнинг антибактериал хусусиятлари хисобига оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги секретор иммунитет (sIgА) ва яллиғланиш кўрсаткичи  бўлган (TNF-α) кўрсаткичларига таъсири  исботланган;
 «Болаларда ўткир тонзиллитнинг клиник белгиларини баҳолаш» шкаласи («Evaluation of the clinical picture of acute tonsillitis in children» - ECPATC) ишлаб чиқилган ва фойдаланишдаги самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия  тиббиёт институти  эксперт кенгашининг 2023 йил 6 июндаги 03/48- сон  хулосасига кўра (илмий янгиликларни  бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш  бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 4 май  03/637-сонли хат юборилган):
биринчи  илмий янгилик: ўткир тонзиллит бўлган бемор болаларнинг сўлагида  секретор иммуноглобулин (sIgА) ва яллиғланиш кўрсаткичи бўлган TNF-α ни ёш тоифасига монанд клиник ахамиятга эга бўлган кўрсаткичлари аниқланиши Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани  56 – сонли шаҳар оилавий поликлиникаси бўйича 17.02.2022 йилдаги №25 - сонли ҳамда Сирдарё вилояти Ширин  шаҳридаги кўп тармоқли поликлиникаси  10.02.2022 йилдаги № 36-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган  ушбу кўрсаткичларга амал қилиш касалликни ташхислаш ва даволаш сифатини  яхшилайди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ноинвазив усулда секретор иммуноглобулин (sIgА) ва яллиғланиш кўрсаткичи бўлган TNF-α ни аниқлаш орқали беморларга тўғри даво воситалари қўлланилган ва полипрогмазия холати бартараф этилган. Беморларда ушбу  текшириш усулини қўллаш сарф қилинадиган  харажати 350 000 сўмни ташкил қилган, 70 нафар беморга 24 500 000сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган.  Хулоса: ўткир тонзиллитда  ушбу  тўғри танланган усулни қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 350 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 350 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: клиник-иммунологик ва микробиологик тадқиқотлар натижасида  муртак безларига суюқ комплексли пиобактериофаг (Pyobacteriophage complex liquid – PСL)ни  ингаляцион усулда самарали комплекс даволашда қўллаш Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани  56 – сонли шаҳар оилавий поликлиникаси бўйича  17.02.2022 йилдаги  №25  - сонли ҳамда Сирдарё вилояти Ширин  шаҳридаги  кўп тармоқли поликлиникаси  10.02.2022 йилдаги № 36-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ингаляцион бактериофаг терапиясини болаларнинг комплекс даво жараёнида қўллаш бемор болалар томонидан ўрта таълим ўқув муассасаларига қатновни ўтказиб юборишни 1,9 бараварга камайишига олиб келган. Иккиламчи профилактика ўтказилгандан кейин  касаллик асоратларининг 2,7 бараварга пасайиши даволаш усулининг тўғри танланганлигидан далолат беради ва самарали даволаш усулини қўллаш имкониятини яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ингаляцион бактериофаг терапияни ўткир тонзиллитли бемор болаларнинг комплекс даво жараёнида қўлланилиши дори-дармон билан даволаш курсининг ўртача 7 (7,3±1,82) кундан 5 (5,2±1,74) кунгача  бир оилавий поликлиника хисобига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 70 нафар беморга бир йилда 24 500 000сўмга камайтирган ва иқтисод қилинган. Хулоса: Ўткир тонзиллит билан хасталанган беморларда стационар шароитида янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига  бюджет маблағларини 350 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи  илмий янгилик:  ўткир тонзиллитни кечувида ўзига хос клиник белгиларини тахлил қилган холда, ҳамда болаларда касаллик кечувини оғирлик даражасини баҳолаш мақсадида «Болаларда ўткир тонзиллитнинг клиник белгиларини баҳолаш» шкаласи асосида «Болаларда ўткир тонзиллитни амбулатория шароитида бактериофаг ёрдамида даволашни танлаш» ЭҲМ дастури ишлаб чиқилган. Бу дастурни қўллаш шифокор қабул вақтни 45% гача, 1 та бемор учун ажратилган  вақтни 15 дақиқадан 7 дақиқага қадар камайтириш имконини бериб  Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани  56 – сонли шаҳар оилавий поликлиникаси бўйича 17.02.2022 йилдаги  №25  - сонли ҳамда Сирдарё вилояти Ширин  шаҳридаги  кўп тармоқли поликлиникаси  10.02.2022 йилдаги № 36-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда ўткир тонзиллитнинг клиник белгиларини баҳолаш”  шкаласи асосида бирламчи соғлиқни сақлаш тизими шифокорлари учун мўлжалланган «Болаларда ўткир тонзиллитни амбулатория шароитида бактериофаг ёрдамида даволашни танлаш» ЭҲМ дастурини қўллаш шифокор иш фаолиятини самарадорлигини 45% камайишига олиб келган. ЭҲМ дастурида бемор ҳақидаги маълумот компьютер маълумотлар базасида сақланиб қолиниши ва бемор учун мўлжалланган тайёр стандарт даводан  фойдаланиш самарали даволаш тактикасини белгилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: «Болаларда ўткир тонзиллитнинг клиник белгиларини баҳолаш»  шкаласи асосида «Болаларда ўткир тонзиллитни амбулатория шароитида бактериофаг ёрдамида даволашни танлаш» ЭҲМ дастурини  қўллаш бир оилавий поликлиника хисобига йилига 70 нафар бемор хисобига 2 450 000  сўмни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ушбу ЭҲМ дастурини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 35 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 35 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ўткир тонзиллит  бўлган бемор болалар периферик қонида нейтрофилларнинг  лимфоцитларга бўлган нисбат коэффициенти ёш тоифасига монанд клиник ахамиятга эга бўлган кўрсаткичлари аниқланиши Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани  56 – сонли шаҳар оилавий поликлиникаси бўйича 17.02.2022 йилдаги №25 - сонли ҳамда Сирдарё вилояти Ширин  шаҳридаги кўп тармоқли поликлиникаси  10.02.2022 йилдаги № 36-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган  ушбу кўрсаткичларга амал қилиш касалликни ташхислаш ва даволаш сифатини  яхшилаган.   Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Нейтрофилларнинг лимфоцитларга нисбатининг дастлабки коэффиценти ўткир ва сурункали патологияси бўлган беморлар учун потенциал қисқа муддатли прогностик кўрсаткич бўлиб ҳисобланган. Олинган маълумотлар нейтрофиллёз билан ифодаланган лейкоцитозни кўрсатган. Бу эса бактериофаг терапиясини қўллаш самарали эканлигини  исботлаган. Беморларда ушбу  текшириш усулини қўллаш сарф қилинадиган  харажати 34000 сўмни ташкил қилган, 70 нафар беморга 2 380 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ўткир тонзиллитда  ушбу  тўғри танланган усулни қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 34000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 34000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish