Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллоев Афзал Сархадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пастки жағ синиши натижасида невритларни даволашни», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib.2280.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори. профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Мустафаев Магомед Шабазович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси);.
Етакчи ташкилот: Шимолий-Осетия давлат тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади алвеоляр нерви жароҳатланиши билан кечадиган пастки жағ синиши булган беморларни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
РАН шикастланиш даражасини аниқлаш учун пастки жағнинг шикастланиш томонидаги юз терисининг электр қўзғалувчанлиги параметрлари, электроодонтодиагностик кўрсаткичлар ва тиш пулпасининг гистологик куриниши асосланган;
турли даражадаги шикастланишлар бўлган беморларда тиш пулпасидаги гистологик ўзгаришларнинг xусусиятлари аниқланган;
илк маротаба, Nucleo CMF Forte препарати пастки жағ синган беморларда пан шикастланишининг аломатлари мавжуд бўлганда дори терапияси махсус сxема буйича ишлатиш самарадорлиги исботланган;
Nucleo CMF Forte препаратини терапевтик чора-тадбирлар мажмуасига киритиш оғриқ интенсивлигининг пасайишига, гистологик ўзгаришларнинг ижобий динамикасига, асаб толасини тиклаш жараёнларини тезлаштиришига ва қисқа вақт ичида ПАН функцияси тикланишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 06 сентябрдаги 51-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: пастки жағ синиши натижасида пастки альвеоляр нервнинг жароҳатланиши билан кечадиган клиник холатлар ўрганилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Пастки жағ синиши натижасида келиб чиққан пастки альвеоляр нерв зарарланган беморларга Нуклео ЦМФ форте ва электронейростимуляторни қўллаш орқали оғриқ сезгисини кескин камайтиришга эришилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот пастки альвеоляр нерви жароҳатланиши билан кечадиган пастки жағи синган беморларда даволаш самарадорлигини ошириш Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 й №22) ҳамда Тошкент шахар 7-сон шахар шифохонаси бўйича буйруқ (14.04.2022 й №32) билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: • олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши аҳоли ўртасида пастки жағ синиши натижасида пастки альвеоляр нервнинг жароҳатланишини  вақтида аниқлаш ва бартараф этиш; •  беморлар турмуш сифатини яхшилайди; • такрорий жарроҳлик аралашувлар частотасини 14,8% дан 8,2% гача камайтиради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пастки альвеоляр нервнинг жароҳатланиши мавжуд беморларни даволаш самарадоргини оширишга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш натижасида  1 нафар бемор учун 1 800 000 сўм иқтисод қилинди. (тажрибага кўра 14,8 фоиз беморларда қайта жаррохлик (иккинчи жаррохлик) оперецияси амалга оширилади).  Қайта жарроҳлик амалиёти даражасини 14,8 фоиздан 8,2 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 1 800 000 сўм иқтисод қилинса, йилига 40 нафар бемордан касаллик кайталаниши 6 бемордан 2 беморгача иккиламчи жаррохлик операция камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1 800 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 7 200 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса:  Ушбу ҳолатда айтиб ўтилган даволаш тактикасининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  3 600 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 800 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Пастки жағ синишда невритни даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 25-майдаги 2613-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: пастки жағ синиши натижасида пастки альвеоляр нервнинг жароҳатланишини келиб чиқиш сабабларининг частотасини клиник ва статистик таҳлил қилинганда 18-45 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида кузатилиши аниқланган. Бунинг асосий сабаби уларнинг актив ҳаёт кечириши ва спорт билан шуғулланишида хисобланади. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Аҳолига хусусан 18-45 ёшгача бўлган аҳолига стоматологик комплекс ёрдам чораларини шакллантириш, ижтимоий-иқтисодий ёрдам бериш тизимини яхшилаш пастки альвеоляр нервнинг жароҳатланиши натижасида келиб чиқадидаган нуқсонларни келиб чиқишини камайишига олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот пастки альвеоляр нерви жароҳатланиши билан кечадиган пастки жағи синган беморларда даволаш самарадорлигини ошириш Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 й №22) ҳамда Тошкент шахар 7-сон шахар шифохонаси бўйича буйруқ (14.04.2022 й №32) билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар даволашдан кейинги реабилитация тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 1 800 000сўм иқтисод қилинди (хар хил стоматологик текширув амалиётлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 20% (40 дан 8та беморлар) пастки жағ синиши натижасида пастки альвеоляр нервнинг жароҳатланишини билан касалланган беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  14 400 000 (8 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: ушбу холатнинг амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 9 750 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 4 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Пастки жағ синишда невритни даволашни такомиллаштириш»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 25-майдаги 2613-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: уч шохли нерв тармоқларининг ҳаракатчанлиги чайнов ва чакка мушакларини пайпаслаш, электронейромиография (ЭНМГ), ҳамда шифохонага олиб келинган барча беморларнинг тишлари шу куннинг ўзида электроодонтодиагностика (ЭОД)дан ўтказилганлиги кайд этилган маълумотлари олинди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ЭНМГ ўтказишда қуйидаги кўрсаткичлар инобатга олинди. М-жавоб — мушак толаларининг умумий салоҳияти бўлиб, унинг кўрсаткичлари шу мушакдан - уни иннервация қиладиган нерв ягона стимул билан рағбатлантирилган пайтда олинади. М-жавобни ўрганишда чегаравий таъсирчанликнинг жадаллиги, ЧПнинг (чақирилган потенциал) латентлик даври, унинг шакли, амплитудаси, давомийлиги, шунингдек бу кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигига эътибор қаратилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот пастки альвеоляр нерви жароҳатланиши билан кечадиган пастки жағи синган беморларда даволаш самарадорлигини ошириш Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 й №22) ҳамда Тошкент шахар 7-сон шахар шифохонаси бўйича буйруқ (14.04.2022 й №32) билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • касалликдан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; • касалликдан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; • ушбу даволанишдан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ушбу келтирилган текширув амалиёти беморларнинг даволанишдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва даволаш ҳаражатларининг куйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: қайта кўрик – 80 000 сўм; ЭОД – 100 000 сўм; (ЭНМГ) -150 000 сўм; (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 330 000 сўм ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадолик эса 990 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: ушбу текширув усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 660 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 330 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Пастки жағ синишда невритни даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 25-майдаги 2613-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: оғриқда наркотик бўлмаган анелгетиклар ва яллиғланишга қарши ностероид препаратлар тайинланди, ҳамда фитотерапиядан фойдаланилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Асосий гуруҳ беморларига комплекс даволаш учун Nucleo CMF forte тайинланди. Nucleo CMF forteни, йўриқномага мувофиқ, мушак ичига кунига бир мартадан 7 кун давомида қабул қилишади, кейинчалик препаратнинг капсула шаклидан кунига икки маҳалдан 14 кун фойдаланилди. Пастки альвеоляр нерв шикастланганда пайдо бўладиган клиник аломатларни камайтириш ва жароҳатланган ПАН ҳудудининг қайта тикланишини кучайтиришга йўналтирилган дори терапияси учун препаратлар танлашда улар таркибига кирган моддаларнинг хусусиятларига эътибор қаратилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот пастки альвеоляр нерви жароҳатланиши билан кечадиган пастки жағи синган беморларда даволаш самарадорлигини ошириш Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 й №22) ҳамда Тошкент шахар 7-сон шахар шифохонаси бўйича буйруқ (14.04.2022 й №32) билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • беморларни даволаш самарадорлигини ошириш натижасида ПАН билан касалланган беморларда беморларнинг кундалик ҳаёт фаолияти яхшиланади ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,1 кундан 5,3 кунга (3 кунга) қисқаради, шифохонада қолиш тўлов миқдори 495 минг сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 165.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 375 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 125 000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 90 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 30 000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 38 400 000 сўмни ташкил этади (40 та операция бўйича 960 000*40= 38 400 000 сўмни ташкил этади (даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 25 920 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 12 480 000 сўм); 3 та беморда жаррохликдан кейин асоратлар частотасини камайтириш хисобига  700 000 сўм иқтисод қилинди. Жами: 39 100 000 сўм). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 26 395 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 11 705 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Пастки жағ синишда невритни даволашни такомиллаштириш»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 25-майдаги 2613-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish