Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанова Шоира Уткуровнананинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гиёхванд моддалар билан заҳарланишда жигардаги морфологик ўзгаришларни экспертга оид баҳолаш», 14.00.24 – Суд тиббиёти, 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2869.
Илмий раҳбарлар: Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исраилов Ражаббай Исраилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Исламов Шавкат Эржигитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мавлян Хождаев Равшан Шухратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қирғизистон-Россия Словян университети (Қирғизистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: опиат қаторидаги гиёхванд моддалар билан ўткир ва сурункали заҳарланишнинг вирусли гепатит ва алкогол интоксикацияси билан қўшилиб келган ҳолатларда жигарда ривожланадиган патоморфологик ўзгаришларни суд тиббий жиҳатидан баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гиёҳванд моддалардан ўткир заҳарланишда асосан жигар паренхимаси шикастланиш даражасини патоморфлогик баҳолашда R.G.Knoudell параметрлари билан баҳолашда олинган натижаларнинг баллар йиғиндиси 13 балл бўлганда, центролобуляр колликвацион некроз ва оқсил ёғли дистрофия билан ифодаланиши асосланган;
гиёҳванд моддалардан сурункали захарланишдаги патоморфологик манзараси баҳоланганда баллар йиғиндиси 14 балл, оралиқ тўқимада хужайравий яллиғланиш ўчоғлари, гранулематозли ва холестатик ўзгаришлар (8 балл) умумий кўриниши 22 баллни турли кўринишдаги паренхиматоз ёғли дистрофияни кескин шаклланганлиги исботланган;
алкогол негизида кечувчи гиёхванд моддалардан заҳарланишда ёғли дистрофия сурункали захарланиш гуруҳига нисбатан яққолроқ ифодаланганлиги, жигарнинг айрим соҳаларида ёғли некрозгача олиб келганлиги, гепатоцитларда алкоголли-Маллори таначасини пайдо бўлиши (21 балл), портал йўлларда некротик ўзгаришлар оқибатида склероз циррозга ўтиши (13 балл) исботланган;
вирусли гепатит билан бирга гиёхванд моддалардан заҳарланишда оқсилли дистрофиянинг Каунсильмен таначаларини, турли некротик ўчоғларнинг пайдо бўлиши (21 балл), стромада хар хил яллиғланишга хос бўлган хужайра инфильтрати, холангиоцелюляр ҳужайраларининг пролиферацияси, паренхиманинг шикастланиш даражаси (16 баллни) гуруҳлар ўртасидаги шикастланиш даражаси энг кучли эканлиги билан ажралиб турганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 7 июлдаги 1-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг 2023 йил 7 июлдаги 01/01-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: гиёхванд моддалардан ўткир заҳарланишда асосан жигар паренхимаси шикастланиш даражасини патоморфлогик баҳолашда R.G.Knoudell параметрлари билан баҳолашда олинган натижаларнинг баллар йиғиндиси 13 балл бўлганда, центролобуляр колликвацион некроз ва оқсил ёғли дистрофия билан ифодаланиши асослангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича (24.05.2023 й.; №14-Т) ҳамда Самарқанд филиали бўйича (01.06.2023 й.; №01/09-371) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилаётган ёндошув гиёхванд моддалар билан ўткир ва сурункали заҳарланишларда, гиёхванд моддаларнинг алкогол билан бирга заҳарлаганда ҳамда вирусли гепатит билан хастланганлар пациентларда гиёхванд моддалар билан заҳарланишида жигарда ривожланган патоморфологик ўзгаришлар ва морфометрик кўрсаткичлар суд тиббиёти ва патологик анатомия амалиётида гиёхванд моддалар билан заҳарланишларнинг морфологик ташхисотини тўлдириш орқали суд тиббий экспертиза самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гиёҳванд моддалардан ўткир заҳарланишда асосан жигар паренхимаси шикастланиш даражасини патоморфлогик баҳолаш орқали хасталикни эрта ташхислаш ва солиштирма ташхислаш, қўшимча текширувлар, инструментал текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари талаб этилмаслиги натижаси қўшимча экспертиза сўровномалар ва тиббий шифокорларнинг вақтини тежаш имконини берган. Хулоса: гиёҳванд моддалардан ўткир заҳарланишда асосан жигар паренхимаси шикастланиш даражасини патоморфлогик баҳолаш орқали хасталикни сурункали шакли ўтиш ва диспансердан ётиш учун сарфланадиган харажатларни камайтириш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир кунга 27990 сўмга, бир курс даволаниш учун эса 475830 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: гиёҳванд моддалардан сурункали захарланишдаги патоморфологик манзараси R.G.Knoudell параметрлари билан баҳоланганда баллар йиғиндиси 14 балл, оралиқ тўқимада ҳужайравий яллиғланиш ўчоғлари, гранулематозли ва холестатик ўзгаришлар (8 балл) умумий кўриниши 22 баллни турли кўринишдаги паренхиматоз ёғли дистрофияни кескин шаклланганлиги исботлангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича (24.05.2023 й.; №14-Т) ҳамда Самарқанд филиали бўйича (01.06.2023 й.; №01/09-371) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар гиёҳванд моддалардан сурункали захарланишдаги патоморфологик параметрлари билан баҳолаш натижасида баллар йиғиндиси юқорилиги, оралиқ тўқимада хужайравий яллиғланиш ўчоғлари, гранулематозли ва холестатик ўзгаришлар натижасида юзага келадиган паренхиматоз ёғли дистрофияни кескин шаклланишини эрта ташхислаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гиёҳванд моддалардан сурункали захарланишдаги патоморфологик манзараси параметрлари билан баҳолашдаги паренхиматоз ёғли дистрофияни кескин шаклланганлиги учун сарф харажатларни камайтириш, ҳамда беморнинг шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартиришга эришилган (Республика наркология илмий амалий марказининг прейскурантига кўра 1 кун шифохонада қолиш 27990 сўмни ташкил қилади). Хулоса: гиёҳванд моддалардан сурункали захарланиш гиёхвандлик натижасидаги асоратларни олдини олиб, диспансерда ётиш учун сарфланадиган харажатлар камайтирилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 27990 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: алкогол негизида кечувчи гиёхванд моддалардан заҳарланишда ёғли дистрофия сурункали заҳарланиш гуруҳига нисбатан яққолроқ ифодаланганлиги, жигарнинг айрим соҳаларида ёғли некрозгача олиб келганлиги, гепатоцитларда алкоголли-Маллори таначасини пайдо бўлиши (21 балл), портал йўлларда некротик ўзгаришлар оқибатида склероз циррозга ўтиши (13 балл) исботлангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича (24.05.2023 й.; №14-Т) ҳамда Самарқанд филиали бўйича (01.06.2023 й.; №01/09-371) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алкогол негизида кечувчи гиёхванд моддалардан заҳарланишда ёғли дистрофия сурункали захарланиш гуруҳига нисбатан яққолроқ ифодаланганлиги, жигарнинг айрим соҳаларида ёғли некрозгача олиб келганлиги, гепатоцитларда алкоголли-Маллори таначасини пайдо бўлиши (21 балл), портал йўлларда некротик ўзгаришлар оқибатида склероз циррозга ўтиши (13 балл) исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алкогол негизида кечувчи гиёхванд моддалардан заҳарланишда ёғли дистрофия сурункали заҳарланиш гуруҳига нисбатан яққолроқ ифодаланганлиги, жигарнинг айрим соҳаларида ёғли некрозгача олиб келганлиги, гепатоцитларда алкоголли-Маллори таначасини пайдо бўлиши, портал йўлларда некротик ўзгаришлар оқибатида склероз циррозга ўтиши олдини олиш мақсадида ҳамда беморнинг шифохонада бўлиш вақтини  1-2 кунга қисқартиришга эришилган (Республика наркология илмий амалий марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 27990 сўмни ташкил қилади). Хулоса: алкогол негизида кечувчи гиёхвандлик натижасидаги асоратларни олдини олиб, диспансерда ётиш учун сарфланадиган харажатлар камайтирилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 27990 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: вирусли гепатит билан бирга гиёхванд моддалардан заҳарланишда оқсилли дистрофиянинг Каунсильмен таначаларини, турли некротик ўчоғларнинг пайдо бўлиши (21 балл), стромада хар хил яллиғланишга хос бўлган хужайра инфильтрати, холангиоцелюляр ҳужайраларининг пролиферацияси, паренхиманинг шикастланиш даражаси (16 баллни) гуруҳлар ўртасидаги шикастланиш даражаси энг кучли эканлиги билан ажралиб турганлиги исботлангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича (24.05.2023 й.; №14-Т) ҳамда Самарқанд филиали бўйича (01.06.2023 й.; №01/09-371) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вирусли гепатит билан бирга гиёхванд моддалардан заҳарланишда оқсилли дистрофиянинг Каунсильмен таначаларини, турли некротик ўчоғларнинг пайдо бўлишининг ортиши, стромада хар хил яллиғланишга хос бўлган хужайра инфильтрати, холангиоцелюляр ҳужайраларининг пролиферацияси, паренхиманинг шикастланиш, гуруҳлар ўртасидаги шикастланиш даражасининг кучли эканлиги билан ажралиб турганлигини инобатга олиб, касалликларни даволаш-ташхислаш баённомаларида келтирилган лаборатор диагностик усуллар орқали ҳолатга баҳо бериш ва олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вирусли гепатит билан бирга гиёхванд моддалардан заҳарланишда оқсилли дистрофиянинг Каунсильмен таначаларини, турли некротик ўчоғларнинг пайдо бўлиши, стромада хар хил яллиғланишга хос бўлган хужайра инфильтрати, холангиоцелюляр ҳужайраларининг пролиферацияси, паренхиманинг шикастланиш даражасини гуруҳлар ўртасидаги шикастланиш даражаси энг кучли эканлиги билан ажралиб турганлигини олдини олиш, қўшимча инструментал ва лаборатор текширувлардан фойдаланмаслик, бошқа шифокорларнинг зарурати йўқлиги натижасида беморнинг шифохонада бўлиш вақтини 15-17 кундан 13-15 кунга қисқартириб, иқтисод қилишга эришилган (Республика наркология илмий амалий марказининг прейскурантига  кўра шифохонада 1 кун қолиш 27990 сўмни ташкил қилади). Хулоса: вирусли гепатит билан бирга кечувчи гиёҳванд моддалардан сурункали захарланиш натижасидаги асоратларни олдини олиб, хасталикни сурункали шаклига ўтиш ва диспансерга ётиш учун сарфланадиган харажатлар камайтирилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 27990 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish