Sayt test rejimida ishlamoqda

Носирова Акида Рахимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Овқатланишни ташкил этилишига боғлиқ ҳолда болаларни жисмоний ривожланиши, руҳий-физиологик ва руҳий-эмоционал ҳолатини ёшига хос ҳусусиятлари», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3322.
Илмий раҳбар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабдаги овқатланишни ташкил этиш шаклига боғлиқ ҳолда болаларнинг жисмоний ривожланиш даражасини, руҳий-физиологик ва руҳий-эмоционал ҳолатини баҳолаш ва саломатлик ҳолатидаги бузилишларни эрта аниқлаш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабларда овқатланиш бўлинмаси ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик талаблари, ишлаб чиқариш ва шахсий гигиена қоидаларининг бузилиши натижасида тайёрланган таомларнинг сифати ва хавфсизлигига таъсир этувчи асосий омиллар исботланган;
буфет тартибида ташкиллаштирилган овқатланиш тартибининг жисмоний ривожланиши ва овқатланиш ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши асосланган;
мактабдаги иссиқ овқат истеъмоли ўқувчиларнинг руҳий-физиологик ва руҳий-эмоционал ҳолатга ижобий таъсир этиши, диққат-эътибор фаолияти ва хотира кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланиши, зўриқиш ва ўта безовталик ҳолатларнинг пастлиги исботланган;
мактаб ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш даражаси ва овқатланиш ҳолатини экспресс баҳолаш учун асосий соматометрик кўрсаткичларнинг ёш-жинсий хусусиятлари ҳамда баҳолаш жадваллари ва графиклар кўринишда янги меъёрлар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 1 августдаги 7-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 26 июлдаги 303/01-05-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: мактабларда овқатланиш бўлинмаси ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик талаблари, ишлаб чиқариш ва шахсий гигиена қоидаларининг бузилиши натижасида тайёрланган таомларнинг сифати ва хавфсизлигига таъсир этувчи асосий омиллар исботлангани Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 45-сон оилавий поликлиникаси бўйича (27.06.2023 й.; № 496-14-205DOP/2023) ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича (05.07.2023 й.; № 30) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндошув мактабларда овқатланиш бўлинмаси ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик талаблари, ишлаб чиқариш ва шахсий гигиена қоидаларининг бузилиши натижасида тайёрланган овқатланиш сифати ва хавфсизлигига таъсир этувчи асосий омиллар асосида ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва саломатлик ҳолатини яхшилаш ва овқатланиш билан боғлиқ касалликларни олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мактабларнинг овқатланиш бўлими ходимлари томонидан ўзгарадиган санитария-эпидемиологик талаблари, ишлаб чиқариш ва шахсий гигиена қоидаларининг бузилиши натижасида тайёрланган овқатланиш сифати ва хавфсизлигига таъсир этувчи асосий омиллар мактаб ўқувчиларнинг жисмоний ривожланшини олдини олишга қаратилган бўлиб, 360 минг сўм иқтисод қилишга эришилган (шифохоналарнинг прейскурантига кўра овқатдан заҳарланиш юзага келишини натижасида 1 кун даволаниш 120 минг сўмни ташкил қилади). Хулоса: овқатдан заҳарланиш гумон қилинган болаларни шифохонада бўлиш муддатини қисқартириб, 1 нафар бола ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларини 120000 сўм х 3 кун = 360 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: буфет тартибида ташкиллаштирилган овқатланиш тартибининг жисмоний ривожланиши ва овқатланиш ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши асослангани Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 45-сонли оилавий поликлиникаси бўйича (27.06.2023 й.; № 496-14-205DOP/2023) ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича (05.07.2023 й.; № 30) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буфет тартибида ташкиллаштирилган овқатланиш тартибининг жисмоний ривожланиши ва овқатланиш ҳолатига салбий таъсир натижасида юзага келадиган касалликларни эрта ташхислаш ва самарали даволаш самарадорлигини ошириш, ҳамда алиментар боғлиқ касалликлар асоратларини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буфет тартибида ташкиллаштирилган овқатланиш тартибининг жисмоний ривожланиши ва овқатланиш ҳолатига салбий таъсир натижасида юзага келадиган касалликларни даволашга эришилган (шифохоналарнинг прейскурантига кўра овқатдан заҳарланиш юзага келишини натижасида 1 кун даволаниш 120 минг сўмни ташкил қилади). Хулоса: буфет тартибида ташкиллаштирилган овқатланиш тартибининг жисмоний ривожланиши ва овқатланиш ҳолатига салбий таъсирини ва самарали даволаш вақтини қисқартириб, 1 нафар бола ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларини 120000 сўм х 3 кун =360000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: мактабдаги иссиқ овқат истеъмоли ўқувчиларнинг руҳий-физиологик ва руҳий-эмоционал ҳолатга ижобий таъсир этиши, диққат-эътибор фаолияти ва хотира кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланиши, зўриқиш ва ўта безовталик ҳолатларнинг пастлиги исботлангани Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 45-сонли оилавий поликлиникаси бўйича (27.06.2023 й.; № 496-14-205DOP/2023) ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича (05.07.2023 й.; № 30) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мактабдаги иссиқ овқат истеъмоли ўқувчиларнинг руҳий-физиологик ва руҳий-эмоционал ҳолатга ижобий таъсир этиши, диққат-эътибор фаолияти ва хотира кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланиши, зўриқиш ва ўта безовталик даржасини камайтириш ҳамда болаларни амбулатор шароитда педиатр назоратини таъминлаш ва ногиронликни олдини олишга шароит яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хастланган мактаб ўқувчиларини қўшимча инструментал ва лаборатор текширувлардан фойдаланмаслик; мақсадсиз дори-дармонларнинг қўлланилишининг олдини олиш; тор мутахассис шифокорлар маслаҳатининг зарурати йўқлиги ҳамда беморнинг шифохонада бўлмаслигини иқтисод қилишга эришилган (Педиатрия шифохоналарнинг прейскурантига кўра бир кунлик даволаниш 130 минг сўмни ташкил қилади). Хулоса: болаларни шифохонада бўлиш муддатини қисқартириб, 1 нафар бола ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларини 130000 сўм х 5 кун =650000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: мактаб ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш даражаси ва овқатланиш ҳолатини экспресс баҳолаш учун асосий соматометрик кўрсаткичларнинг ёш-жинсий хусусиятлари ҳамда баҳолаш жадвалларининг янги меъёрлар Тошкент шаҳар Шойхонтохур тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 45 оилавий поликлиникаси бўйича (27.06.2023 й.; № 496-14-205DOP/2023) ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича (05.07.2023 й.; № 30) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мактаб ўқувчиларининг овқатланиш тартибининг издан чиқиши натижасида жисмоний ривожланишига таъсирини баҳолаш натижасида кўрсаткичларнинг ёш-жинсий хусусиятлари ҳамда баҳолаш жадваллари ва графиклар кўринишда янги меъёрлар ишлаб чиқиш имконини яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат ортиқча вазн, овқатланишнинг кўпайиши мавжуд биринчи бола учун текширув нархи 420000 сўмни ташкил этди, шу жумладан педиатр кўриги (150000 сўм), болалар эндокринологи кўриги (150000 сўм), 2 хил гормонлар - ТТГ3, ТТГ4 учун қон таҳлили (120000 сўм). Семизлик ташхиси қўйилган иккинчи қизга 6230000 сўм, шу жумладан педиатр кўриги (150000 сўм × 4 марта = 600000 сўм), болалар эндокринологи кўриги (150000 сўм × 4 марта = 600000 сўм), биокимёвий қон таҳлили (45000 сўм × 4 марта = 180000 сўм), ТТГ3, ТТГ4, СТГ гормонлари таҳлили (180000 сўм × 2 марта = 360000 сўм), қалқонсимон без УТТ (60000 сўм × 2 марта = 120000 сўм), невропатолог кўриги (150000 сўм), гастроэнтеролог кўриги (150000 сўм), ЭКГ ва кардиолог маслаҳати - 170000 сўм, даволаш физкультураси ойлик курси (3900000 сўм). Бинобарин, жами моддий харажатлар биринчи ҳолатда 420000 сўмни, иккинчи ҳолатда эса 6230000 сўмни ташкил этган. Диагностика, даволаш ва овқатланишни тузатиш ҳисобига иқтисодий самара (ИС) пул кўринишида 5810000 сўмни ташкил этди. Хулоса: мактаб ўқувчилар овқатланиш ҳолатини экспресс баҳолаш орқали уларнинг жисмоний ривожланишнинг соматометрик кўрсаткичларнинг баҳолаш жадвалларининг янги меъёрлари бўй узунлиги, тана вазни ва ТВИни экспресс баҳолаш зоналари ёрдамида жисмоний ривожланишдаги оғишларни эрта ташхислаш учун 1 нафар бола ҳисобига 581000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish