Sayt test rejimida ishlamoqda

Шомансурова Нодира Саидориповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут безлар саратон олди касалликлари даво тактикасини танлашда молекуляр-генетик асослари» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1 PhD/ Tib.1835.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019 Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобоев Кодиржон Тухтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молекуляр-генетик ва биологик маркерлар миқдорининг ўзгариш йўли билан сут бези ўсма олди ва ўсма касалликларини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молекуляр биологик тадқиқотлар асосида Ki-67, mtp-53 генлари спектри, CD3+, CD4+, CD8+, CD20+ Т-лимфоцитлар дифференция кластерлари, ЭР, ПР рецепторларидан иборат сут безлари касалликларини тахмин қилиш ва беморларга консерватив терапия ёки жарроҳлик даволашни генетик панелдан фойдаланишлигини исботланган;
фиброз кистоз мастопатия тугун шаклида Кi-67 антигенининг ижобий ёки ўртача ифодаси билан, ЭР еки ПР нинг салбий холати, салбий еки ўртача CD8+ реакцияси, ижобий CD4+ реакцияси, CD20+ нинг юқори даражаси бўлган беморларга жарроҳлик амалиёт ўтказиш зарурлигини исботланган;
карцинома in situ беморларда ўсманинг тўқмаларида юқори даражада пролиферацияси ҳамда апоптознинг ингибирланиши даражаси исботланган;
фиброз кистоз мастопатиянинг тугунли шаклида ER+, PR+, Ki67 нинг паст даражаси, CD8+нинг юқори даражаси, CD4+ ва 20+кластерларнинг салбий реакцияси кузатилган ҳолатда конерватив йўли билан даволашнинг ўрни ва аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 11 июлдаги 3-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик:  Тадқиқот натижаларнинг илмий аҳамияти шундаки Кi-67, mtp-53 генлари спектри, CD3+,CD4+,CD8+,CD20+  Т-лимфоцитлар дифференциацияси кластерлари, ЭР, ПР рецепторларидан иборат генетик панелдан фойдаланиш ва уларнинг экспрессияси даражасини аниқлаш сут безлари касаллигини прогнозлаш, даво тактикасини ўзгартириш, беморларга қўшимча коррекцияловчи даволаш тайинлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сут бези саратон олди касалликларининг даволаш тактикасини танлашда молекуляр-генетик асосларини таҳлил қилиш натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалининг клиник амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • фиброз кистоз мастопатия тугунли шаклини организм даражасидаги гормонал носозлик ва сут бези тўқимасидаги маҳаллий носозлик биомаркери деб ҳисоблаш мумкин; • аёл организмидаги гормонал мувозанатни издан чиқарувчи кўплаб омилларни қисқартириш орқали  гиперестрогения ва сут бези тўқимасидаги эпителий гиперпролиферациясини олдини олиш мумкин; • молекуляр биологик тадқиқотлар орқали генларнинг туғма ёки орттирилган патологияларида сут безида саратон ривожланишини олдиндан айтиш имконияти мавжуд. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: молекуляр-генетик текширув натижаларини ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикасини ўзгартириш беморларнинг касалхонада ўтказиладиган даврини қисқартириш имконини беради. Бунинг натижасида фақатгина беморнинг стационарда бўлиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириш йилига 700 000 000 сўм иқтисодий самара беради. Тадқиқот натижаларининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тўғрисида олинган маълумотлари РИОваРИАТМ Илмий кенгашида муҳокама қилиш асосида  РИОваРИАТМ ҳузуридаги экспертлар кенгашининг хулосаси олинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Илмий инновацияларни бошқа тиббий ихтисослаштирилган муассасаларда жорий этиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022-йил 26 декабрдаги 8н-Р/13/8-сонли “Ўсма олди ва ўсма касалликлари бўлган аёллар сут бези тўқимаси намуналарида гормонал рецепторлар экспрессиясини идентификация қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш" услубий тавсияномаси тасдиқланган.
иккинчи илмий янгилик:  фиброз кистоз мастопатия тугунли шаклида 12,5% аёлларда Кi-67 юқори пролифератив фаоллиги аниқланган, Кi-67 нинг ўртача экспрессияси эса 71,8% аёлларда кузатилган. С-r in situ бўлган 100% аёлларда ва 28,6% сут бези фиброаденомаси бўлган беморларда Кi-67 нинг ўртача экспрессияси топилган, яъни бу аёлларда ҳужайралар пролифератив потенциалга эга бўлиб, қолган ҳолатларда эса ўсма ҳужайралари пролиферацияси меъёрий тўқималар даражасида бўлган. Карцинома in situ ҳолатида беморларнинг ўсма тўқималарида кучли пролиферация ва паст даражадаги апоптоз кузатилган. Генетик панелнинг ташхис комплексига киритилиши ташхислашнинг умумий самарадорлигини қиёслашнинг назарий асослари яратилганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий натижалар асосида «Ўсма олди ва ўсма касалликлари бўлган аёллар сут бези тўқимаси намуналарида гормонал рецепторлар экспрессиясини идентификация қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалининг клиник амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар солиштирма таҳлили шуни кўрсатдики, ижтимоий мавқеи бўйича барча гуруҳларда уй бекаларида ва оилавий аҳволига кўра кўпроқ оилали аёлларда учраши аниқланди. • таклиф этилаётган алгоритм аниқлик билан ташхис қўйиш, яхши сифатли жараённи ёмон сифатлидан ажратиш имконини беради; • сут бези ўсма олди ва ўсма касалликларида беморларнинг меҳнатга лаёқатли бўлган даврини узайтириш имконини берувчи инновацион ечим таклиф қилинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўрганилган патологияларни даволашга коррекцияловчи давони ҳисобга олган ҳолда комплекс ёндашув беморларнинг ҳаёт сифати ва ногиронликлар сонини қисқаришига олиб келади. Бунинг натижасида йилига 5 670 000 000 сўм иқтисодий самара кузатилади. Тадқиқот натижаларининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тўғрисида олинган маълумотлари РИОваРИАТМ Илмий кенгашида муҳокама қилиш асосида  РИОваРИАТМ ҳузуридаги экспертлар кенгашининг хулосаси олинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Илмий инновацияларни бошқа тиббий ихтисослаштирилган муассасаларда жорий этиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022-йил 26 декабрдаги 8н-Р/13/8-сонли “Ўсма олди ва ўсма касалликлари бўлган аёллар сут бези тўқимаси намуналарида гормонал рецепторлар экспрессиясини идентификация қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш" услубий тавсияномаси тасдиқланган.
учинчи илмий янгилик:  Сут бези ўсма олди ва ўсма касалликларини баҳолашда текширувларнинг замонавий диагностик имкониятларидан фойдаланиш ва молекуляр-биологик ҳамда молекуляр-генетик маркерлар даражасини аниқлаш хавф гуруҳларини ажратиб олиб, келгусида даво тактикасини аниқлаш имконини беради. Сут бези ўсма олди ва ўсма касалликларини ташхислаш алгоритмини ва даволаш тактикасини танлашга кўрсатмаларни ишлаб чиқиш амалиётдаги шифокорларга беморлар ҳаётини индивидуал прогнозлашда ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: гормонал ва иммуногистокимёвий ҳолат кўрсаткичларининг аниқланиши сут бези ўсма олди ва ўсма касалликларини ташхислашга комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш имкониятини яратган. Генетик панелнинг ташхис комплексига киритилиши ташхислашнинг умумий самарадорлигини оширган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • саратон олди касалликларининг рецидив ва малигнизация кўрсаткичларини пасайтиришга қаратилган янги замонавий усулларини киритилиши; • даволаш амалиётига сут бези пролифератив дисплазиялари патогенезининг ўзига хосликларини ҳисобга олиб, аёл организмига бўлган дори юкламасини камайтириш; • аёл организмидаги гормонал мувозанатни издан чиқарувчи кўплаб омилларни қисқартириш орқали  гиперестрогения ва сут бези тўқимасидаги эпителий гиперпролиферациясини олдини олиш мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ташхислаш ва даволашнинг такомиллаштирилган алгоритми эрта ташхис қўйиш, нохуш прогностик гуруҳларни ажратиб олиш имконини беради. Бунинг натижасида фақатгина беморнинг стационарда бўлиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириш йилига 700 000 000 сўм иқтисодий самара беради. Тадқиқот натижаларининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тўғрисида олинган маълумотлари РИОваРИАТМ Илмий кенгашида муҳокама қилиш асосида РИОваРИАТМ ҳузуридаги экспертлар кенгашининг хулосаси олинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Илмий инновацияларни бошқа тиббий ихтисослаштирилган муассасаларда жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022-йил 26 декабрдаги 8н-Р/13/8-сонли “Ўсма олди ва ўсма касалликлари бўлган аёллар сут бези тўқимаси намуналарида гормонал рецепторлар экспрессиясини идентификация қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш" услубий тавсияномаси тасдиқланган.
тўртинчи илмий янгилик:  С-r in situ да CD20+, CD4+ нинг юқори лимфоид инфильтрацияси, CD8+ нинг ўртача экспрессияси заминида кузатилиб, жуда оз литик фаолликни исботлайди. Сут бези С-r in situ да ўсма тўқимасида энг кўп учрайдиган лимфоцитлар тури пролифератив фаолликка эга бўлган CD4+ ва CD20+ Т-лимфоцитлардир. Сут бези ўсма олди ва ўсма касалликларини ташхислаш алгоритмини ва даволаш тактикасини танлашга кўрсатмаларни ишлаб чиқиш амалиётдаги шифокорларга беморлар ҳаётини индивидуал прогнозлашда ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши юқори ва ўртача интратуморал экспрессияга эга CD3+ лимфоцитлар экспрессияси мавжуд эмаслиги CD4+ мос равишда 22% ва 37,5%, юқори ва ўртача экспрессияли CD8+ нинг устунлиги эса 25% дан 44%, интратуморал CD20+ фиброз мастопатия тугунли шаклига эга аёлларнинг 50% намуналарида, бу В-лимфоцитларнинг жуда оз лимфоид инфильтрацияси юзага келиши, фиброаденомаси бўлган аёлларнинг ўсма тўқималарида устунлик қилувчи Т-цитотоксик лимфоцитларнинг яққол литик фаоллиги кузатилиши сут бези саратонининг олдини олиш ва эрта баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш ва ҳаёт сифатини ошириш имкони берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • фиброз кистоз мастопатия тугунли шаклини организм даражасидаги гормонал носозлик ва сут бези тўқимасидаги маҳаллий носозлик биомаркери деб ҳисоблаш мумкин; • сут бези ўсма олди ва ўсма касалликларида беморларнинг меҳнатга лаёқатли бўлган даврини узайтириш имконини берувчи инновацион ечим таклиф қилинган. • беморларнинг умр кўриш давомийлиги 75% гача ошади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган касаллик кечишини модификация қилиш имконини берувчи ҳамда унинг прогнозини яхшилаш ва/ёки тубдан ўзгартириш стратегияси иқтисодий самара беради. Бунинг натижасида йилига 600 000 000 сўм иқтисодий самара кузатилади. Тадқиқот натижаларининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тўғрисида олинган маълумотлари РИОваРИАТМ Илмий кенгашида муҳокама қилиш асосида РИОваРИАТМ ҳузуридаги экспертлар кенгашининг хулосаси олинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Илмий инновацияларни бошқа тиббий ихтисослаштирилган муассасаларда жорий этиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022-йил 26 декабрдаги 8н-Р/13/8-сонли “Ўсма олди ва ўсма касалликлари бўлган аёллар сут бези тўқимаси намуналарида гормонал рецепторлар экспрессиясини идентификация қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш" услубий тавсияномаси тасдиқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish