Хошимов Хушбахт Рустамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона водийси шимолий адирларининг флораси», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/B483.
Илмий раҳбар: Батошов Авазбек Рисқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор; Қодиров Ғайрат Ўроқбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси шимолий адирлари флорасининг тур таркибини тўр тизимли хариталаш орқали аниқлаш ва флоранинг кенг кўламли таҳлилини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси шимолий адирлари флорасининг таксономик таркиби аниқланди, унга кўра 62 оила, 355 туркумга мансуб 804 турни ўз ичига қамраб олган. Таксономик таркиб асосида флоранинг изоҳли конспекти тузилган;
илк бор Ўзбекистон флораси учун 13 тур, шундан, Фарғона водийси флорасига 8 тур келтирилган;
охирги 114 йил ичидаги геобоғланган маълумотларидан фойдаланган ҳолда флоранинг 804 турига тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли харитаси тузилган;
Табиатни Муҳофаза Қилиш Халқаро Иттифоқи (ИУCН) тоифалари ва мезонлари асосида 13 та ноёб ва эндем турлар учун баҳоланган ва муҳофаза учун тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси шимолий адирларининг флорасини тадқиқ қилишда олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси шимолий адирларининг флорасидаги Ўзбекистон “Қизил китоби”нинг 2019-йилги нашрига киритилган турлар ҳамда “Қизил китоб”нинг навбатдаги нашрига тавсия этилган турларнинг популятсияси ҳолати, Табиатни Муҳофаза Қилиш Халқаро Иттифоқи (ИУCН) мезонлари асосидаги таҳлили ва турларни тарқалишини акс эттирувчи ГеоCАТ ҳамда ГАТ хариталари, Наманган вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 12-апрелдаги 03-01/21-239-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ҳудудида тарқалган камёб ва йўқолиб бораётган турларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва уларнинг популятсияларини муҳофаза қилиш имконини берган;
Фарғона водийси шимолий адирлари флорасига доир 618 дан ортиқ турнинг 5540 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарий (ТАШ) республика ноёб илмий обекти фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 9-январдаги 4/1255-47-сонли маълумотномаси). Натижада, Ғарбий Тяншан (Чоркесар) ва Фарғона (Жанубий-Чотқол), округи таркибидаги ботаник-географик раёнлар флорасига оид янги гербарий намуналари ноёб илмий обекти Ўрта Осиё бўлими коллекциясини бойитган ва Ўзбекистон флорасининг электрон маълумотлар базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган.