Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокирова Гулнорахон Мамаджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона водийси очиқ уруғли ўсимликларининг энтомофаунаси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B729.
Илмий раҳбар: Ҳусанов Алижон Каримович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Гулнара Саидорифовна, биология фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирзакарим Мирзаҳалилович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси очиқ уруғли ўсимликларида учровчи ҳашаротларнинг тур таркибини аниқлаш, уларни экологик-фаунистик жиҳатдан асослаш, доминант турлар биоекологиясини асослаш ҳамда фаунадаги айрим мунозарали турларни молекуляр-генетик текширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийсининг очиқ уруғли ўсимликлари фаунаси аниқланиб,  5 туркум 24 оиланинг 49 авлодига мансуб 63 турдан иборат фитофаглар, шунингдек, 5 туркум 15 оиланинг 29 та авлодига мансуб 31 тур энтомофаглар аниқланган;
илк бор Ўзбекистон энтомофаунаси учун ҳашаротларнинг 7 тури ҳамда Фарғона водийси фаунаси учун эса 14 тури аниқланган;
Ўзбекистон фаунасига 6 тур адвентив зараркунанда ҳашаротлар кириб келганлиги, шулардан 5 тури очиқ уруғли ўсимликлар учун жиддий хавф солувчи инвазив эканлиги исботланган;
фитофагларнинг очиқ уруғли ўсимликлар билан биотсенотик алоқалари таҳлил этилиб, трофик ихтисослашуви, ҳаётий шакллари, ўсимлик органларига ихтисослашуви, яшаш тарзи бўйича экологик гуруҳларга классификация қилинган;
биотсеноздаги иккиламчи озуқа занжирининг шаклланишида “паразит-хўжайин” ва “йиртқич-ўлжа” ҳамда симбиозлик муносабатлар тизими асосланган;
маҳаллий шароитларга боғлиқ ҳолда, очиқ уруғли ўсимликларга жиддий зарар етказувчи муҳим доминант ва суб доминат турларнинг тарқалиши, морфологияси, озуқа ўсимлигига ихтисослашуви, биологияси ва зарар келтириш хусусиятлари очиб берилган;
адвентив ҳашаротлар – Cинара паластиненсис, C.пинимаритимае ва Омопҳлус лептуроидес турларининг қиёсий таҳлили ўзаро морфометрик жиҳатдан асослаб берилган;
Cинара паластиненсис Ҳилле Рис Ламберс, 1948 ва Cинара пинимаритимае (Дуфоур, 1833) шира турлари митохондриал ДНК (мтДНК) нинг ситохром оксидаза И (CОИ) гени нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида молекуляр идентификатсия қилинган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси очиқ уруғли ўсимликларининг энтомофаунаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Cинара палаестиненсис ва C. пинимаритимае турларининг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2023-йил 8-июндаги маълумотномаси, бласт.нcби.ҳлм.ҳиҳ.гов). Натижада, Cинара палаестиненсис – ОР104993, C. пинимаритимае – ОР104994 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда ширалар филогениясини молекуляр-генетик идентификатсиялаш имконини берган;
Фарғона вилояти ҳудудларида Калифорния қалқондори (Диаспидиотус перниcиосус (Cомстоcк, 1881)), қарағай хермеси (Пинеус строби Ҳартиг, 1839), арча унсимон қурти (Планоcоccус вовае (Насонов, 1909)), туя сохтақалқондори (Партҳенолеcаниум флетчери (Cоcкерелл, 1893)) ва қарағай уруғ қандаласи (Лептоглоссус оccиденталис Ҳеидеманн, 1910) тарқалиши, биологияси ва қарши курашга оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2023 йил 26 июлдаги 2-20/983-сон маълумотномаси). Натижада, Агентлик томонидан Фарғона вилояти ҳудудларида хавфли инвазив зараркунандалар бўйича карантин кузатуви ва уларга қарши кураш ишлари ёʻлга қўйилиб, зараркунандаларни қўшни туманлар ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш имконини берган;
Фарғона водийси очиқ уруғли ўсимликлари энтомофаунасига мансуб жами 7 туркум 16 оилага мансуб 31 турдан иборат 98 нусха ҳашарот намуналари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институтининг “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 3 августдаги 4/1255-1629-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд ҳашаротлар коллекцияси фондини янги намуналар билан бойитган ва улар популятсиялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда кадастр маълумотларини тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish