Sayt test rejimida ishlamoqda

Маърупов Акмалжон Акбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона водийси узунмўйлов қўнғизлари (Cолеоптера, Cерамбйcидае) нинг фаунаси ва биоекологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/B397.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Икром Искандарович, биология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Шохиста Қобилжоновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси узунмўйлов қўнғизлари фаунасининг ҳозирги тур таркиби, тарқалиши ҳамда муҳим вакилларининг биологик ва экологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ҳудудида тарқалган узунмўйлов қўнғизларнинг умумий тур таркиби илк маротаба маълум қилинган, унда оиланинг 6 кенжа оила, 20 триба, 36 уруғ ва 22 кенжа уруғга мансуб 63 тур ҳамда 22 кенжа тури учраши аниқланган;
Фарғона водийсида тарқалган узунмўйлов қўнғизларнинг кенг қамровли умумий тур таркиби илк маротаба аниқланган, унга кўра водийда узунмўйлов қўнғизларнинг 5 кенжа оила, 15 триба, 20 уруғ ва 11 кенжа уруғга оид 20 тур ва 7 кенжа тури тарқалиши очиб берилган;
илк маротаба Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ва Фарғона водийси колеоптерофаунаси учун янги бўлган Семанотус бифасcиатус Фарғона шаҳридан қайд этилган ҳамда унинг таксономик ўрни молекуляр-генетик таҳлиллар асосида исботланган;
Фарғона водийси узунмўйлов қўнғизларига илк маротаба тўлиқ таркибда маҳаллий номлар ишлаб чиқилган;
Фарғона водийси шароитида Трирачйс сартус, Хйлотречус (Тураноcлйтус) наманганенсис, Тричоферус cампестрис, Тураниум пилосум ва Хйлотречус аселлус турларининг биологияси асослаб берилган;
Ўзбекистон, шу жумладан, Фарғона водийси узунмўйлов қўнғизларининг озуқа спектри тўлиқ ҳолда аниқланган;
Фарғона водийсида учровчи Стеноcорус (Тохоточорус) валидиcорнис валидиcорнис, Члоропҳорус элаеагни ҳамда Члоропҳорус фалдерманни каби стенотоп турлардан водий атрофидаги тоғлардаги кичик ўрмонларнинг экологик ҳолатини баҳолашда биоиндикатор сифатида фойдаланишнинг илмий-назарий асоси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси узунмўйлов қўнғизлари (Cолеоптера: Cерамбйcидае) нинг фаунаси ва биоекологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Семанотус бифасcиатус турининг митохондриал CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маʼлумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, бласт.нcби.ҳлм.ҳиҳ.гов). Натижада, Семанотус бифасcиатус – ОР100516 инвентар рақами олинган ва у халқаро миқёсда Семанотус уруғи вакилларининг тарқалиш ареалларини молекуляр даражада аниқлаш имконини берган;
Фарғона водийси ҳудудида тарқалган Cерамбйcидае оиласига мансуб 2 кенжа оила 4 уруғ, 4 турга мансуб жами 17 та қўнғиз намуналари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институтининг “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 8 июндаги 4/1255-1259-сон маʼлумотномаси). Натижада, мавжуд ҳашаротлар коллекцияси фондини Фарғона водийси ҳудудлари бўйича янги намуналар билан бойитган ва улар популятсиялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш, турли ҳудудларда тарқалиши ва экологиясини ўрганишда ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish