Sayt test rejimida ishlamoqda

Арабов Обиджон Зарип ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий сунъий йўлдош технологиялари асосида Фарғона водийси ҳудудининг баландлик тизимини ҳисоблашни такомиллаштириш», 11.00.07 - Геоинформатика (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Gr191.
Илмий раҳбар: Фазилова Дилбархон Шамурадовна, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рафиков Ваҳоб Асомович, география фанлари доктори (DSc), профессор; Сабитов Тимур Юревич, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси ҳудудининг нормал баландлик тизимини ҳисоблашни сунъий йўлдош усуллари ва геоахборот технологиялари асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобал гравитацион моделлардан олинган баландликлар аномалияси ҳудуд релефининг мураккаблигига боғлиқлиги аниқланган;
сунъий йўлдош нивелирлаш ва глобал гравитацион моделларини биргаликда қўллаш асосида нормал баландликларни ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
релефнинг рақамли моделларининг аниқлигини оширишни таъминлайдиган ЭГМ96 (Эартҳ Гравитй Модел) глобал гравитацион моделининг баландлик аномалиялари учун коррексия юзаси (cорреcтион сурфаcе) яратилган;
релефнинг рақамли моделларининг вертикал аниқлиги географик жойлашув, ўлчашдаги систематик хатолик, стереожуфт суратларнинг йўналишига ва тасвирга олиш усулларига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сунъий йўлдош усулларидан фойдаланиб, Фарғона водийси ҳудудида нормал баландликларни аниқлигини ошириш учун олинган натижалар асосида:
Сунъий йўлдош нивелирлаш маълумотлари ва глобал гравитацион моделлар асосида нормал баландликлар қийматини ҳисоблаш усули Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида Фарғона водийси ҳудудида дала геодезия ишларини бажаришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 08-11028-сон маълумотномаси). Натижада, геоид маълумотлари мавжуд бўлмаган ҳудудларнинг таянч нуқталарнинг нормал баландлик қийматларини аниқлаш имкони яратилган;
ЭГМ96 глобал гравитацион модели асосида Фарғона водийси ҳудудининг мукаммалаштирилган геоид моделидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятида янги ГНСС тармоқ нуқталарининг дастлабки координаталарини ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 08-11028-сон маълумотномаси). Натижада, кам техник ҳаражатлар билан ГНСС станциялар нормал баландликларини баҳолаш имконини берган;
ГНСС ва СРТМ, АСТЕР ГДЕМ, АЛОС АW3Д30 релефнинг рақамли моделлари маълумотлари асосида мукаммалаштирилган рақамли баландлик модели Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятида сув айриғич хариталарини яратишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 08-11028-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг “Арид зоналари” бўлими мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган;
ГНСС ва СРТМ, АСТЕР ГДЕМ, АЛОС АW3Д30 релефнинг рақамли моделлари маълумотлари асосида мукаммалаштирилган рақамли баландлик модели Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида ер ресурсларидан фойдаланишни режалаштиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 08-11028-сон маълумотномаси). Натижада, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тартибга солиш ва уларни кадастр ҳисобини олиб бориш ишларини такомиллаштириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish