Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Луиза Халиловнанингнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қуйи Зарафшон герпетобионт қўнғизларининг таксономик хилма-хиллиги ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/B658.
Илмий раҳбар: Халимов Фазлитдин Закирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Иззатуллаев Зувайд, биология фанлари доктори, профессор; Мирзаева Гулнора Саидарифовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қуйи Зарафшон биосенозларида тарқалган герпетобионт қаттиққанотли ҳашаротларнинг экологик хусусиятлари ва мавсумий динамикасини баҳолаш ҳамда таксономик таркибини, камайиб бораётган ва ноёб турларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қуйи Зарафшон биосенозларида визилдоқ қўнғизларнинг 9 та кенжа оила, 19 та триба, 28 та авлодга мансуб 43 та тури,  жумладан, Ўзбекистон фаунаси учун янги 2 тури аниқланган; қоратанли қўнғизларнинг  3 та кенжа оила, 16 та триба, 30 та авлодга мансуб 46 та тури, жумладан, Ўзбекистон фаунаси учун янги 5 тури; қарсилдоқ қўнғизларнинг 4 та кенжа оила, 7 та авлодга мансуб 12 та тури; пластинкамўйловли қўнғизларнинг 3 та кенжа оила, 17 та авлодга мансуб 31 тури аниқланган.
герпетобионт қўнғизларнинг агросенозлар ва чўл биосенозларида тарқалиш хусусиятлари, экологик ихтисослашуви, биотопик тақсимланиш хусусиятлари очиб берилган;
Қуйи Зарафшон биосенозларида герпетобионт қўнғизларнинг мавсумий динамикаси ва унинг ҳудуд гидротермик хусусиятлари билан боғлиқлиги аниқланган;
Герпетобионт қўнғизларнинг ноёб ва кам сонли турлари аниқланган ва уларнинг Республика “Қизил китоб”ига киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуйи Зарафшон биосенозлари герпетобионт қўнғизларининг таксономик таркиби ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қуйи Зарафшон биосенозларидан йиғилган герпетобионт қўнғизлар коллекцияси Бухоро вилоят Ўлкашунослик музейи фондига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Маданий меърос агентлигининг 2023 йил 22 февралдаги 02-10/460-сон маълумотномаси). Натижада, герпетобионт қўнғизларнинг фаунистик таркиби орқали ҳудуднинг экологик ҳолатини баҳолаш ва улар асосида ҳайвонот дунёсини барқарорлигини сақлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, зараркунанда ҳашарот турларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш имконини берган;
герпетобионт қўнғизларнинг биохилма-хиллиги, таксаномик таркиби, тарқалиши ва экологик ҳусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Бухоро вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Табиат Ресурслари вазирлигининг 2023 йил 12 апрелдаги 03-01/21-242-сон маълумотномаси). Натижада, Cарабидае оиласидан 2 тур (Сйнтомус обсcурогуттатус (Дуфтсчмид, 1812) ва Сcаритес субcйлиндриcус Чаудоир, 1843),  Тенебрионидае оиласидан 5 тур (Cйпҳогениа луcифуга, Адамс, 1817, Тригоносcелис апиcалис Реиттер, 1907, Cолпотус сулcатус (Менетриес, 1838), Триболиум деструcтор Уйттенбоогарт, 1933, Пентапҳйллус чрйсомелоидес (Росси, 1792)), жами 7 тур Ўзбекистон Республикаси фаунаси учун илк маротаба қайд қилиниши, герпетобионт қўнғизларнинг 6 та турини (Эаропҳанта томентоса, Ласиостола ҳирта, Подҳомала нитида, Подҳомала ҳейдени, Cатомус нигер ва Стернодес cаспиcус) Республика “Қизил китоб”ига киритиш тавсия этилиши Ўзбекистон Республикаси фаунаси рўйхатини кенгайтириш ва муҳофазага муҳтож турларни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish