Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорова Лобар Шариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Юқори олтингугуртли нефтнинг оғир фракциялари таркибидаги аренотиофенлар асосида коррозия ингибиторларини олиш технологияси», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/T3798.
Илмий раҳбар: Қурбанов Мингниқул Жумағулович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригатсия ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc03/28.02.2022.T101.01.
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Саидов Жаҳонгир Эгамбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори олтингугуртли нефтнинг оғир фрактсиялари таркибидаги аренотиофенлар асосида коррозия ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори олтингугуртли нефтнинг оғир фрактсиясидан аренотиофенларни сульфат ва цирка кислоталар таъсирида кимёвий ажратишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
аренотиофенлар асосида олинган коррозия ингибиторлари таркибидаги функтсионал гуруҳларнинг коррозия жараёнини ингибирлаши илмий асосланган;
олинган ингибиторларнинг турли агрессив муҳитларда металларни коррозиядан ҳимоялаш самарадорлиги ингибитор контсентратсиясига, жараён ҳароратига ва вақтга боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
аренотиофенлар асосида олинган коррозия ингибиторлари турли хил контсентратсияли кислотали муҳитда Ст.20 маркали поʼлат намунасини коррозиядан ҳимоялаш самарадорлиги максимум 98,6 % га тенглиги илмий жиҳатдан исботланган;
юқори олтингугуртли нефтнинг оғир фрактсиялари таркибидаги аренотиофенлар асосида коррозия ингибиторларини олишнинг принтсипиал технологик схемаси ва жараён регламенти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефтнинг юқори олтингугуртли оғир фрактсиясидан ажратиб олинган аренотиофенлар асосида олинган коррозия ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш боʼйича олинган илмий натижалар асосида:
аренотиофенлар асосида олинган 3-бутил-1-тиаиндан-2-сулфокислота ва 5-атсетил-2-метил-1-тиаиндансулфоксид коррозия ингибиторлари “Гиссарнефтгаз” ҚК МЧЖда амалиётга жорий қилинган (“ГИССАРНЕФТГАЗ” Оʼзбекистон-Шветсария қоʼшма корхонаси масʼулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 30 мартдаги 001ж-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳар иккала ингибиторлар металлар коррозиясига қарши қоʼлланилганда нефт ва газ саноатининг металлоконструктсион ускуналари ва қурилмаларининг эксплуататсион муддатларини 10-14% га ошириш имконини берган;
аренотиофенлар асосида олинган 3-бутил-1-тиаиндан-2-сулфокислота ва 5-атсетил-2-метил-1-тиаиндансулфоксид коррозия ингибиторлари “Оʼзбекнефтгаз” АЖ “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да металлоконструктсия ва қурилмаларнинг коррозияга қарши ингибиторлар сифатида ишлаб чиқаришга жорий қилинган. (“Оʼзбекнефтгаз” АЖ “Муборак газни қайта ишлаш заводи”нинг 2022 йил 19 октябрдаги 856/ГК-10-сонли маълумотномаси). Натижада, янги типдаги ингибиторларининг металларни коррозиядан ҳимоялаш даражаси импорт қилинаётган ингибиторларнинг ҳимоялаш даражасига нисбатан 5% га юқори эканлиги аниқланган ва металлар коррозиясини оʼртача 98,6% гача ингибирлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish