Sayt test rejimida ishlamoqda

Тажибоева Гўзалхон Маҳмуджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарбия фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш технологияси (бошлангʻич синфлар мисолида)”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped.1993.
Илмий раҳбар: Нишонов Маҳмуджон Собирович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насибахон Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Собирова Маҳбуба Юсупжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор,
Этакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарбия фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш технологиясини  такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлашни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари индуктив ва дедуктив хулоса чиқариш операцияларини абстракциялаш қобилиятини ривожлантиришга  йўналтирилган ҳаётий вазиятларга қиёсий ўқув муҳитига динамик имплементация қилиш асосида очиб берилган;
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлашнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонлари ғоявий-образли кўрсатмаларнинг “ҳаракатларда маънавий қиёфа” трансформациясини тарбиявий таъсир муҳитида диагностик прогнозлаш ва коррексиялаш асосида аниқлаштирилган;
тарбия фанини ўқитиш жараёнида танқидий фикрлашни шакллантириш технологияси ўқувчиларда фикр чуқурлиги ва нутқ мазмундорлигини ривожлантиришга мўлжалланган тарбиявий ўқув топшириқларини сабаб-оқибатли вазиятларга муқобил муносабатларни моделлаштириш жараёнида визуал қўллаш асосида такомиллаштирилган;
тарбия фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминоти илмий ва глобал тафаккурнинг интеграл ривожланишини таъминлашга мўлжалланган якка, жамоавий ёндашувларни мактаб ва ижтимоий институтлар ҳамкорлиги муҳитида ахборотли-графикли оммабоп контекстда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлашни шакллантириш технологияси бўйича илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлашни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари индуктив ва дедуктив хулоса чиқариш операцияларини абстракциялаш қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган ҳаётий вазиятларга қиёсий ўқув муҳитига динамик имплементация қилиш, бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлашнинг шаклланганлик даражасини  баҳолаш мезонлари ғоявий-образли кўрсатмаларнинг “ҳаракатларда маънавий қиёфа” трансформациясини тарбиявий таъсир муҳитида диагностик прогнозлаш ва коррексиялашга оид тавсияларидан умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф “Тарбия” фанидан дарслик яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 26-декабрдаги 01/11-02/02-1896-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг усул ва самарали йўллари кенг жамоатчиликка этказиш имконияти яратилган;
тарбия фанини ўқитиш жараёнида танқидий фикрлашни шакллантириш технологияси ўқувчиларда фикр чуқурлиги ва нутқ мазмундорлигини ривожлантиришга мўлжалланган тарбиявий ўқув топшириқларини сабаб-оқибатли вазиятларга муқобил муносабатларни моделлаштириш бўйича тавсияларидан Халқ таълими вазирининг 2022-йил 3-февралдаги “Миллий ўқув дастурига асосан 2022/2023-ўқув йили учн чоп этилиши режалаштирилган умумаълим фанларидан дарслик ҳамда ўқув методик мажмуаларнинг макетини яратиш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 39-сонли буйруғига асосан умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари учун тарбия фанларидан дарслик яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 26-декабрдаги 01/11-02/02-1896-сон маълумотномаси). Натижада “Тарбия” фани ўқитиш услубиётини такомиллаштиришнинг мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
тарбия фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминотини илмий ва глобал тафаккурнинг интеграл ривожланишини таъминлашга мўлжалланган якка, жамоавий ёндашувларни мактаб ва ижтимоий институтлар ҳамкорлиги муҳитида ахборотли-графикли оммабоп контекстда оптималлаштиришга оид тавсияларидан Наманган давлат университетида бажарилган А-537-рақамли “Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мултимедиали интеллектуал ўйинлар” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 24-январдаги 69-06-сон маълумотномаси). Натижада “Тарбия” фанини ўқитишнинг инновацион воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish