Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекимбетова Гулнора Маратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон Республикасида инвестицион лойиҳаларнинг экспертизасини ўтказиш методологиясини такомиллаштириш, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Iqt449.
Илмий маслаҳатчи: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида инвестицион лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра лойиҳанинг келгусида нафақат молиявий, балки ижтимоий, экологик ва инновацион жиҳатдан фойдали бўлган алоҳида инвестициявий сифатларини билимнинг тегишли соҳаларидаги юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда амалга оширилувчи чуқурлаштирилган таҳлил қилиш ва баҳолаш сифатидаги “инвестиция лойиҳаси экспертизаси”га асосланган экспертологиянинг янги йўналишини, яъни экспертиза тушунчалари, тамойиллари, функциялари ва усуллари мажмуини ўз ичига олувчи ижтимоий-иқтисодий экспертологияни жорий этиш таклифи асосланган;
инвестицион лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда зарур ҳолларда давлат ва нодавлат ташкилотлари, шу жумладан лойиҳа институтлари, муҳандислик-консалтинг компаниялари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш мақсадида экспертиза предмети тавсифи, мураккаблик даражаси, лойиҳа қамровига кўра мувофиқ келувчи экспертлар гуруҳининг мунтазам янгиланиб турувчи олдиндан шакллантирилган рўйхати (базаси)ни йўлга қўйиш таклифи асосланган;
лойиҳа олди инвестиция ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби қолган қисмини молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қийматининг камида 70 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги асосланган;
инвестицион лойиҳанинг молиявий самарадорлигини баҳолашда асосий белгиловчилари омил сифатида молиявий рискларни, кутилаётган ўзгаришларнинг табиати ва доирасини ҳамда хавфни камайтириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларни рейтинг усулида баҳолаш асосланган;
«Ўзметкомбинат» АЖда ферросиликон ва ферросиломанганесларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда динамик ва статистик усуллари самарадорлик кўрсаткичларининг 2030 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида инвестицион лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра лойиҳанинг келгусида нафақат молиявий, балки ижтимоий, экологик ва инновацион жиҳатдан фойдали бўлган алоҳида инвестициявий сифатларини билимнинг тегишли соҳаларидаги юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда амалга оширилувчи чуқурлаштирилган таҳлил қилиш ва баҳолаш сифатидаги “инвестиция лойиҳаси экспертизаси”га асосланган экспертологиянинг янги йўналишини, яъни экспертиза тушунчалари, тамойиллари, функциялари ва усуллари мажмуини ўз ичига олувчи ижтимоий-иқтисодий экспертологияни жорий этиш таклифи 60411500-Бизнес таҳлили, 60411200-Менежмент, 60310500-Рақамли иқтисодиёт таълим йўналишлари талабалари учун нашр этилган “Ислом иқтисодиёти ва молияси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, мазкур соҳа вакиллари ва талабалар учун инвестицион лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш жараёни билан боғлиқ бўлган билим ва кўникмаларини ошириш имкони яратилган;
инвестицион лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда зарур ҳолларда давлат ва нодавлат ташкилотлари, шу жумладан лойиҳа институтлари, муҳандислик-консалтинг компаниялари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш мақсадида экспертиза предмети тавсифи, мураккаблик даражаси, лойиҳа қамровига кўра мувофиқ келувчи экспертлар гуруҳининг мунтазам янгиланиб турувчи олдиндан шакллантирилган рўйхати (базаси)ни йўлга қўйишни жорий этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон қарор 1-иловаси “Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 20 июлдаги 02-14/3-327-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, инвестицион лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш жараёнида қамровига кўра мувофиқ келувчи экспертлар гуруҳини қисқа вақт ичида, айнан зарур булган мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш имкони яратилган;
лойиҳа олди инвестиция ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби қолган қисмини молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қийматининг камида 70 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилмаслик таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон қарор 1-иловаси “Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 20 июлдаги 02-14/3-327-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, лойиҳа олди инвестиция ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибини оптималлаштириш, лойиҳани экспертизадан ўтказишда қўшимча молиялаштириш тадбирларидан озод этилиши ҳамда иқтисодиётга хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш имкони яратилган;
инвестицион лойиҳанинг молиявий самарадорлигини баҳолашда асосий белгиловчилари омил сифатида молиявий рискларни, кутилаётган ўзгаришларнинг табиати ва доирасини ҳамда хавфни камайтириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларни рейтинг усулида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон қарор 1-иловаси “Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 20 июлдаги 02-14/3-327-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, инвестицион лойиҳанинг молиявий самарадорлигини баҳолашда хавфни камайтириш бўйича чора-тадбирларни рейтинг усулида баҳолаш ва уларни босқичма-босқич бартараф этиш имкони яратилган;
“Ўзметкомбинат” АЖда ферросиликон ва ферросиломанганесларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда динамик ва статик усуллари самарадорлик кўрсаткичларининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 20 июлдаги 02-14/3-327-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “Ўзметкомбинат” АЖда лойиха натижаларини режалаштириш учун динамик ва статик усулларидан фойдаланган ҳолда истиқболдаги асосий параметрлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish