Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Ойбек Рахматқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кечпишар қовун навларини сақлашда унинг технологик хусусиятларини сақланувчанлигига таъсирини асослаш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Qx873
Илмий раҳбар: Исламов Соҳиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар иснтитути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Нумон Бабаевич, техника фанлари доктори, профессор; Шамшиев Жафар, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси шароитида кечпишар қовун навлари мевасининг технологик хусусиятларини сақланувчанликка таъсирини ва уларни маҳаллий усулда сақлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қовунни осиб сақлашда шикастланишнинг олдини олиш мақсадида кўпиклантирилган полиетилендан тайёрланган тўрлардан фойдаланишнинг самарадор эканлиги аниқланган, 90 кун муддатда сақлаган табиий камайиш даражаси 3,5% пасайиб, умумий органолептик баҳоси анъанавий усулда сақланганга нисбатан 6,1 баллга юқори бўлиб, 93,1 баллни ташкил этган;
тадқиқот учун танлаб олинган қовун навларининг технологик хусусияти ва биокимёвий таркиби сақланаётган маҳсулот сифатига таъсир қилиши исботланган, сақлашга қўйилган қовун мевалари таркибидаги қанд миқдори Кара-пучак навида дастлабки 30 кунда етилиш жараёни туфайли 11,52% дан 13,18% гача ошиб бориб, ундан кейин доимий равишда камайиб бориши аниқланган;
сақлаш давомида қовун мевасининг органолептик ва технологик кўрсаткичларининг ўзгариб бориши илмий жиҳатдан асосланган, 120 кун давомида оддий омборларда осиб сақлаганда Кара-пучак 3744, Умирваки 3748 ва Куй-баш 476 навлари товарбоплик хусусиятлари бўйича экспертлар томонидан 70 баллдан юқори баҳоланган;
кечпишар қовун навларини сақлашда уни қадоқлашда кўпиклантирилган полиетилендан тайёрланган тўрлардан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган сақлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кечпишар қовунни маҳаллий омборларда узоқ муддат сақлашни ташкил этишда кўпиклантирилган полиетилен тўрлардан фойдаланиш технологиясининг самарали элементларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
узоқ муддат сақлаш бўйича олиб борилган тажрибалар асосида тайёрланган ишланма Андижон тумани “Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий тажриба станцияси” хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 07/34-06/890-сонли маълумотномаси). Бунда қовунни маҳаллий усулда сақлашда кўпиклантирилган полиетелин тўрларга жойлаб, осиб сақлаш натижасида
(1 гектар майдонда етиштирилган ҳосил ҳажмига нисбатан) олинадиган соф фойда миқдори 31 840,0 минг сўмга, рентабеллик кўрсаткичи 44% га юқори бўлишига эришилган;
Қовун меваларини узоқ муддат сақлаш бўйича тажрибалар асосида тайёрланган ишланма Андижон вилояти  Хўжаобод тумани “Навигул Греен Ланд” МЧЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 07/34-06/890-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида сақлаш давомида қовуннинг сифатига бевосита таъсир ўтказувчи ҳарорат, намлик, ҳаво айланиши каби муҳит омилларини назорат қилиш натижасида (1 га майдонда етиштирилган ҳосил ҳажмига нисбатан) олинадиган соф фойда миқдори 27 140,0 минг сўмга, рентабеллик кўрсаткичи 46% га юқори бўлишига эришилган;
Қовун меваларини узоқ муддат сақлаш бўйича тажрибалар асосида тайёрланган ишланма Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Навигул” ҚК да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 07/34-06/890-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида сақлаш давомида қовуннинг сифатига бевосита таъсир ўтказувчи ҳарорат, намлик, ҳаво айланиши каби муҳит омилларини назорат қилиш натижасида (1 га майдонда етиштирилган ҳосил ҳажмига нисбатан) олинадиган соф фойда миқдори 28 840,0 минг сўмга, рентабеллик кўрсаткичи 56% га юқори бўлишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish