Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Элмурод Бекпулатовичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек романларида Амир Темур образи талқинларининг қиёсий таҳлили (Муҳаммад Али ва Нурали Қобул романлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2189.  
Илмий раҳбар: Тўраев Дамин,  филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
    Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Ахадович, филология фанлари доктори, профессор;  Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур образи талқинларидаги ўхшаш, муштарак ва ўзига хосликлар, тил ва услублардаги фарқларни Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогияси ва Нурали Қобулнинг силсилавий тарихий романлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Муҳаммад Али ва Нурали Қобул тарихий романларида Амир Темур образи талқинлари, ўхшаш, муштарак томонлари, давр романчилигининг бир-бирига ўхшамаган услублар, образлар, характерларнинг намоён бўлиши, Амир Темур образи динамикаси ва тарихий шахснинг етакчилик роли талқини, тарихий шахс ва унинг бадиий ҳаракатдаги ифода кўринишлари аниқланган;
истиқлол даври бадиий тафаккурининг янгиланиши ижтимоий-тарихий давр билан боғлиқлиги, Амир Темурнинг Йилдирим Боязид билан бўлган суҳбатда кечиримлилик, Амир Ҳусайн билан бўлган мулоқотда сабрлилик ва андиша, Тўхтамишхонга бўлган оталарча меҳрибонликда бағрикенглик хислатларининг намоён бўлиши аниқланган;
жамият консепсияси ва бадиий маҳорат масалалари Муҳаммад Али ва Нурали Қобул тарихий романларида образ яратишнинг асосий консепсиялари, ижтимоий муҳит ва тарихий шахс диалектикаси, шахснинг “мен”ига эга бўлиши, илоҳий-ирфоний ғоялардан озиқланиси, туркий халқлар тақдири ва Туркистон бирлиги масаласи талқинида бадиий тўқиманинг ўрни очиб берилган;
ижодкорларнинг Амир Темур образи талқинларидаги индивидуаллик ва услубий фарқлар адибларнинг ижтимоий-эстетик идеали, интеллект, тарихий романларнинг юзага келиш омиллари, икки романнависда адабий-бадиий анъаналар ва роман спецификасини янгилаш жараёни кузатилганлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогияси ва Нурали Қобулнинг Темурийлар эпопеясини қиёсий-типологик тадқиқ этиш натижалари асосида:
Муҳаммад Али ва Нурали Қобул тарихий романларида Амир Темур образи талқинлари, ўхшаш, муштарак томонлари, давр романчилигининг бир-бирига ўхшамаган услублар, образлар, характерларнинг намоён бўлиши, Амир Темур образи динамикаси ва тарихий шахснинг етакчилик роли талқини, тарихий шахс ва унинг бадиий ҳаракатдаги ифода кўринишлари аниқланганига доир хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-куммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 25-апрелдаги 1092/30.02.01-сонли маълумотномаси). Натижада икки ижодкорнинг тарих ва инсонни тасвирлаш принциплари, икки романнависда адабий-бадиий анъаналар ва роман спецификасини янгилаш жараёни ҳақидаги илмий-назарий қарашларнинг бугунги кун учун ҳам аҳамиятли бўлган жиҳатларини кўрсатиш имконини берган;
истиқлол даври бадиий тафаккурининг янгиланиши ижтимоий-тарихий давр билан боғлиқлиги, Амир Темурнинг Йилдирим Боязид билан бўлган суҳбатда кечиримлилик, Амир Ҳусайн билан бўлган мулоқотда сабрлилик ва андиша, Тўхтамишхонга бўлган оталарча меҳрибонликда бағрикенглик хислатларининг намоён бўлиши аниқланганига доир хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наср ва адабий танқид кенгашлари ҳисобот йиғилишида, шунингдек, Қашқадарё вилоят Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Ёшлик илҳомлари” ижодий тўгараги фаолиятида ва адабий кечаларда, ёзувчилар билан бўлган учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил  2-майдаги 01-03/585-сон маълумотномаси). Натижада икки ижодкор тарихий романларининг миллий мафкура ва ғоя, баркамол авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш имконини   берган;
ижодкорларнинг Амир Темур образи талқинларидаги индивидуаллик ва услубий фарқлар адибларнинг ижтимоий-эстетик идеали, интеллект, тарихий романларнинг юзага келиш омиллари, икки романнависда адабий-бадиий анъаналар ва роман спецификасини янгилаш жараёни кузатилганлиги ёритиб берилганига оид хулосаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 3-августдаги 02-31-12-30-сон маълумотномаси). Натижада Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогияси ва Нурали Қобул романларида Амир Темур ва темурийлар образи талқинларини илмий ва холисона таҳлил этиш борасида илгари сурилган фикрлар асосида кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish