Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсултанова Ҳамида Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ОАВда ахборот манбалари билан ишлашнинг ҳуқуқий механизмлари», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2679.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Назира Қурбановна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Мухтор, филология фанлари доктори, профессор; Ўсаров Олимжон Аввалбоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади журналист ва ахборот манбалари ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни илмий-амалий жиҳатдан тизимлаштирувчи ва соҳа ходимларининг касбий маҳоратини оширишга қаратилган миллий механизмларни яратиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот манбаларининг узлюксиз такомиллашуви бевосита оммавий коммуникация билан боғлиқлиги асосланиб, замонавий техника ва технология ютуқлари туфайли журналистлар мурожаат этувчи манбалар сони ортиб бориши далилланган;
ахборот олиш ва узатиш жараёнларида журналистлар ва ахборот манбалари ўртасидаги муносабатларнинг профессионал ёндашув даражасига кўра бир хил кечмаслиги аниқланиб, бу билан боғлиқ ўзгаришлар низоларни бартараф этиш ва уларни олдини олишда журналистлар фаолиятига бевосита таъсир қилиши исботланган;
ахборот манбалари билан ишлашнинг қонуний тартибини такомиллаштириш бўйича янги Ўзбекистоннинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига журналист ва ахборот манбаси ўртасидаги муносабатларни тизимли тартиблаштиришга қаратилган ўзгартириш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилишга мўлжалланган инновацион таклифлар киритиш зарурлиги асосланган;
журналист ва ахборот манбаси ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, журналист ва манба ўртасида юзага келувчи низоларни бартараф этиш ва давлатнинг уларга оид назорат функсиясини кучайтириш мақсадида медиаомбудсман лавозимини жорий этиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши.  Ўзбекистон ОАВда ахборот манбалари билан ишлашнинг ҳуқуқий механизмларини тадқиқ қилиш асосида:
ахборот манбаларининг узлюксиз такомиллашуви бевосита оммавий коммуникация билан боғлиқлиги асосланиб, замонавий техника ва технология ютуқлари туфайли журналистлар мурожаат этувчи манбалар сони ортиб бориши юзасидан таклифлар “Ҳуррият” газетаси фаолиятида фойдаланилган (“Ҳуррият” газетаси таҳририятининг 2022 йил 27-октябрдаги 68-сон маълумотномаси). Натижада, таҳририят ахборот манба билан ишлашнинг таҳририят механизмини ишлаб чиқган;
ахборот олиш ва узатиш жараёнларида журналистлар ва ахборот манбалари ўртасидаги муносабатларнинг профессионал ёндашув даражасига кўра бир хил кечмаслиги аниқланиб, бу билан боғлиқ ўзгаришлар низоларни бартараф этиш ва уларни олдини олишда журналистлар фаолиятига бевосита таъсир қилиши исботланганлигига оид таклифлар “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” бирлашган таҳририяти фаолиятида фойдаланилган (“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” бирлашган таҳририятининг 2023 йил 24-мартдаги 62-сон маълумотномаси). Натижада, таҳририят ходимлари ахборот олиш ва узатиш жараёнларида журналистлар ва ахборот манбалари ўртасида муносабатлар бир хил кечмаслиги, ахборот манбалари билан ишлашнинг замонавий усулларидан келиб чиққан ҳолда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ишлаш тамойилларини белгилаб олган;
ахборот манбалари билан ишлашнинг қонуний тартибини такомиллаштириш бўйича янги Ўзбекистоннинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига журналист ва ахборот манбаси ўртасидаги муносабатларни тизимли тартиблаштиришга қаратилган ўзгартириш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилишга мўлжалланган инновацион таклифлар киритиш зарурлиги асосланганлигига оид таклифлар (“Қалампир” интернет сайти таҳрияти фаолиятида фойдаланилган  (“Қалампир” интернет сайти таҳриятининг 2023 йил 3-апрелдаги 14-23-сон маълумотномаси). Натижада, таҳририят ходимлари ахборот манбаси билан ишлашда низоли ҳолатларни олдини олишга қаратилган тавсияларга эга бўлган;
журналист ва ахборот манбаси ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, журналист ва манба ўртасида юзага келувчи низоларни бартараф этиш ва давлатнинг уларга оид назорат функсиясини кучайтириш мақсадида медиаомбудсман лавозимини жорий этиш зарурати асосланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон журналистлари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлари уюшмасининг 2023 йил 4-апрелдаги 02-18/96-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси таркибида медиаомбудсман лавозимини жорий этиш бўйича таклиф бир овоздан маъқулланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish