Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашова Шахло Тойировннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларини ўқитишнинг интегратив-креатив имкониятлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тиббиёт) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2915.
Илмий раҳбар: Курбанова Гулноз Негматовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети бир марталик, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Маъмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Саидов Акбар Аҳадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий таълим муассасаларида талабаларни ўқитишнинг интегратив-креатив имкониятларини ривожлантириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида ўқув тарбия жараёнини бўлажак касбий фаолиятига қўйиладиган инновацион талаблар билан амалий интеграциялаш орқали креатив фикрлашни ривожлантириш модели дуал таълим траекториясини стратегик лойиҳалаш асосида аниқлаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида интегратив-креатив фикрлашни ривожлантиришнинг таянч компетенсиялари (рефлексив, когнитив, маърифий, коммуникатив, ижтимоий) креатив қобилиятларнинг инновацион дидактик тамойилларидан фойдаланишга қаратилган эпидемиологик таҳлил қонуниятларига устиворлик бериш орқали мазмунан такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида интегратив-креатив фикрлашни ривожлантиришга қаратилган (мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив) компонентлар асосида ўқитишнинг интегратив-креатив имконият модели бўлажак мутахассисларнинг инновацион фаолиятга тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талабларни ривожлантиришга оид касбий йўналтирилган муаммоли вазиятлардан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда интегратив-креатив фикрлашни ривожлантириш жараёни (ижобий “Мен” консепсияси)нинг яхлит шаклланиши даражалари (юқори, ўрта ва қуйи)ни назарий ва эмперик баҳолаш мезонлари (репродуктив, фаолиятли, продуктив ва креатив)ни ривожлантиришга қаратилган ташхислаш ва новаторликни аниқлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларини ўқитишнинг интегратив-креатив имкониятлари ёндашув асосида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш методикаси асосида олинган илмий натижалар қуйидаги ишлар орқали амалиётга татбиқ қилинган:
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида ўқув тарбия жараёнини бўлажак касбий фаолиятига қўйиладиган инновацин талаблар билан амалий интеграциялаш орқали креатив фикрлашни ривожлантириш модели дуал таълим траекториясини стратегик лойиҳалаш асосида аниқлаштирига оид тавсиялар “Жамоат саломатлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2022-йил 19-июлдаги  233-сон буйруғи,  233-1246  рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак тиббиёт мутахассисларининг касбий фаолиятга оид мотивациялари ривожлантирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида интегратив-креатив фикрлашни ривожлантиришнинг таянч компетенсиялари (рефлексив, когнитив, маърифий, коммуникатив, ижтимоий) креатив қобилиятларнинг инновацион дидактик тамойилларидан фойдаланишга қаратилган эпидемиологик таҳлил қонуниятларига устиворлик бериш орқали мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлардан Бухоро давлат университетининг ПЗ 202005236-рақамли “Жамоат саломатлиги фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” (2021-2022 й.й.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Жамоат саломатлиги фанини ўқитиш меодикасини такомиллаштириш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 9-июндаги 04/01/1562-сон маълумотномаси). Натижада, тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг бўлажак касбий фаолиятига оид кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида интегратив-креатив фикрлашни ривожлантиришга қаратилган (мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив) компонентлар асосида ўқитишнинг интегратив-креатив имконият модели бўлажак мутахассисларнинг инновацион фаолиятга тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талабларни ривожлантиришга оид касбий йўналтирилган муаммоли вазиятрадан фойдаланиш орқали такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар “Жамоат саломатлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2022-йил 19-июлдаги  233-сон буйруғи,  233-1246  рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак тиббиёт мутахассисларининг креатив фикрлаш қобилиятлари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish