Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Нозим Асфандиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Информатика ва ахборот технологиялари фанини мултимедия воситалари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1412.
Илмий раҳбар: Лутфиллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мўминов Баҳодир Болтабоевич, техника фанлари доктори (DSc),  профессор.
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида 9-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фани мазмунини бойитишга оид мултимедиали ўқув қўлланмадан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитиш методикасининг дидактик имкониятлари интерактив дарсларни ташкил этиш жараёни, мувофиқлик ва изчиллик, ташкилий-методик, технологик-жараёнли тамойиллар ҳамда мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив ва ўз-ўзини баҳолаш каби индикаторларга устиворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларни “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан креатив фикрлашига қаратилган веб-технологиялар асосида ўзлаштириш даражасини аниқловчи меъзонлар, ҳамкорлик принципларини ассимилациялашга асосланган мултимедия воситаларини 3Д лойиҳалаш орқали сунъий интеллект жараёнларини тасаввур қилиш кўникмалари ривожлантирилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларига, мактаб дарсликлари бўйича  дидактик имкониятларни, ўқувчиларининг олдиндан тасаввур қилиш, башорат қилиш, гипотезаларни шакллантириш, дунёқарашини кенгайтириш, яратувчанлик, креативлик каби компетенсияларини ривожлантиришда нутқий ва лингвистик мултимедия воситаларини интегратив жорий этиш самарадорлиги асосланган;
умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан амалий дарслар самарадорлиги ўқувчиларнинг дастурлаш компетенсияларини шакллантириш жараёнига ижобий таъсир этувчи виртуал-интеллектуал борлиқ мазмунига оид мултимедия омиллар асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Информатика ва ахборот технологиялари фанини мултимедия воситалари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитиш методикасининг дидактик имкониятлари интерактив дарсларни ташкил этиш жараёни, мувофиқлик ва изчиллик, ташкилий-методик, технологик-жараёнли тамойиллар ҳамда мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив ва ўз-ўзини баҳолаш каби индикаторларга устиворлик бериш орқали аниқлаштирилганлигига оид маълумотлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “И-2016-4-15 Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида тармоқдан фойдаланишнинг дастурий таъминотини яратиш ва татбиқ этиш (олий таълим муассасалари мисолида)” (2016-2018 й.й.) мавзусидаги грант лойиҳасининг “Электрон дарсликлар кутубхонасини яратиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 24-январдаги 121/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида 9-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишни ташкил қилишнинг мултимедиали, менторинг, мета компетенсия, стейкхолдер каби технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан амалий дарслар самарадорлигини оширишга қаратилган ўқувчиларнинг дастурлашга оид компетенсияларини шакллантиришда виртуал-интеллектуал борлиқ мазмунига оид мултимедия воситалари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид маълумотлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “ОТ–Атех-2018-519 Компютер имитасион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб - иловасини дастурий таъминотини яратиш” (2018-2020 й.й.) мавзусидаги грант лойиҳасининг “Мултимедиа ишланмалар асосида таълим жараёнини такомиллаштириш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 24-январдаги 121/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича алгоритмлар назариясига оид билимлари ривожланттирилган;   
ўқувчиларни “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан креатив фикрлашига қаратилган веб-технологиялар асосида ўзлаштириш даражасини аниқловчи меъзонлар, ҳамкорлик принципларини ассимилациялашга асосланган мултимедия воситаларини 3Д лойиҳалаш орқали сунъий интеллект жараёнларини тасаввур қилиш кўникмаларини ривожлантиришга оид маълумотлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “И-2016-4-15 Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида тармоқдан фойдаланишнинг дастурий таъминотини яратиш ва татбиқ этиш (олий таълим муассасалари мисолида)” (2016-2018 й.й.) мавзусидаги грант лойиҳасининг “Электрон дарсликлар кутубхонасини яратиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 24-январдаги 121/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларининг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича ўқувчиларнинг мултимедиали электрон қўлланмадан фойдаланиш кўникмалари ривожлантирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish