Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзимбетов Тилеуберген Тилепбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт жамоларида психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий психологик асослари” 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/P311.
Илмий раҳбар: Элмуратова Айсулу Усаховна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Рузиқулова Амина Тотлибоевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
    Етакчи  ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-психологик асослари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортчиларнинг психологик тайёргарлигини ошириш учун жамоада ишлаш билан боғлиқ аффиляция мотивларини, гуруҳдаги психологик иқлимни барқарорлаштиришга қаратилган конструктив муносабатларни ва индивидуал иродавий хусусиятларни шаклланганлик даражаси муҳимлигига кўра спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатишнинг интегратив блокли-моделини қўллаш самарали эканлиги асосланган;
спортчиларнинг жамоавий фаолиятида шахснинг «қатъиятлилик-пешқадамлилик», «мустақиллилик-ўз-ўзига ишонч», «талабчанлик-қаттиққўллик», «ҳамкорлик қилувчи-келишувчан», «маъсулиятлилик-беғаразлик» диапазонидаги позициясининг динамик тарзда намоён бўлиши туфайли гуруҳий спортда шахслараро фаоллик мотивацияси устувор омил эканлиги далилланган;
спортчилар жамоасига психологик хизмат кўрсатишда гуруҳ аъзолари орасидаги шахслараро муносабатларда «ўз-ўзини мослаштириш», «ўзини четга олиш» позициясига коррексион-адаптив таъсир этиш орқали «ҳамкорлик» мотивациясини шакллантириш муҳим эканлигига кўра шахснинг «ўз-ўзини ҳиссий баҳолаш» хусусиятини барқарорлаштиришга устуворлик беришнинг ижтимоий психологик жиҳатлари асосланган;
спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатиш орқали салбий эмоционал кечинмаларни бартараф этишнинг ижтимоий-психологик модели жамоавий фаолиятда спортчи позициясини белгилаш, муваффақиятга интилиш мотивини кучлилиги ҳамда жамоаси аъзоларида барқарор психологик тайёргарликни эмоционал менежмент орқали шакллантириш муҳимлигига кўра психодиагностик блокка «ҳиссий бошқариш», «ўз-ўзини ривожлантириш» мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-психологик асослари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
спортчиларнинг психологик тайёргарлигини ошириш учун жамоада ишлаш билан боғлиқ аффиляция мотивларини, гуруҳдаги психологик иқлимни барқарорлаштиришга қаратилган конструктив муносабатларни ва индивидуал иродавий хусусиятларни шаклланганлик даражаси муҳимлигига кўра спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатишнинг интегратив блокли-моделини қўллаш самарали эканлиги асослашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-44-сонли буйруғи билан «Спорт психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-44а-сон маълумотномаси). Натижада психологик хизмат муаммосига оид илмий адабиётларни таҳлил қилиш ва тизимлаштириш, спортчиларнинг психологик тайёргарлигини аниқлашга мўлжалланган методик аппаратни яратиш ҳамда спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатишнинг интегратив блокли-модели ишлаб чиқилган;
спортчиларнинг жамоавий фаолиятида шахснинг «қатъиятлилик-пешқадамлилик», «мустақиллилик-ўз-ўзига ишонч», «талабчанлик-қаттиққўллик», «ҳамкорлик қилувчи-келишувчан», «маъсулиятлилик-беғаразлик» диапазонидаги позициясининг динамик тарзда намоён бўлиши туфайли гуруҳий спортда шахслараро фаоллик мотивацияси устувор омил эканлиги далилланганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-44-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-44а-сон маълумотномаси). Натижада спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-психологик омиллари асосланган;
спортчилар жамоасига психологик хизмат кўрсатишда гуруҳ аъзолари орасидаги шахсларо муносабатларда «ўз-ўзини мослаштириш», «ўзини четга олиш» позициясига коррексион-адаптив таъсир этиш орқали «ҳамкорлик» мотивациясини шакллантириш муҳим эканлигига кўра шахснинг «ўз-ўзини ҳиссий баҳолаш» хусусиятини барқарорлаштиришга устуворлик беришнинг ижтимоий психологик жиҳатлари асосланганлиги ҳақидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-44-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-44а-сон маълумотномаси). Натижада спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатишда ўз-ўзини ҳиссий баҳолашнинг ижтимоий психологик жиҳатларини асослаш имконияти яратилган;
спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатиш орқали салбий эмоционал кечинмаларни бартараф этишнинг ижтимоий-психологик модели жамоавий фаолиятда спортчи позициясини белгилаш, муваффақиятга интилиш мотивини кучлилиги ҳамда жамоаси аъзоларида барқарор психологик тайёргарликни эмоционал менежмент орқали шакллантириш муҳимлигига кўра психодиагностик блокка «ҳиссий бошқариш», «ўз-ўзини ривожлантириш» мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-44-сонли буйруғи билан «Спорт психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-44а-сон маълумотномаси). Натижада спорт жамоаларида психологик хизмат кўрсатиш орқали салбий эмоционал кечинмаларни бартараф этишнинг ижтимоий-психологик моделини яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish