Sayt test rejimida ishlamoqda


Мелибоев Азизжон Низомиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Янги Ўзбекистонда камбағаликка қарши кураш стратегиясининг ижтимоий- фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal861.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиқов Илёсбек Бахромович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Абдулазизов Абдувохид Хабибуллаевич, социология фанлари номзоди, доцент; Махмудова Гули Талабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегиясининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда халқ фаровонлигига эришиш, иқтисодий муносабатларда хусусий мулк ва кўп укладли иқтисодиётнинг диалектик алоқадорлигининг ижтимоий мобиллигини таъминлаш жамиятда аҳолининг камбағаллашувини қисқартиши сабабли ижтимоий давлат институционал тизимларини ривожлантирувчи  омил эканлиги аниқланган;
давлатнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ифодаловчи прагматик сиёсати аҳолининг турмуш даражасини юксалтирувчи парманент (моддий таъминот), имманент (малака ва муваффақият) хусусиятлари билан ўзаро пропорсионал шаклда ривожланиши сабабли социумда камбағалликни қисқартиришга позитив таъсир этиши асосланган;  
жамиятда камбағалликни қисқартириш ижтимоий жараёнларни таснифлашнинг обектив тенденсиялари (турмуш тарзининг фаровонлашуви, инсон капиталининг юксалиши, тадбиркорликнинг ижтимоий ҳаракатга айланиши) орқали социумлараро маконда янги ижтимоий қатламни вужудга келиши воқелик категорияси контекстида очиб берилган;
давлатнинг камбағалликни қисқартириш стратегиясидаги гуманистик сиёсати иқтисодий муносабатларда аҳоли турмуш фаровонлигини ривожлантирувчи социал институтларни ўсиб боришини таъминлаши сабабли жамиятда инсон капиталини юксалтириб аҳоли бандлиги ва даромадини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда камбағаликни қисқартириш стратегиясининг ижтимоий-фалсафий таҳлилини амалга ошириш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
жамиятда халқ фаровонлигини таъминлаш,  мулкий муносабатларда хусусий мулк ва мулкий плюрализм билан диалектик боғлиқлиги жамиятда аҳолининг камбағаллашувини вужудга келтирувчи стратификацион, демографик, иқтисодий ва ижтимоий-маънавий сабабларни очиб беришга доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик Вазирлигининг 2021-2022-йилларда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 26-мартдаги ПФ-5975-сон “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2021-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2021-йил 3-декабрдаги ПФ-29- сон “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармонлари ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик вазирлигининг 2023-йил 5-июлдаги 01/00-04/28-5843-сон далолатномаси). Натижада, ижтимоий давлат инфратузилмасининг институционал тизимларини ривожлантириш жамиятда аҳолининг камбағаллашувини олдини олувчи рационал кўрсаткичларни очиб беришга хизмат қилган;
давлатнинг реал ижтимоий-иқтисодий шароитларини ифодаловчи прагматик сиёсати жамият ҳаётида юз бераётган кенг миқёсли ижтимоий жараёнларни таснифлаш турмуш тарзининг фаровонлашуви, инсон капиталининг юксалиши, тадбиркорликнинг ижтимоий ҳаракатга айланишига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимеҳа чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар” дастурининг “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари” номли ИИ бандида белгиланган “Мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳоли кундалик турмушидаги натижалари, фуқароларимизнинг фаоллиги ва эртанги кунга ишончи ҳақида “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” шиори остида “Бахтга ҳақли эл” номли тарғибот материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва марифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 22-майдаги 197-сон далолатномаси). Натижада, аҳолининг турмуш даражасини юксалтирувчи ташқи (моддий таъминот), ички (оила ва муваффақият), жисмоний (саломатлик) уч стимули билан ўзаро пропорсионал шаклда ривожланиши социумда камбағалликни олдини олишга позитив таъсир этишини асослашга хизмат қилган;  
жамиятда камбағалликни қисқартириш ижтимоий жараёнларни таснифлашнинг обектив тенденсиялари (турмуш тарзининг фаровонлашуви, инсон капиталининг юксалиши, тадбиркорликнинг ижтимоий ҳаракатга айланиши) камбағалликни олдини олиш жараёнида инсонпарварликка мослаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистан Либерал-демократик партиясининг 2020-2023-йилларга мулжалланган  “йўл харита” ларини ишлаб чиқишда ҳамда сиёсий ўқувларни ташкил қилиб боришда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаш ижроия қўмитасининг 2023-йил 7-июндаги  01-27/179-сон далолатномаси). Натижада, орқали социумлараро ижтимоий маконда янги синф ва ижтимоий қатламни вужудга келиши воқелик категорияси контекстида очиб беришга хизмат қилган;
янги Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегиясининг гуманистик моҳияти аҳоли реал ижтимоий ҳаётида моддий (озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, яшаш муҳит, меҳнат шароит ва хусусиятлари) ҳамда ижтимоий (бандлик, бўш вақт, таълим хусусиятлари) кўрсаткичлар жамиятда социал институтларни ўсиб боришини таъминлашига доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик Вазирлигининг 2021-2022-йилларда ўтказилган 2021-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ҳамда 2021-йил 3-декабрдаги ПФ-29- сон “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармонлари ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик Вазирлигининг 2023-йил 5-июлдаги 01/00-04/28-5843-сон далолатномаси). Натижада, аҳоли реал ижтимоий ҳаётида моддий (озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, яшаш муҳит, меҳнат шароит ва хусусиятлари) ҳамда ижтимоий (бандлик, бўш вақт, таълим хусусиятлари) кўрсаткичлар жамиятда социал институтларни ўсиб боришини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish