Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Абдусаттор Тулановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самиғ Абдуллаевнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.02 – ¬ Фан ва технологиялар тарихи (тарих фанлари).
Илмий раҳбар: Холиқулов Ахмаджон Боймахаматович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Жасур Маматқодирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Муҳаммад-ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот-технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самиғ Абдуллаевнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уруш йилларида Самиғ Абдуллаев Совет армияси танк қўшинларининг беталофат ўтиши учун махсус ҳарбий операцияларда иштирок этиб, Шимолий Кавказ фронтининг моторлаштирилган муҳандис сапёрлик баталони таркибидаги бўлинмада ягона ўзбек командири сифатида белгиланган вазифаларни аниқ қўя билиб, Севастополдаги аҳоли пунктлари бўлган “Красный”, “Прохладныйъ, “Джигинское” ҳудудларидаги дарё кўприкларини тиклашда иштирок этганлиги аниқланган;
Самиғ Абдуллаев Симферополнинг Кростин шаҳридаги кичик командирлар муҳандислик мактабини муҳандис-сапёр (портлатувчи) мутахассислигида битирганлиги, кўплаб миналарни зарарсизлантирганлиги, командир сифатида ўз гуруҳида бошқарув тизимини мустаҳкамлаб, разведка орқали душман пистрамалари ва уларнинг сонини аниқлаганлиги, Севастополнинг Керч ярим ороли, Сапун гора (Совунли тоғ) водийсини озод қилишда иштирок этганлиги аниқланган;
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Самиғ Абдуллаев рассом сифатида яратган асарларининг катта қисми турли миллат вакилларидан бўлган қуролдош дўстлари, ўзбек генераллари, оддий аскарларнинг қаҳрамонликларига бағишланганлиги далилланган;
мустақиллик йиллари Самиғ Абдуллаевнинг асарларида даврга ҳамоҳанг равишда, асосан, ватанпарварлик, мардлик, жасоратга йўналтирувчи ғоялар устунлик қилганлиги, асарлари иштирок этган ҳарбий қисм, муассасалардаги кўргазмаларда қатнашиб, ижод наъмуналарининг мазмун-моҳиятини етказишда фаол бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самиғ Абдуллаевнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони  Самиғ Абдуллаевнинг уруш бошлангангунга қадар кичик командирлар тайёрлаш мактабида пухта билимга эга бўлганлиги, ҳарбий мутахассис, кичик командир лавозими вазифалари ва мажбуриятларини ўрганганлигидаги натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафқуравий ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тайёргарлик ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 24-мартдаги 14/761-сон далолатномаси). Қўлланилган натижалар мазкур даврни фактик материаллар ва маълумотлар билан тўлдиришга кўмак бериб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Самиғ Абдуллаев ўзининг бўлинмаси билан берилган вазифаларни бажаришда давом этганлиги, “Верхный” ва “Нижний круп”  номли аҳоли пунктлари ҳудудида юз берган тўқнашувларда бажарилган жанговар вазифаларни бошқарганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси таркибидаги “Шон-Шараф” давлат музейининг бўлимларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 24-мартдаги 14/761-сон далолатномаси). Самиғ Абдуллаевнинг фронтдаги иштироки тўғрисида келтирилган маълумотларнинг музей экспозициясида намойиш қилиниши ёшларда Иккинчи жаҳон уруши тафсилотлари, жанглардаги қийинчиликлар, ўзбекистонликларнинг қаҳрамонлиги ҳақида янгича тарихий тафаккурни шакллантиришга хизмат қилган;  
Ўзбекистонда тасвирий санъатнинг ривожланиши, айниқса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини портретларини яратгани, уларда чуқур ватанпарварлик ҳисси акс этганлигидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирда узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасиининг 2023 йил 30 мартдаги 06-30-453-сон маълумотномаси). Телетомошабинларнинг тарихий билимларини оширишга ҳамда Ўзбекистон ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish