Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Мирзоҳид Ғайибердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Саноат корхоналарида персонални бошқариш механизмини такомиллаштириш” (Андижон вилояти мисолида), 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt1832.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Расулов Нодирбек Мадраҳимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;  Маҳмудов Одилжон Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик саноати корхоналарида персонални бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Андижон вилояти ва туманларининг “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари” ихтисослашувини ҳисобга олиб Хўжаобод туманини тўқимачилик соҳасига ихтисослаштириш таклифи асосланган;
Андижон вилояти Пахтаобод тумани Дўстлик массиви “Ҳаётбахш” МФЙ ҳудудида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонасини ташкил этиш таклифи асосланган;
тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ходимларини ўқитиш харажатларининг 50 фоизини Бандлик жамғармаси томонидан қоплаб бериш тизимини жорий этиш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида ходимлар сони, маҳсулот таннархи, соф фойда ва ўртача иш ҳақининг ўзгаришига кўра 2030-йилгача бўлган даврдаги меҳнат унумдорлигининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида персонални бошқариш механизмини такомиллаштириш (Андижон вилояти мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Андижон вилояти ва туманларининг “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари” ихтисослашувини ҳисобга олиб Хўжаобод туманини тўқимачилик соҳасига ихтисослаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-апрелдаги ВМҚ-204-сон «2022-2026-йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг
3-иловасида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил
2-июлдаги 03/25-1672-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида туманнинг “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари” бўйича 13 та янги тўқимачилик саноати корхоналари ишга туширилган;
Андижон вилояти Пахтаобод тумани Дўстлик массиви “Ҳаётбахш” МФЙ ҳудудида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонасини ташкил этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-январдаги 2-сон “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 1-иловасида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 2-июлдаги 03/25-1672-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Дўстлик массиви “Ҳаётбахш” МФЙ ҳудудида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонасини ташкил этиш орқали туман ишлаб чиқариш ҳажмининг вилоят саноат маҳсулотига нисбатан 0,2 фоиз, иш билан банд бўлганлар салмоғи 0,3 фоиз ошишига имкон яратилган;
тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ходимларини ўқитиш харажатларининг 50 фоизини Бандлик жамғармаси томонидан қоплаб бериш тизимини жорий этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги 60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонининг
2-иловасида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил
2-июлдаги 03/25-1672-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида тўқимачилик саноати корхоналарида ходимларини ўқитиш харажатларини 50 фоизини Бандлик жамғармаси томонидан қоплаб бериш орқали персонал қўнимсизлиги даражасининг камайишига ҳамда меҳнат унумдорлигини 4 фоизга ошириш имконияти яратилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида ходимлар сони, маҳсулот таннархи, соф фойда, ўртача иш ҳақининг ўзгариши ҳисобига 2030-йилгача бўлган даврдаги меҳнат унумдорлигининг прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 24-июлдаги ВМҚ-622-сон “2019-2022 Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш  бўича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 2-июлдаги 03/25-1672-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида тўқимачилик саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан оқилона фойдаланиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини 2030-йилда «Хўжаобод Фазо» МЧЖда 33 %га, «Бунёдкор Замин» хусусий корхонасида
18 %га, «Асел-Ривож» хусусий корхонасида 11 %га ошириш имкони яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish